Majburiy mehnatga qarshi kurashishda barchamiz mas’ulmiz!

22.05.2018, 16:24

Majburiy mehnatga qarshi  kurashishda barchamiz mas’ulmiz!

O‘zLiDeP Xorazm viloyat Kengashi tomonidan Urganch davlat universitetida tashkil etilgan tadbir Oliy Majlis Senatining 2017 yil 4 oktyabrdagi “O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlariga va xalqaro mehnat standartlariga muvofiq fuqarolarning kafolatlangan mehnat huquqlarini ta’minlashga doir chora-tadbirlarni kuchaytirish to‘g‘risida”gi hamda Vazirlar Mahkamasining joriy 10 maydagi “O‘zbekiston Respublikasida majburiy mehnatga barham berishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qarorlari ijrosiga bag‘ishlandi. 

Yig‘ilishda ijtimoiy soha vakillarining majburiy mehnatga jalb qilishga chek qo‘yish, ularning huquq va manfaatlarini har tomonlama himoya qilish borasida viloyatda amalga oshirilayotgan ishlar atroflicha tahlil qilindi.

– Yig‘ilishda Xalq deputatlari viloyat Kengashidagi O‘zLiDeP deputatlik guruhi a’zolari hamda viloyat komissiyasi bilan birgalikda komissiya ishini yanada rivojlantirish va yuqoridagi hujjatlarning viloyatda ijrosini ta’minlash yuzasidan chora-tadbirlarni belgilab oldik, – deydi parlament komissiyasi a’zosi, Oliy va o‘rta-maxsus ta’lim vaziri I.Madjidov. – Shuningdek, mazkur qarorlarni ta’lim muassasalari va tibbiyot birlashmasi rahbarlariga, shu jumladan, fermerlar, dehqon xo‘jaliklari va tomorqa yer egalari Kengashiga targ‘ib qilish bo‘yicha kelishib olindi.

Tadbirda alohida ta’kidlanganidek, Fuqarolarning kafolatlangan mehnat huquqlarini ta’minlash masalalari bo‘yicha viloyat komissiyasi tashabbusi bilan nafaqat viloyatda, balki xorijda ishlayotgan yurtdoshlarimizning qonuniy manfaatlarini himoya qilish, odam savdosini oldini olish bo‘yicha bir qator ishlar amalga oshirilishi rejalashtirilgan. Bu borada partiya deputatlik guruhi a’zolari tomonidan ham tizimli ishlar olib borilayotir. Zero, O‘zLiDeP inson manfaatlarini ta’minlash, aholining hayotdan rozi bo‘lib yashashlariga qulay sharoit yaratish tarafdori. 

Shavkat SAFARBAYEV,

O‘zLiDeP Xorazm viloyat Kengashi raisi,

Xalq deputatlari Xorazm viloyat Kengashidagi

O‘zLiDeP deputatlik guruhi a’zosi

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    1294
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Қува туман Кенгаши депутати Х.Абидова2018-05-25 12:26:36

Қонунларни жойларда ижросини таъминланиши ҳамда қонун устиворлигига эришишимиз керак


Қува туман Кенгаши партия фаоли Тўланов Махамадюсуф2018-05-25 12:24:41

Олий Мажлис Сенатининг 2017 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг жорий 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларини бажарилишини дадил бирга куч бўлиб депутатлар назоратга олмаса ким жон куйдиради.Ҳурматли депутатлар Президентимизни чиқараётган фармон ва қарорларини жойларда ижросини таъминланишини сизлардан катта куч умид қилиб қоламиз.Энди сен менга, мен сенга тегмайман қабилидаги ишлардан воз кечиш керак


С. Машарипова УзЛиДеП Хива шахар аппарат рахбари2018-05-24 21:48:54

Мамлакатимизда жамиятни янада демократлаштириш сохасида кабул килинаётган адолатли ва халкпарвар конунлар ва амалга оширилаётган ислохатлар халкимиз турмуш фаровонлигини янада оширмокда


Ҳасанов Умиджон Худайбердиевич-Қоракўл туман Кенгаши депутати2018-05-23 17:56:32

Интернет орқали сайтдаги янгиликлар билан танишаётган пайтимда Хоразм вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаевнинг “Мажбурий меҳнатга қарши курашишда барчамиз масъулмиз!” сарлавҳаси остида ёзилган мақолани ўқиб чиқгач, ўчган олов яна аланга олди, чунки мен шу масаланинг қурбонларидан бириман. Қоракўл туманида бозор қурилиши бошланди-ю кўпгина раҳбар ва ташкилотлар ходимларини ташвиши ортди. Нега дерсиз? Ахир, бозорни ўз муддатида қуриб битказиш керак. Бунинг учун эса қўл кучи керак. Агар ўз вақтида бозор қурилиши битмаса қайсидир раҳбар дакки эшитиши аниқ. “Чўкаётган одам ҳам хас, ҳам хашакка ёпишади” деганларидек бозор қурилишига зиёлилар, мактаб ўқитувчилари жалб қилинди. Мен раҳбарлик қилган туман марказида жойлашган 1-мактаб ўқитувчилари ҳам бу саховатли ишдан четда туришмади. Қўлдан келгунча ғишт ташишди, тозакорлик деганларидек. Лекин бозор қурилишига раҳбарлик қилаётган Боходир Жумаев бунга қаноат қилмади. Менга ғишт терувчи ўқитувчингни олиб келасан деб пўписа қилди. Мен эса мактабимизда аёл ўқитувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Эркак ўқитувчиларимиз эса ғишт тера олмайди деб жавоб қайтардим. Хуллас, ҳаммаси шундан бошланди. Бу жавобимдан норози бўлган ҳоким ўринбосари туман ҳокимига “1-мактаб директори бозор қурилишидан бўйин товлади, уни ишдан оласиз дея шарт қўяди. Орадан бир кун ўтиб ҳоким мени турғизиб “сен ишдан кет, агар кетмасанг бошқа йўл билан ишдан оламан” деб қолди. Халқ таълими бўлими мудири мени чақириб “вазиятни кўриб турибсиз, вазифадан кетмасангиз бўлмайди” деди. Мен эса айбим нима? Мактабда дарсларни тўхтатиб, бутун жамоани бозор қурилишига жалб қилишим керакми? дедим, мудир эса вазият тақозо қилса шундай ҳам қиласиз деб жавоб берди. Хуллас мен айбсиз айбдорни 2017 йил июл ойида ҳоким бобонинг ўзи ишдан олди. Ҳурматли партиядошлар ким ҳақиқий аҳволни ўрганиб адолат тарозисини ўрнатиб бераркин? Мен ишдан кетганимга эмас бошимда гурзисини кўтариб турган Б.Жумаев “сени йўқоттираман домлача, кейин ғишт теришни ўрганасан деб мазах қилиб турса алам қиларкан. Ўринбосарнинг ҳақоратлари учқундан аланга экан. Ҳоким бобомиз ўзим билан суҳбатдаги ҳақоратларига ҳеч бир инсон зоти чидамаса керак (аудио ёзуви мавжуд). Минг афсуслар бўлсинким орамизда мана шундай Президентимиз таъбирлари билан айтганда оёғи ердан узилган, ўзидан бошқани кўрмайдиган инсонлар ҳам бор. Бундай инсонларга қарши барчамиз биргаликда курашишимиз даркор.


