O‘zLiDePning “Obod ko‘cha” loyihasi doirasida “Shahriobod” mahallasidagi 120 ta xonadon ichimlik suvi bilan ta’minlandi

10.05.2018, 17:46

O‘zLiDePning “Obod ko‘cha” loyihasi doirasida “Shahriobod” mahallasidagi 120 ta xonadon ichimlik suvi bilan ta’minlandi

Ulug‘nor tumanidagi “Shahriobod” mahallasi ko‘pdan beri ichimlik suvi muammosidan qiynalardi. Chunki hududning 16 kilometrli ichimlik suvi tarmoqlaridan 0,6 kilometrga yaqin qismi yangilanishga muhtoj edi.

O‘zLiDeP Andijon viloyat Kengashi tomonidan “Obod ko‘cha” loyihasi doirasida olib borilgan sa’y-harakatlardan so‘ng, bu ish oxiriga yetkazilib, ichimlik suvi nasoslari ta’mirlandi. Natijada 120 ta xonadon ichimlik suvi bilan ta’minlandi.

–Bundan tashqari, mahalladagi 20-umumta’lim maktabi va 3-maktabgacha ta’lim muassasasida ham ta’mirlash ishlari olib borildi, – deydi O‘zLiDeP Ulug‘nor tuman kengashi faoli I.Madumarov. – Ayni kunga qadar bu ikki muassasa atrofi qo‘rg‘on bilan o‘ralmagandi. Bu esa tabiiyki ehtiyot choralari ko‘rishga majbur qilardi. Hozirda devor ko‘tarilib, ko‘chaga  shag‘al yotqizildi.

Ta’kidlash kerak, ushbu loyiha doirasida shuningdek, hududdagi 7 ta xonadonning tom qismi yopilib, 14 tasining fasad qismi ta’mirlandi.

                                        Turdixon QOSIMOVA,

O‘zLiDeP Ulug‘nor tuman Kengashi

apparat rahbari

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

 

  • Ko'rildi
    638
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Жусипов Сухроб2018-05-16 09:36:46

Партиямизнинг обод куча лойихасида депутатларимиз билан фаолларимиз иштирок этишмокда.Кейинги ишларда хам партиямиз ходимларига омад деб коламиз


Жиззах вилоят Жангчи фахрийлар бўлими БПТ раиси, вилоят Кенгаши депутати Одилов Фарход2018-05-11 17:19:38

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши фаолларининг ишларига омад тилайман.


Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашиидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби, Шоира Эшбоева2018-05-11 17:13:10

"Обод кўча" лойиҳаси доирасида аҳолига сув етказиб бериш, таъмирлаш ишлари олиб бориш, юртдошларимизни оғирини енгил қилиш билан инсонлар қалбида эзгу ниятлар туғдириб, саховат туйғуларини шакллантириб дилларни қувонтиради.


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Б.Сафаров2018-05-11 16:42:05

Мамлакатимизнинг олис бир гўшасида яшаётган биз помуқликларни меҳр оғушига олган юртбошимиз, вилоятимиз ва туманимиз раҳбарларига минг раҳмат “Обод қишлоқ” дастури ва O‘zLiDePнинг “Обод кўча” лойиҳаси йиллар давомида шаҳарларнинг турмуш тарзига ҳавас билан қараб келган қишлоқ аҳолиси учун энг олий совға бўлди


Холбекова Мухлиса Жиззах вилояти Зафаробод туман Ёшлар қаноти фаоли2018-05-11 16:21:11

O‘zLiDeP фаоллари самарали, савобли ишлар қилишдан хечам толмайди. Бунинг учун имконияти ва салохияти етарли даражада.


Томди тумани "Аралбай-Медет" Ф/Х БПТ раиси Талгант Сагиев2018-05-11 15:51:17

“Шаҳриобод” маҳалласидаги 120та хонадоннинг ичимлик суви билан таъминланиши ва 20та умумтаълим мактаби, 3та мактабгача таълим муассасасида таъмирлаш иши олиб борилиши давлатимизнинг ахолига деган этибори деб хисоблайман.


Алламов Акбар2018-05-11 13:20:17

O‘zLiDePнинг “Обод кўча” лойиҳаси доирасида “Шаҳриобод” маҳалласидаги 120 та хонадон ичимлик суви билан таъминланиши партиямизнинг ютуқларидан бири. шу билан бирга савобли иш хамдир.


Зебинисо Қурбонова, Сурхондарё вилояти2018-05-11 11:11:24

"Обод кўча" лойиҳаси доирасида купгина кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. "Обод кўча" лойиҳаси доирасида партия ходимлари, партия депутатлари ва фаолларига фаол иштирок этишмоқда.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-11 10:02:09

Улуғнор туман Кенгаши аппарат ходимларини "Обод кўча" лойихаси доирасида олиб бораётган улкан ишларига куч қувват тилайман


Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Худайқулова2018-05-11 09:55:55

“Обод кўча” лойиҳаси доирасида купгина махалларимизда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши билан бир қаторда ахолини дунё қараши хам ўзгармоқда. O‘zLiDeP хам фаол иштирок этмоқда.


Fikringizni qoldiring

+