Inson qadri ulug‘, xotira muqaddas

07.05.2018, 17:20

Inson qadri ulug‘, xotira muqaddas

9 may – Xotira va qadrlash kuni umumxalq bayrami munosabati bilan bugungi tinch va osuda kunlarimiz uchun kurashgan, fidokorona mehnat qilgan yurtdoshlarimizga hurmat-ehtirom ko‘rsatish, tinchlik-osoyishtalik yo‘lida jonini fido qilgan ajdodlarimiz xotirasini yod etish maqsadida O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Zarafshon shahar bo‘limi tomonidan ham turli uchrashuvlar, ma’naviy tadbirlar o‘tkazib kelinmoqda.  

Jumladan, O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi xodimlari hamda partiya deputatlik guruhi a’zosi N.Ochilov “Yosh liberallar” klubi rahbari va a’zolari  ishtirokida 9 may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan ““Navruz” mahalla fuqarolar yig‘inida yashovchi Isayilova Lilina va Mambetov Narbatir boboni qutlug‘ sana bilan tabriklab, ularning xonadonlariga tashrif buyurishdi. Urush faxriylari mustaqillikka erishgunimizcha xalqimiz chekkan azob uqubatlari haqida o‘zlarining ko‘rgan-kechirganlarini aytib bugungi kunlarga shukronalar keltirdilar.   

Uchrashuv chog‘ida Ikkinchi jahon urushi qatnashchilariga O‘zLiDeP deputatlik guruhi a’zolarining esdalik sovg‘alari va oziq-ovqat mahsulotlari topshirishdi.

N.Otamurodova,

O‘zLiDeP Zarafshon shahar

                           bo‘limi  apparat rahbari

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    707
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Б.Ойдинов Хунарманд к.к БПТ раиси2018-05-08 12:13:03

Корхонамиз томонидан улуг ватан уруши катнашчилари ва мехнат фахрийларини партиямиз билан хамкорликда 9 май куни бир пиёла чой устида сухбатга таклиф этиб иззат ва икром курсатилади


Б.Утешова-Конликул тумани2018-05-08 10:05:39

Бизнинг туманимизда ҳам 2 нафар иккинчи жахон уриши қатнашчилари бор бўлиб, ўлар Жаңа қала овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Оразбай Наметуллаев ҳамда Қонликўл шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Казақбай Қосўаковлардир. Партия фаоллари, туманнинг раҳбарлари байрам билан табриклаш ва уриш йиллирини хотирлаш мақсадида ўларнинг хонадонида бўлиб, Президентимиз ва туман раҳбарлари, партия фаоллари томанидан тайёрланган байрам совғалари топширилди. Айниқса ўларнинг хонадонида ҳарбий оркестр билан уруш йилларидаги ҳарбий қушиқлар айтилиб, ҳарбий кийимлар билан кийинган аскарларнинг расқслари ўруш қатнашчиларини яна бир лаҳза ўша даврга қайтарди. Уруш йилларида кўрган қийинчиликларини бугунги авлодларимиз курмаслигини, мустакиллигимизнинг абадий бўлишини тилаб шукроналар келтирди.


Косимжон Шопулатов Хатирчи туман бўлими аппарат рахбари ,туман Кенгаши депутати2018-05-08 08:28:46

Бугунги тинч ва осойишта кунларимизга ўз жонини фидо қилган ватандошларимизни хотирлаш ва хаётларни холидан хабар олиш бизнинг фарзандлик бурчимиздин.Нодира отахонларни дуосини олиш яхши ишизга омад


В.Боймурадов Арнасой тумани Кенгаши депутати2018-05-07 18:52:49

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун курашган, фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш,хам қарз хам фарздур.


Г.Рахимова.O'LiDeP Боғот туман Кенгаши депутати2018-05-07 18:29:33

Улуғ ватан уриши қатнашчиларини ва оила аъзоларини 9-май Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаймиз.


Б.Қувоқов.O'LiDeP Боғот туман Кенгаши депутати2018-05-07 18:26:08

9-май Хотира ва қадрлаш кунига бизнинг туманимизда ҳам катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.


Элмуродов Фарход Бойманович-Чироқчи туман кенгаши2018-05-07 18:20:54

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан ташкил килинаётган тадбирларда иккинчи жахон уруши катнашчиларининг тинчлик учун курсатган жасоратларини ёш авлодларга етказишимиз зарур.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани2018-05-07 18:05:12

Эл учун жонини фидо килган боболаримизни ва уларнинг якин кариндошларини нафакат байрам арафасида балки хар куни эътиборга олиб эзозлаш керак. Шунки улар бизнинг фахримиз, нурли келажагимизнинг асосини солган улуг инсонлар. Биз уларнинг олдида бош эгамиз ва хамиша хурмат киламиз


Турдиев Асадулло партиянинг Термиз туман Кенгаши2018-05-07 17:35:40

Иккинчи жаҳғон уруши қатнашчиларини ҳар қанча қадрласак арзийди.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-07 17:31:18

Иккинчи жахон уриши қатнашчиларига қанча этибор ва ғамхорлик қилсак хам кам. Доимо юртимиз тинч, осмонимиз эса мусаффо бўлсин!


Fikringizni qoldiring

+