Тошкент шаҳри

21.07.2023, 11:43
Пойтахтнинг ишбилармон аёллари аниқланмоқда
Тошкент шаҳрида “Ишбилармон аёл - 2023” кўрик-танловининг туман босқичи юқори савияда ташкил этилмоқда.O’zLiDeP Тошкент шаҳар ...
19.07.2023, 10:04
Амалий ислоҳотлар одамлар қалбига тез кириб боради
Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдеворини барпо этишда “инсон – жамият – давлат” ва “Инсон қадри учун” деган эзгу ...
05.07.2023, 19:07
Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат ...
04.07.2023, 18:56
Тадбиркорларга қўшимча имтиёз ва рағбат берилади
O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Калонов  “Ишга мархамат” ...
04.07.2023, 18:56
Ишончли вакил Сергели тумани сайловчилари билан учрашди
Жорий йилнинг 3 июль куни O‘zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов ...
01.07.2023, 14:54
Кредит фоиз ставкаси 10-12 фоизга туширилади
O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов Тошкент молия институтида юнусободлик ...
27.06.2023, 11:14
Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов миллий матбуот марказида шайхонтоҳурлик ...
23.06.2023, 18:54
Автомобилсозлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми уч баробар оширилади
O‘zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов Бектемир тумани Маданият маркази ...
23.06.2023, 18:52
Келажагимиз учун овоз берамиз
Номзодимизнинг сайловолди дастурига кўра юртимизда инфратузилмани ривожлантириш йўналишида қатор ишлар амалга оширилиши кутилаётир, – деди ...
21.06.2023, 09:48
Оиласидаги ногиронлиги бўлган одамга қаровчи эҳтиёжмандларга иш ҳақи тўлаш жорий этилади
O‘zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов Москва давлат халқаро муносабатлар ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz