Ehtiyojmand aholi tomorqasiga turli ko‘chatlar ekildi

20.04.2018, 14:35

Ehtiyojmand aholi tomorqasiga turli ko‘chatlar ekildi

Toshkent viloyati Ohangaron tumanidagi “Shodmalik” mahalla yashovchi M.Hasanova turli oilaviy muammolar, yosh bolalariga yolg‘iz o‘zi qaragani tufayli bu yil tomorqaga ekin ekishni kechiktirib yubordi. O‘zLiDeP faollari va deputatlar oilaviy sharoitini ko‘rib, moddiy yordam berishdi. Hashar yo‘li bilan tomorqadagi 5 sotix yerga pomidor, kartoshka, piyoz va bulg‘or qalampiri, turli mevali daraxt ko‘chatlari ekildi.

Toshkent viloyati Ohangaron tumanidagi “Shodmalik” mahalla fuqarolar yig‘inida “O‘zLiDePning obod ko‘chalari” shiori ostida hashar aksiyasi tashkil etildi.

Prezidentimizning 2018 yil 29 martdagi “Obod qishloq” dasturi to‘g‘risida”gi farmoni hamda “Obod qishloq” dasturini 2018 yilda amalga oshirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qarori ijrosi doirasida Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati – O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi viloyat kengashi tomonidan tashkil etilgan tadbirda xalq deputatlari viloyat va tuman Kengashlari deputatlari, tuman hokimligi mas’ullari, “Yosh liberallar” klubi a’zolari ishtirok etdi.

Hasharda mahalla fuqarolar yig‘inidagi kam ta’minlangan oilalarga moddiy yordam ko‘rsatilib, xonadonlar, yo‘llar tartibga keltirildi. Ko‘chalar bo‘ylab mevali va manzarali daraxtlar, gul ko‘chatlari o‘tqazildi.

Aksiya davomida yolg‘iz yashaydigan keksalar tomorqalari ag‘darilib, ekin ekishga tayyor holga keltirildi. Kam ta’minlangan xonadonlar tomorqasiga 2 ming tup turli sabzavot ko‘chatlari, 200 dan ortiq mevali va 100 tup manzarali daraxt ko‘chatlari ekildi.

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

 

  • Ko'rildi
    790
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Шарипова Дилбар Худайбергеновна2018-04-20 17:28:46

Мазкур дастурнинг қабул қилиниши ва ҳаётга изчил татбиқ этилиши маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, бу борадаги қадриятларимизни изчил давом эттирган ҳолда, барча ҳудудларда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини бажариш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват этишга хизмат қилади. Бизнинг Элликқалъа туманимизда ҳам мана шундай хайрли ишлар олиб борилмакда.


Нилуфар Джаббарова Хоразм вилоят Кенгаши Матбуот котиби2018-04-20 17:09:53

Албатта, аҳолига томорқадан ўз вақтида ва унумли фойдаланишни тарғиб қилиш ва уларга амалий кўмак бериш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Бундай ҳайрли ишларни яна кўплаб жойларда амалга оширишда партиямиз фаолларига омад тилаймиз.


Норқулов Алишер Турсунбоевич 2018-04-20 17:09:02

Бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши, қишлоқлардаги хонадонлар, ички йўллар таъмирланиши, кўчалар бўйлаб мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтказилиши томорқанинг ҳар бир қарич еридан тўла унумли фойдаланиши, O‘zLiDeP партияси саъй- ҳаракатлар туфайли хайрли ва саховатли ишлар амалга оширилаётганлиги халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.


Андижон вилоят Кенгаши қошидаги БПТ2018-04-20 17:06:22

томорқа аҳолини қийнаётган ишсизлик муаммосидан чиқишнинг енг самарали йўли. томорқачилик йўналишида қилинаётган ишлар кўламини кенгайтириш керак.


Фарход2018-04-20 17:02:39

Ёлғиз яшайдиган кексалар томорқалари экин экишга таёр қилиб берилгани яхши экан. Шунақа ишларни давом эттириш лозим


Навоий вилояти, Учқудуқ тумани аппарат раҳбари Н.Рузиева2018-04-20 15:43:16

Мақолани ўқиб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Чунки O‘zLiDeP ташаббуси билан Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Шодмалик” МФЙда “O‘zLiDePнинг обод кўчалари” шиори остида ўтказилган ҳашар акциясида аҳолига томорқадан унумли фойдаланишига кумак берилган, зеро ҳозир томорқага экин экишни кечиктириш бу оила бюджетига жуда ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқ.


Қобулова Дурдона Отабаевна 2018-04-20 15:27:49

Томорқа даромад манбаи. Партиямиз олиб бораётган бундай саъй- ҳаракатлар нафақат Оҳангаронда, балки бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда. Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётган ушбу йўналишдаги O‘zLiDeP ташаббуслари ҳалқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш, оилалар даромадини оширишга кўмаклашмоқда.


Fikringizni qoldiring

+