Uchtepa dasturidan tushib qolgan yo‘llar qachon ta’mirlanadi? (VIDEO)

30.04.2018, 17:18

Uchtepa dasturidan tushib qolgan yo‘llar qachon ta’mirlanadi? (VIDEO)

Uchtepa tumanidagi Yusuf Sakkokiy mahallasi fuqarolari Xalq deputatlari Uchtepa tuman Kengashidagi O’zLiDeP deputatlik guruhi a’zosi Shamsiddin Qosimovga mahallaning asosiy va ichki yo‘llarni ta’mirlash bo‘yicha murojaat qilishdi.

Ularning aytishicha, mazkur yo‘l muammosi televideniye va matbuotda bir necha bor ko‘tarilgan, tegishli tashkilotlarga qayta-qayta murojaat qilinganniga qaramay, foydasi bo‘lmagan.

Deputat aholining murojaatidan kelib chiqib, mazkur muammoni atroflicha o‘rganishga kirishdi. Ma’lum bo‘lishicha, ushbu yo‘llar 2016 va 2017 yillar davomida Uchtepa tumanini ijtimoiy va iqtisodiy rivojlantirishga qaratilgan Dasturga kiritilgan. Ammo ta’mirlanmagan. Xo‘sh, bu muammo qachon hal etiladi?

O‘zLiDeP Matbuot xizmati

  • Ko'rildi
    633
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Учтепа туман Кенгаши аппарат рахбари К.Агзамов 2018-05-01 17:18:02

Бундай муаммолар тез орада уз ечимини топишига ишонамиз


Олтинкўл туман ижрочи котиби Б.Тўхтасинов2018-05-01 15:43:44

Албатта бундай муоммолар хар бир туман шахарларда мавжуд афсуски.


Олтинкўл туман Кенгаши аппарат рахбари Х.Абдуллаева 2018-05-01 15:41:25

Бугунги кунда фақат УзЛиДеП депутатлари балки Бошқа партиялардан сайланган депутатлар хам ишлаши керак.Албатта вилоят ва туман,шахарлар ривожи учун


O'zLiDeP Томди тумани ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-05-01 09:33:18

Партиямиз депутатлари ёрдамида хар қандай муаммони ечимини топиш мумкун. Мамлакатимизда "Обод қишлоқ" ва "Обод махалла" дастурлари кетмоқда, мана шу дастурлар асосида таъмирланиши мумкун деб уйлайман.


Динара Шовот туман Кенгаши фаоли2018-05-01 09:06:42

Депутатлик гуруҳларининг сайи-ҳаракатлари орқали ўз ечимини топаётган муаммолар талайгина, Насиб қилса худудлардаги шунга ўчшаш муаммолар ҳам ўз ечимини топади


«Беминат Савдо» БПТ М.Улуғбек туман2018-04-30 18:30:08

Тўғри айниқса туманга сайланган депутатлар муамони ичига кириб охирига етказишга ҳаракат қилишмоқда. Бизда ҳам шунақа фаол депутатлар бор уларни ҳам шу сайтга чиқаришса (Бизнинг депутат деп...) хурсад бўлар эдик.


“Нурон савдо” МЧЖ. БПТ М.Улуғбек2018-04-30 18:20:29

ЎзЛиДеПдан сайланган депутатларимиз ҳаммага намума бўлсин ҳамма депутатлар шунақа ишлаганда бунақа жойлар умуман бўлмас эди


O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат раҳбари Шухрат Хўжаназаров2018-04-30 17:36:35

Мамлакатимизда ички йўлларни таъмирлаш борасида самарали ишлар амалга ошрилмоқда. Бироқ юқоридаги каби муаммолар ҳам учраб турибди.


Fikringizni qoldiring

+