Тошлоқ тумани 75- автокорхона МЧЖ бпт2018-05-23 17:18:36

Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича вилоят комиссияси ташаббуси билан нафақат вилоятда, балки хорижда ишлаётган юртдошларимизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдосини олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Бу борада партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ҳам тизимли ишлар олиб борилаётир. Зеро, O‘zLiDeP инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига қулай шароит яратиш тарафдори. албатта ушбу қарорлар халқнинг фаровон яшаши учун хизмат қилади.


Сергели тумани БПТ раиси Пардаева Дилафрўз2018-05-23 09:21:00

Вазирлар Маҳкамасининг жорий 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросига бағишланди.Бу каби мажбурий меҳнатлар олди олинганидан хурсандмиз. Кўп оилаларда шу каби муоммалар келиб чиқмоқда эди.


Б.Юлдашев Навоий вилояти2018-05-23 09:06:17

Олий Мажлис Сенатининг 2017 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг жорий 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини сўзсиз таъминлашимиз зарур. Чунки давлатимиз Конституциясида, Мехнат Кодексида ва бошқа қонунчилик хужжатларида фуқароларнинг мехнат хуқуқлари кафолатланган. Буни унутмаслигимиз лозим.


Олимжон Эргашев Фориш туман кенгаши депутати2018-05-22 20:07:49

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарори ижросининг республикамиз худудида таъминланиши Ўзбекистон Республикасининг халқаоро майдонда нуфузини оширади. Аслида давлатимиз Конституциясида,Мехнат Кодексида ва бошқа қонунчилик хужжатларида фуқароларнинг мехнат хуқуқлари кафолатланган,хар қандай шаклдаги мажбурий мехнатдан фойдаланиш,бирор бир жазо қўллаш ёки ишдан бўшатиш билан тахдид қилиб мажбурлаб ишлатиш тақиқланган. Лекин нафақат ижтимоий соха вакиллари балки бошқа давлат ва хўжалик ташкилотлари хам ўз иш услубларини ушбу қарордан келиб чиқиб тубдан ўзгартиришлари,қишлоқ хўжалиги ишлари ва бошқаларда амалдаги мавжуд мехнат қонунчилигига зид буйруқлар чиқариш(мехнат интизомини сақлаш мақсадида,мехнат шартномаларидаги бошқа ишларни бажариш пункти ва б.қ.) холатларини тахлил этиб воз кечишлари керак бўлади. Хар бир корхона ва ташкилотларнинг касаба уюшмаларига қарорда катта масъулият юкланмоқда. Касаба уюшмалари иш берувчининг мазкур қарор талабларига зид буйруқларига келишувчанлик амалидан воз кечишлари керак. Албатта бу жараён силлиқ кечмайди,қарор талабларини айланиб ўтиш,"қонундан қонун доирасида чекиниш"га интилиш каби холатлар хам бўлиши мумкин. Чунки собиқ Совет тузумидан бери давом этиб келаётган биз ўрганиб қолган ва бизга бўлаверади деган холатлардан бири эди. Қарорда белгилаб қўйилганидек хориж тажрибасидан фойдаланиш ва юртимизга мослаштириш,ободонлаштириш ва йўл хизматлари штатлари сонини кўпайтириш ахолини иш билан таъминлашда мухим ўрин тутади ва қувонарлидир.Шунингдек жамоатчилик ишлари фондига ажратилган маблағларни тўғри йўналтириш ва улардан самарали фойдаланиш хам ушбу қарор ижросини таъминлашда мухим ўрин тутади. Бир сўз билан айтганда ихтиёрий-мажбурий хашар тақиқланади.Қарор ижросининг таъминланиши ва ундан чекиниш холатлари доимо назоратда бўлиши керак.


З.Холбўтаев, Навбаҳор тумани2018-05-22 18:17:43

Юртимизда инсон хуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган ҳар бир тадбир ўзининг муҳимлиги ва долзарблиги билан ажралиб туради.


Навоий вилояти Конимех туман З.Айдарова2018-05-22 18:16:28

Ижтимоий соҳа вакилларининг мажбурий меҳнатга жалб қилишга чек қўйиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш керак.


Fikringizni qoldiring

+