Andijon shahrida yana 50 ta ko‘p qavatli uylar qurilishi boshlanadi

21.05.2018, 17:03

Andijon shahrida yana 50 ta  ko‘p qavatli uylar qurilishi boshlanadi

Davlatimiz rahbarining Andijon shahridagi Sulton Jo‘ra mahallasiga tashrifi barchamizni ruhlantirib yubordi. Bu yerda yangi barpo bo‘lgan uylarni ko‘zdan kechirgan yurtboshimiz o‘zining o‘tgan yilgi tashrifi davomida bergan topshiriqlari ijrosi mas’uliyat bilan bajarilganiga yana bir karra amin bo‘ldi. Tashrifdan tashrifgacha bo‘lgan vaqt oralig‘ida mazkur mahallada beshta, Mustaqillik mahallasida ikkita 7 qavatli uy qurilib, egalariga topshirilgani davlatimiz rahbarining andijonliklarga bo‘lgan e’tiborining yorqin namunasidir.

Prezidentimizning joriy yilda yana beshta 7 qavatli uy bunyod etish to‘g‘risidagi topshiriqlarini eshitib, ochig‘i, juda xursand bo‘ldik. Chunki viloyatimiz aholisining bu boradagi murojaatlariga yechim topilishi bizning ham yutug‘imiz.

Yana bir mulohaza. Biz deputatlarga eng ko‘p murojjat qilinadigan masala ichimlik suvi tarmoqlari yuzasidan ekanligi sir emas. Bu, aytish joiz bo‘lsa, bizning og‘riq nuqtamiz. Prezidentimizning viloyatda ichimlik suvi tarmoqlarini rivojlantirish uchun 200 milliard so‘m ablag‘ ajratish uchun bergan ko‘rsatmalari ayni murojaatlarni hal qilishmizga xizmat qiladi.

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    1051
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Ниязова Рисолат Андижон вилоят Кенгаши2018-05-24 12:09:38

Мухтарам Президентимизнинг Андижон вилоятига бўлган катта эътиборидан бизнинг қалбларимизда доимий қувонч! Вилоятимиздаги катта ўзгаришлардан, вилоятимиз аҳолисининг турмуш тарзи, хаётга бўлган ишончи, қувончи эса янада ортмоқда!


Элёрбек Бахромов- Ёзёвон туман и БПТ раиси2018-05-22 18:02:53

Амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларида Президентимизга елкадош булиб хизмат килиш хар бир фукоронинг бурчидир. Бу албатта калбларни гурур ва ифтихорга тулдиради. Ушбу ишларда Андижонлик фаолларга омад тилайман.


Лола Кенжаева2018-05-22 16:50:18

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан барча вилоят ва туманларда қурилаётган замонавий типдаги уйлар барпо этилмоқда. Бу албатта ахолига кулай шароит яратиб берилмоқда.


А.Аминов- Тошлоқ тумани БПТ раиси 2018-05-22 16:46:30

Давлатимиз раҳбарининг Андижон шаҳридаги Султон Жўра маҳалласидаги курилган янги бинолар фуқароларни уй-жой билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, келажагда оилаларни мустахкам бўлишида замин яратади.


Ж.Тошкулов2018-05-22 16:45:25

Президентимизнинг нафақат Андижонга ташрифи балким бошқа вилоятлардаги ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунинг учун Президентимизга раҳматлар айтамиз.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-22 16:23:35

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевни Андижон вилоятига ташрифидан кейин вилоятда бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом этиб, ахолининг ижтимоий таъминоти яхшиланади.


Каюмова Малика2018-05-22 16:14:30

Президентимизнинг олиб бораётган барча жабхалардаги сиёсатлари аҳолини ҳурсанд қилиб келмоқда. Бундай кунларни орзу қилиб яшаётган аҳоли хозирги кундаги шароитлардан жу да мамнун. Президентимизга доимо соғлиқ тилаб қоламиз. Бошлари омон бўлсин.


“Урганч ёғ-мой ОАЖ Урганч шаҳар БПТ2018-05-22 16:06:26

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятида қилган ишлари қувончлидир, бугун одамларимизнинг ҳаётга, янгиланишларга муносабати ўзгариб бормоқда.


“Табассум сервис” хусусий фирмаси Урганч шаҳар БПТ2018-05-22 16:04:39

Замонавий кўп қаватли уйларнинг қурилиши муносабати билан юртимиз аҳолисига катта кулайликлар яратилади


O‘zLiDeP Касби туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Х. Абдиев2018-05-22 15:48:51

Халқимиз хақиқатдан ҳам шаҳар ва қишлоқларимизнинг обод бўлиши рўё эмаслигига амин бўлишмоқда. Чунки шу заминда яшаётган ҳар бир оила аъзоси шаҳар ва қишлоқларимизда Давлатимиз раҳбари раҳномолигида амалга оширилаётган ишларниннг ўз кўзлари билан кўриб шаҳар ва қишлоқларимизнинг обод ва гўзал бўлишига ишончлари янада ортмоқда.


Fikringizni qoldiring

+