Қашқадарё вилояти

05.03.2020, 16:07
“Аёлларга ишонинг, улар сизнинг ишончингизни албатта оқлайди”
Хизмат тақазоси билан олис қишлоқларга сафарга чиқиб тураман. Оддий қишлоқ аёллари билан мароқли суҳбатлар қураман. Ана шу суҳбатлардан куч, илҳом ...
04.03.2020, 10:41
Инсон қадр-қимматини оёқ ости қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ
Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Партия вилоят кенгаши аъзолари ҳам иштирок ...
03.03.2020, 17:50
Партия “Аёллар қаноти” нишонлик 25 нафар хотин-қизларни тақдирлади
Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси, маънавий баркамоллиги кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Мамлакатимизда хотин-қизларни ...
29.02.2020, 15:51
O'zLiDeP депутати “Насаф”ни “мағлубият”дан қутқара оладими?
Гап Қарши шаҳридаги “Насаф” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёмғиру жалада дарёга айланаётган кўчалар ҳақида кетаяпти. Маҳалла аҳли осмонда ...
26.02.2020, 16:28
“Ёзиб олганингиз билан барибир қоғозда қолиб кетади...”
Бу гапни мурожаат қилган йигит баралла айтди. Ҳамма эшитди, депутатлар ҳам. Аммо ҳеч ким парво қилмади, жавоб ҳам бермади. Менга оғир ботди. Айтилган ...
24.02.2020, 11:06
O‘zLiDePнинг ёш депутати мактабларга китоб ва компьютер жамланмаси совға қилди
O‘zLiDePдан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Жамшид Пардаев мактаб ўқувчиларида IT технологияларидан фойдаланиш кўникмасини ...
21.02.2020, 15:18
Эронлик инвестор O'zLiDeP депутатларига таклиф билан чиқди
Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ҳамда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг масъул ходимлари аҳоли томонидан сайловолди ...
21.02.2020, 15:13
Кафтдеккина ердан каттагина даромад олаётган томорқачилар
Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг масъул ходимлари ...
21.02.2020, 15:01
Касалликни эрта аниқлаш даволаш харажатларини камайтиради
Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан ...
21.02.2020, 14:55
Спикер ўринбосари Актам Хаитов Қарши шаҳрида талабалар билан учрашди
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талабаси Фарруҳ Қодиров яратган инновацион технологиялар бугунги китобхон учун жуда ажойиб ...
Турсунов Шуҳрат Хамидович

Турсунов Шуҳрат Хамидович

Кенгаш раиси

1961 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган.

Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1984 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, 1999 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис,иқтисодчи ва молия-кредит. Иқтисод фанлари номзоди. O`zLiDeP аъзоси. Оилали. Беш нафар фарзанди бор. Меҳнат фаолиятини 1978 йил Қаpши механика-таъмирлаш ва тажpиба заводи ишчиси сифатида бошлаган. 1984 – 1989 й.й. давомида «Қаpшиқурилиш», «Қаршииндустирия» бирлашмаларида иқтисод бўлими бошлиғи, комсомол қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган. 1989-1991 й.й. Қарши шаҳар партия қўмитаси йўриқчиси, умумий бўлим бошлиғи, 1991-1996 й.й. Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, Қарши шаҳар Давлат солиқ инпекцияси бошлиғи, 1996-2000 й.й. Қарши шаҳар ҳокимининг иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари, 2000-2004 йилларда Қарши шаҳар меҳнат бўлими бошлиғи ҳамда вилоят меҳнат бош бошқармасининг биринчи ўринбосари, 2004-2005 йилларда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи, 2005-2013 йилларда Қарши шаҳар ҳокими, 2013-2016 йилларда вилоятнинг бир қанча бошқармаларида, 2016-йилдан вилоят Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2019 йилдан жамоатчилик асосида O`zLiDeP вилоят кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Манзил: Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 249-уй. 
Телефон: 0 375 - 225-31-66
Факс: 0 375 - 225-04-76
Электрон почта: qd@uzlidep.uz