“Kelajak deputatlari” guruhi a’zolari Nurotaga sayohat uyushtirdi

16.05.2018, 11:47

“Kelajak deputatlari” guruhi a’zolari  Nurotaga sayohat uyushtirdi

O‘zLiDeP Zarafshon shahar kengashi xalq deputatlari shahar kengashidagi partiya deputatlik guruhi bilan hamkorlikda  “Yosh liberallar” klubi “Kelajak deputatlari” guruhi a’zolari ishtirokida Nurota tumaniga sayohat uyushtirdi.

Bo‘lajak deputatlar dastlab Nurota shahridagi “Chashma” majmuasida bo‘lib, qadimiy “Nur” qal’asi tarixi bilan tanishdi. Sayohat davomida yosh yigit-qizlar ziyoratgohga tashrif buyurgan xorijlik sayyohlarga mamlakatimiz tarixi,  tarixiy qadamjolar haqida so‘zlab berdi.

Shundan so‘ng, yoshlar “Dehibaland” ziyoratgohidagi Imom Muhammad Xanafiya qabristoni, sirli g‘or, duldul toshi, tuya toshi kabi tarixiy obidalar hamda tabiat mo‘jizalari bilan tanishdilar.

– Sirli va nurli Nurota ziyoratgohi bizda juda katta taassurot qoldirdi, – deydi “Kelajak deputatlari” guruhi rahbari Shahrizoda Rayhonova. – Sayohat davomida bu zaminda yashab o‘tgan avliyolar va tarixiy shaxslar hayoti haqida kengroq ma’lumotlarga ega bo‘ldik, bilim va ko‘nikmalarimizni yanada boyitib oldik.

Tadbirda mamlakatimizning boshqa hududlariga ham sayohatlar tashkil qilishga kelishib olindi.

Mohidil XUDOYBERDIYEVA,

O‘zLiDeP Zarafshon shahar

kengashi xodimi

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

 

  • Ko'rildi
    843
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Вохидова Азиза Хасановна "Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси2018-05-23 18:30:54

Мен албатта бундай ташаббусни қўллаб қувватлайман ва барча Ўз ЛиДеп аъзоларига омад ва зафарлар тилайман.Олдимизга қўйилган мақсадимиз ва йулимиз бир биз Ватанимиз равнақига ўз хиссамизни қушишимиз ва Юртбошимизнинг Оқилона сиёсатларидан фахрлансак арзийди.Азим ва турон ватанимизда муқаддас қадамжолар жуда хам кўп. Хар бир муқаддас қадамжоларга бориш ва ўз тарихимизни англаш бизга доимо ғурур бағишлайверсин.


Носирова Шоира2018-05-19 08:15:23

Кармана тумани Кенгаши депутати Ёшларимиз бериаётган имкониялардан янада кенгроқ, унумлироқ фойдаланишига аминмиз. Яна янги ғояларни кутиб қоламиз келажагимиз бунёдкорлари!


Жиззах шаҳар Кенгаши JIZZAX GRAND TEXTELI масъулияти чекланган жамияти БПТ раиси Якубова Мархабо Умаржавна2018-05-17 14:56:33

Жиззах ахли номида O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар кенгашининг ишларига улкан зафарлар тилаб қоламан!


Жиззах шаҳар Мелибоева Маъмура Толиповна2018-05-17 14:54:15

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгашининг ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш либераллар” клуби “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзоларининг ташкил этган бундай саёхатлари, қолган худудларимизга ҳам намуна бўлади.


Аброр Отабоев2018-05-17 10:12:38

Олий Мажлисга ўтказиладиган сайловларда Партиямиз томонидан кўрсатиладиган номзодлар ичида "Келажак депутатлари" гуруҳлари аъзолари иштирок этиб, депутат бўлишига ишонамиз


Қуроқбоева Улбозор Жиззах вилоят Зафаробод туман Мусиқа ва санат мактаби БПТ раиси2018-05-17 10:07:46

Хақиқатда юртимиздаги азиз қадамжолар куп уларни зиёрат қилиш ,хаккига дуо қилиш биз азиз фарзандларнинг бурчидир айниқса ёш авлодни бундай қадамжолар билан таништириш зиёрат қилиш ёшларимизни ота боболаримизни хаётидан хабардор қилиш ватанга мухаббат ва садоқат хиссини уйғотишга яна бир туртки бўлади деб ўйлайман.


Гўзал Қодирова O'zLiDeP Пискент туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-16 18:40:32

Зўп чиқибди. Бундай саёхатларни доимий ташкил этишни режалаштириш керак. Шунда хам саёхат бўлиб ёшлар тарихий ва зиёрат масканлари билан танишадилар, хам дўст орттирадилар, хам партия сафи янада кенгаяди. Ёшлар билан ишлашда партия хам фаоллик кўрсатади. Бу эса келажакда янада илҳор партия бўлишимизга замин яратади


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-16 16:54:40

Саёҳатни аввал она юртимиздан бошлаб, ёшларни қадимий тарихимиз ва маданиятимиз билан яқиндан таништириб боришимиз керак. Муҳтарам Президентимиз бекорга туризм соҳасига қаттиқ эътибор қаратмаяптилар........Ажойиб ғоя бўлипти. Зиёратинглар қабул бўлсин.


Жиззах вилояти Зарбдор туман Кенгаши туман Хокимлиги БПТ раиси Каримова Сабохат2018-05-16 16:50:25

“Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари билан бундай зиёрат тадбирлар ўтказилиши ёшларнинг шижоат ва салохиятини хам оширишга ўз хиссасини қўшади.


Сафарова Замира нурфахр мфй бпт раиси2018-05-16 16:49:31

Партиямиз узининг лойихалари ва максад вазифалари билан доимо кенг жамоатчилик олдида элита саналади. Биз партиямиз хамда Нуротамиз Билан фахрланамиз


Fikringizni qoldiring

+