O‘zLiDeP faollari Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari holidan xabar oldi

08.05.2018, 18:16

O‘zLiDeP faollari Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari holidan xabar oldi

O‘zLiDeP To‘rtko‘l tuman Kengashi hamda xalq deputatlari tuman kengashidagi partiya deputatlik guruhi a’zolari 9 may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan tumandagi Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari va frontorti mehnat faxriylari xonadonida bo‘lib, ularning holidan xabar oldilar.

Uchrashuv davomida nuroniylar tinch-osoyishta hayotning, ogohlikning qadri, farovon turmushning hikmati, fidoyilik kabi insoniylik fazilatlari xususida yoshlarga so‘zlab berdi.

– Ayni kuchga to‘lgan navqiron yigitlik davrim urush yillariga to‘g‘ri keldi, – deydi To‘rtko‘l tumanida yashovchi ikkinchi jahon urushi qatnashchisi Boltaboy ota. – O‘tgan kunlarni eslash biz uchun juda og‘ir. O‘sha azobli kunlarning ortda qolganligi rost bo‘lsin. Hech qachon urush bo‘lmasin. Shunday dorilomon kunlarga yetkazganingga shukr!

Uchrashuvda O‘zLiDeP To‘rtko‘l tuman Kengashi va partiyaning  tashabbuskor deputatlari tomonidan otaxonga esdalik sovg‘alari topshirildi.

 Yu.MATKARIMOV,

O‘zLiDeP To‘rtko‘l tuman

 kengashi apparat rahbari

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    744
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Рашид Хыдырбаев O'zLiDeP Тахиатош тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 13:28:03

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимиздаги барча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронторти меҳнат фахрийлари хонадонлари ҳолидан хабар олинди. Галабанинг 73 йиллиги муборак бўлсин, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР.


Қудратжон Хожиматов Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман депутати2018-05-14 11:18:48

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимиздаги барча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронторти меҳнат фахрийлари хонадонлари ҳолидан хабар олинди. Бизга шундай тинч ва осуда ҳаёт кечиришимиз учун жонларини фидо қилган ватандошларимиз доимо хотирамизда абадий қоладилар.


Баходир2018-05-10 14:16:22

O'zLiDEP Хўжаобод туман Кенгашидаги депутатлик гурухи аъзолари хам 9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тумандаги уруш ветерани ва мехнат фахрийлари холидан хабар олиш, уларнинг ўтмиш хотиралари билан ўртоқлашиш ва байрам билан табриклаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказишди.


Q.Eshqorayeva-Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-09 11:05:56

Urush qancha insonlarni qalblarini jaroxatladi, urushda insonlar yawinlaridan judo buldi. Urushni nomi o'chsin. Ilohim tinchligimiz abadiy bo'lsin.


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-09 10:45:41

Уруш қаҳрамонларини, қарияларни қадрлаш ўзбек миллатига хос қадрятдир! 9 май – Хотира ва қадрлаш куни барчамизга муборак бўлсин!


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-09 09:12:45

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами барчамизга муборак бўлсин!


Ш.Холбоев-Навбаҳор тумани "Келажак депутатлари" гуруҳи аъзоси2018-05-09 08:45:32

Бизни тинч ва осуда ҳаёт кечиришимиз учун жонларини фидо қилган ватандошларимиз хотирамизда абадий қоладилар. Биз ёшлар доим уларни ёд этамиз, улар билан фахрланамиз. Барчани, айниқса иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам билан табриклайман.


Рахманова Гульнара Тахтакупир туман Кенгаши 2018-05-09 08:33:41

Рахмат, вилоятдан, кайсидир шахардан яки тумандан булсин партиядошларимиз тамонидан амалга оширилаетган барча хайрли ишларни куллаб кувватлаймиз ва улар билан мактанамиз, сабаби биз биргаликда кучмиз деган шъеримиз бор.


О.Атақулов-Навбаҳор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-09 08:25:47

Иккинчи жаҳон урушида кўп миллатли Ўзбекистон ҳалқи ҳам мардонавор курашди. Бу урушнинг таъсири сезилмайдиган бирор бир хонадон бўлмаса керак. Боболаримиз, момоларимиз қилган жасорат биз учун доим унутилмас бўлиб қолаверади. Байрамингиз муборак бўлсин, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Абдуллаев Турсунали2018-05-08 18:34:11

Меҳнат фаҳрийларимиз ҳаётида маълум бир қийинчиликларни мардоновор енгиб келган. фаҳрийларимизни қанча қадирласак ҳам кам.


Fikringizni qoldiring

+