O‘zLiDeP faoli o‘tgan yil 2 sotix tomorqasidan 12 mln. so‘m sof daromad oldi

02.05.2018, 17:27

O‘zLiDeP faoli o‘tgan yil 2 sotix tomorqasidan  12 mln. so‘m sof daromad oldi

– O‘zLiDeP faollari ko‘magida xonadonimda bo‘sh turgan 2 sotix yer maydonida limonariya tashkil etgan edim, – deydi Uchqo‘rg‘on tuman “Baxriobod” MFYda yashovchi Husanboy Boltaboyev. – O‘tgan yili issiqxonamizda limon va mandarin ekib 12 mln so‘m sof daromad oldik. Bu yil ham partiya ko‘magida bepul pomidor ko‘chatlari berildi. Bu amaliy yordam turmush farovonligimiz va oilamiz daromadini yanada oshirishga xizmat qiladi.

Ta’kidlash kerak, Uchqo‘rg‘on tumanida 72 BPT faoliyat ko‘rsatadi. Mazkur quyi tuzilmalar joriy yilning o‘tgan davri mobaynida 142 xonadonda tomorqadan unumli foydalanish borasida tushuntirish ishlarini olib bordi. 20 xonadonga bepul pomidor va bodring ko‘chatlari  tarqatildi. Tajribali dehqonlar ko‘magida 20 xonadon tomorqalari ekin ekish uchun tayyor holga keltirildi. “O‘zLiDeP boshlang‘ich tashkilotlari o‘z tomorqasida tadbirkorligini boshlaganlarga ko‘makdosh” loyihasi doirasida amalga oshirilayotgan bunday amaliy ishlar aholi farovonligini oshirish, odamlarning daromad manbalarini ko‘paytirishga xizmat qilmoqda.

Ibrohim SATTAROV

O‘zLiDeP Namangan viloyat Kengashi Biznes tuzilmalar

va fermerlar bilan ishlash bo‘lim mudiri

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    1362
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Жиззах вилояти Зарбдор туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи БПТ раиси Ў.Рахмонов2018-05-04 00:12:02

Энди томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланганлик учун солиқ имтиёзи берилади! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги "Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сон қарори билан Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимига кўра, эндиликда Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, профилактика инспектори, туман касаба уюшмалари, хотин — қизлар қўмитаси, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, давлат солиқ инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилади. Мазкур ишчи гуруҳлари ҳар йили декабрь-январь ойларида хонадонма-хонадон юриб томорқа ер участкалари майдонлари, тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони, шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари ҳамда иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган хоҳишни ўрганиб чиқади. Ўрганиш натижалари умумлаштирилиб, туман ҳокими томонидан ўрганиб чиқилади ва 15 февралгача томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин ва маҳсулот турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ҳамда чорва моллари, паррандалар сотиб олиш прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилади. Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг қарори нусхаси сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 1 мартгача деҳқон хўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига уларнинг олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда етказилади. Ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон юриб мазкур қарорининг томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари томонидан бажарилиши мониторингини амалга оширади. Мониторинг ишларини ўтказиш, қоида тариқасида, экиш (март-апрель, август-сентябрь, ноябрь-декабрь ойлари) ва парваришлаш даври бўйича белгиланади. Мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли бажарган, йилида камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган ҳамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига ер солиғи ставкасининг пасайтирувчи коэффициентини қўллаш тарзидаги солиқ имтиёзи берилади. Агарда бунинг акси яъни, томорқа ер участкаларида белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги, чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ободонлаштирилмаганлиги аниқланса, томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғининг уч баробар миқдорда ҳисобланади. Деҳқон хўжаликларига нисбатан эса ер участкасига бўлган ҳуқуқини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Р.Расулов2018-05-03 16:10:33

Юртимизда тадбиркорликка қаратилаётган юксак этибор Ана шундай тадбиркорларнинг кўпайишига туртки бўлади


Агробанк АТБ Ангор туман филиали БПТ раиси Алимардон Чориев2018-05-03 14:04:15

Хакикатдан хам “O’zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида жойларда катор ишлар олиб борилмокда.


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-05-03 10:23:18

O‘zLiDeP фаоли ўтган йил 2 сотих томорқасидан 12 млн. сўм соф даромад олди шунга ухшаган ишблармон уста дехқонлардан иш ўрганайлик.


Қодирова Зиёда2018-05-03 10:20:31

Ҳалқимизнинг фаровонликда яшашида мана шундай имтиёзли кредитларни купайтириб турмуш фаровонлигини яхшилайлик


Санъат Исматов2018-05-02 17:55:55

Данный проект УзЛиДеП стал весьма популярень среди народа. В нашей области уже семьи сами обращаются и хотят воспользоваться возможностями нашей партии.


Жиззах вилоят Электор тармоқлари корхонаси БПТ раиси Х.Жулбеков2018-05-02 17:52:12

Ҳусанбой Болтабоев каби тадбиркорлар сафи кенгайишида O‘zLiDeP хар дойим кўмаклашишга таёр.


Ш.Худайкулова Олтинсой туман Кенгаши ишрочи котиби2018-05-02 17:49:04

“O’zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида худудлардаги купгина оилаларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.Партиямиз ўзининг мақсад ва вазифаларини амалда кўрсатмоқда. Ватан тараққиёти учун барчамиз бирдек масъулмиз.


Fikringizni qoldiring

+