O‘zLiDeP faollari oltinko‘llik kollej bitiruvchilariga master-klass o‘tdi

10.05.2018, 18:42

O‘zLiDeP faollari oltinko‘llik kollej bitiruvchilariga master-klass o‘tdi

Manzuraxon Yunusova Oltinko‘l tumanidagi 1-umumta’lim maktabida o‘quvchilarga ingliz tili fanidan saboq beradi. U yashash xonadonidagi 2 sotixdan iborat issiqxonasida manzarali gullar yetishtiradi.

 O‘zLiDeP  Oltinko‘l tuman Kengashi “Ayollar qanoti” tomonidan tashkil etilgan “Qizlarni kasb-hunarga yo‘naltirish va turmushga tayyorlash” mavzuidagi amaliy seminar davomida mazkur xonadonga tashrif uyushtirilib, uning tomorqachilik borasidagi qiziqishiga qanot berildi.

Unda tuman xotin-qizlar qo‘mitasi, “Hunarmand” uyushmasi tuman bo‘limi, Yoshlar ittifoqi tuman kengashi mutasaddilari, tadbirkor xotin-qizlar hamda tumandagi kollejlar bitiruvchi qizlari vakillari ishtirok etdi.

– Kelajakda mirishkor fermer bo‘lish istagidaman, – deydi tadbir ishtirokchisi Gulshoda Tolibjonova. –Bugungi seminarda ushbu istagim bo‘yicha mutasaddilarga fermerlik yo‘nalishida mirishkor va yosh fermerlar bilan tajriba almashish amaliyotini joriy qilish taklifini aytdim.

Tadbirning asosiy qismida ishtirokchilar M. Yunusovaning xonadonida bo‘lib, gullar parvarishi, undan daromad olish bo‘yicha ko‘nikmalarini shakllantirdilar.

Zuhraxon SATTAROVA,

O‘zLiDeP  Oltinko‘l tuman Kengashi raisining

 Ayollar masalalari bo‘yicha o‘rinbosari

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    573
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Сапаров Абдукарим Шавкатович Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси БПТ аъзоси2018-05-17 13:11:48

Шу каби амалий семинарлар кўпроқ ташкил этилса партиямиз халқ орасига тезроқ кириб боради.


Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар Кенгаши2018-05-17 13:08:17

Тадбирлар келажакда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларни тадбиркорлик йўналиши бўйича бошланғич кўникмалар ҳосил қилишига хизмат қилади. Аёллар қанотининг ишларига омад


Баходир Сайдолимов2018-05-14 11:30:59

Колеж битирувчиларини ишга жойлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган битирувчиларга кўмаклашиш барчамизнинг бурчимиздир.O'zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши ходимларига доимо омад тилаймиз.


Абдурахмонова Фотима Махмудовна2018-05-12 22:43:00

Коллеж битирувчиларини иш билан таминлашда шундай тадбирларни утказилиши катта самара беради албатта Олтинкул туман Кенгаши "Аеллар каноти"га миннатдорчилигимни бмлдираман


Аптаров Аслиддин O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-11 17:54:29

Ёшларда тадбиркорлик куникмасини шакиллантиришда тажрибали соҳа мутахасислар малакасини ургатиш учун семинарлар ташкил қилиш яхши самара беради.


Раиса Худайбердиева, конимех тумани2018-05-11 16:59:09

Аёллар тадбиркорлиги ривожлантиришда бу каби тадбирлар жуда катта аҳамиятга эга.Ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган опа -сингилларимиз мана шундай тадбирларда ўзларига тадбиркорлик ҳақида кўникмалар олади.


Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашиидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби, Шоира Эшбоева2018-05-11 16:53:19

Юртимизда тадбиркорликни ривожалантиришга хизмат қиладиган, айниқса томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар беришда ушбу йўналишдаги тадбирларни ўтказиш орқали кўпроқ самарали натижалар эришилади.Тадбирнинг ташаббускор иштирокчиси Гулшода Толибжоновага омад тилаймиз.


Тўраева Мухаббат Урганч туман 13 сон умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси O`zLiDeP аъзоси2018-05-11 16:04:06

Тадбирлар келажакда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларни тадбиркорлик йўналиши бўйича бошланғич кўникмалар ҳосил қилишига хизмат қилади. Тадбиркор хотин-қизлар ҳамда тумандаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштироки кўплаб ёшларни ташкил этмоқда.


Тўймуродов Ғанишер Жиззах вилоят Зафаробод туман Молия бўлими БПТ раиси2018-05-11 15:58:00

O'zLiDeP "Аёллар қаноти" томонидан ўтказилаётган тадбирлдар тадбиркорликни бошламоқчи бўлган аёлларга, ушбу фаолият тури билан шуғулланаётган хотин қизларга куч ва шижоат бағишламоқда. Аёлларни жамиятдаги ўрни ва мавқиени оширишда O'zLiDeP доим шай.


Ким. Анатолий Каттақўрғон шахар Кенгаши Ёш либераллар клуби аъзоси2018-05-11 15:29:31

O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган “Қизларни касб-ҳунарга йўналтириш ва турмушга тайёрлаш” мавзуидаги амалий семинарида, тадбиркор хотин-қизлар ҳамда шахардаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштироки ёш фермер ва тадбиркорлар билан тажриба алмашиш хотин -қизлар бандлигига кўмаклашади. кўпаяди.жорий қилиш таклифини айтдим.


Fikringizni qoldiring

+