Kattaqo‘rg‘onlik 80 yoshli Zubaydulla ota o‘z tomorqasidan bir yilda 100 million so‘m daromad ko‘rmoqda

10.05.2018, 17:31

Kattaqo‘rg‘onlik 80 yoshli Zubaydulla ota o‘z tomorqasidan bir yilda 100 million so‘m daromad ko‘rmoqda

Kattaqo‘rg‘on tumanidagi “Kichchikko‘rpa” qishlog‘ida yashovchi Zubaydulla Mirzayev 80 yoshda. Otaxonni kishloq ahli “Dehqonchilikning piri” deyishadi. U kishining mahallada shogirdlari talaygina. Hozirda otaxon 8 sotixlik tomorqasida gilos va bodring yetishtirib kelmoqda.

–65 yildan buyon dehqonchilik bilan shug‘ullanaman. Ketmon chopish, dalada mehnat qilish sevimli mashg‘ulotim, – deydi Zubaydulla ota. – Chunki dehqonchilik orqasidan yiliga 100 millionga yaqin daromad ko‘ramiz. To‘y-tomoshalarim, imoratlarim, ro‘zg‘orimning farovonligi hammasi mehnatning orqasidan. Mana shu 8 sotixlik  yerimizdan ham yiliga 2 marotaba hosil olaman. Giloslarim alohida daromad manbai. Giloszor orasida, plyonka tagida yiliga 2 marotaba bodring, 2 marotaba redeska yetishtiraman, bir qarich yerim ham bo‘sh qolmaydi.

Ma’lumot o‘rnida aytish joizki, O‘zLiDeP Samarqand viloyat Kengashi Zubaydulla Mirzayevning dehqonchilik maktabini yaratmoqchi. Yaqinda viloyat miqyosida tomorqasida tadbirkorlikni boshlamoqchi bo‘lgan fuqarolar bilan otaxon ishtirokida o‘quv-seminar mashg‘ulotlari o‘tkazish rejalashtirilgan.

Baxtigul QARShIYEVA,

O‘zLiDeP Samarqand viloyat

Kengashi matbuot kotibi

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    887
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Джураев Рузимурод Каттақўрғон туман Кенгаши депутати ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси2018-06-25 10:55:22

Зубайдулла ота нинг томорқачиликда тўплаган тажрибаси ёш тадбиркор томорқачиларимизга бир мактаб бўлиб хизмат қилади.


ЎзЛиДеп Қумқўрғон туман фаоли Бадалов Абдулазиз2018-05-14 20:46:14

Ушбу бобонинг олдидан жуда кўплаб ёшларимиз уялиб қолади. Ҳам тадбиркор, ҳам меҳнаткаш, ҳам соғлом. Гап йўқ


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-11 11:01:46

Зубайдулла Мирзаевнинг деҳқончиликда эришган ютуқлари тақсинга лойиқ.


Олтинсой туман Кенгаши депутати Ш.Меликулов2018-05-11 09:38:03

Меҳнат қилсанг рохат топасан ўзбек халқ мақоли Зубайдулла отахондек инсонлар мисолида гавдаланади.


Джумаев Ўктам O`zlidep Қумқўрғон туман Кенгаши Ёшлар Қаноти бўйича раис ўринбосари2018-05-10 18:54:23

тупроғи олтинга тенг Ўзбекистонимизга кўз тегмасин ҳаммамизнинг дастурхонимиз тўкин сочин бўлсин.Зубайдулла бобога узоқ умр тилайман.


Файзиев Валибой Навоий вилояти "Триумф-Горняк" МЧЖ БПТ раиси2018-05-10 18:44:41

Яхши яшаш учун интилган ҳар бир одам мақсадга эришади албатта. Кўз қўрқоқ қўл ботир деган халқимизда бир нақл бор. Меҳнат қилиш ҳам соғликка, ҳам оила даромадига, ҳам бозорда нарх навони ўсиб кетишини олдини олиш демакдир


Аптаров Аслиддин O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-10 18:18:50

Деҳқончилик рузғорга барака келтиради дешади. Бугун мамлакатимизда томорқадан унумли фойдаланиш борасида кўплаб амалий ишлар қилиб келинмоқда. Зубайдулла бобонинг деҳқончиликда эришган ютуғи, ишнинг кўзини билиши барчага ибрат бўлиши билан бир қаторда, ўз касбининг сирларини шогирдларига ўргатаётгани тиҳсинга лоиқ.


Суннатилло Умиров2018-05-10 17:55:05

O‘zLiDeP партияси, телеканаллардан бирида кўрсатув ташкил қилиб ҳафтада бир бора Зубайдулла Мирзаев каби деҳқонларни ойнай жахон орқали қилган ишларини, тажрибаларини ёритиб борса, кўрсатув орқали ҳалқимиз учун томорқадан унумли фойдаланиш борасида бир мактаб бўлар эди. Томорқасидан унумли фойдаланишни билмай кам таъминланганлар рўйхатига турувчилар анчайин камайса ажаб эмас.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-10 17:48:55

Зубайдулла бобо ўз томорқасидан бир йилда 100 миллион сўм даромад олди. Зубайдулла дехқонлардан иш ўрганайлик.


Қ.Эшқораева Учқудуқ туман ижрочи котиби.2018-05-10 17:47:30

O‘zLiDeP ташаббуси билан Самарқанд вилоятида томорқасида тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқаролар билан отахон Зубайдулла Мирзаев иштирокида ўтказиладиган ўқув-семинар машғулотлари вилоятдаги кўпгина томорқа ер эгаларини соҳага оид билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилиши аниқ.


Fikringizni qoldiring

+