O‘zLiDeP faoli Mirzacho‘l tumanidagi “O‘zbekiston” ko‘chasida joylashgan ko‘p qavatli uylarni ta’mirlashga ko‘maklashdi

23.05.2018, 10:36

O‘zLiDeP faoli Mirzacho‘l tumanidagi “O‘zbekiston” ko‘chasida joylashgan ko‘p qavatli uylarni ta’mirlashga  ko‘maklashdi

Prezidentimizning “Obod qishloq” dasturi to‘g‘risida”gi farmoni juda chuqur tahlillarga asoslanganligi, mavjud holatning ochiq ko‘rsatilishi va shu asosda aniq tadbirlarning belgilanishi bilan ahamiyatlidir.

Shu bois mazkur hujjat ijrosini ta’minlash maqsadida joylarda keng ko‘lamdagi bunyodkorlik va ko‘kalamzorlashtirish ishlari amalga oshirilmoqda. E’tiborlisi, ana shunday savobli ishlarda davlat va nodavlat tashkilotlari, jumladan, siyosiy partiyalar ham faol ishtirok etyapti.

Masalan, yaqinda O`zLiDeP faoli Saidolim Nasretdinov tomonidan Jizzax viloyatining Mirzacho‘l tumanidagi “O‘zbekiston” ko‘chasida joylashgan ko‘p qavatli 36-sonli uyning holati o‘rganib chiqilib, to‘liq ta’mirlash ishlari olib borildi.

–Aholi uchun zamonaviy turmush sharoitni yaratish, kommunal sohalardagi muammolarni bartaraf etish maqsadida eng avvalo turar-joyning holatini o‘rganib chiqdik, – deydi S.Nasretdinov. – Shundan so‘ng, ta’mirlash ishlari boshlab yubordik. Mana, ko‘rib turganingizdek, hududda qurilish va ta’mirlash ishlari olib borilmoqda.

Ha, bugun “Obod qishloq” dasturi doirasida tumanda olib borilayotgan ishlarni kuzatar ekansiz, bunda xalqimizning hashar, mehr-oqibat kabi ulug‘ qadriyatlari o‘zining amaliy ifodasini topayotganiga yana bir bor guvoh bo‘lasiz. 

O`zLiDeP matbuot xizmati

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    664
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Зухра Хайдарова Избоскан туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-05-24 15:55:27

"Обод қишлоқ" дастури бўйича олиб борилаётган ишлар тахсинга лойиқ, чекка қишлоқларимиз хам бу дастурга асосан обод ва кўркам бўлиб бормоқда.


Жураев Алишер (“ASIA CARGO LOGUSTIK” божхона лагистик кампанияси номли БПТ)2018-05-23 17:53:53

Юртимизда кўп ҳайрли ишлар қилинмоқда бу албатта Ватанимизнинг тинчлигидандир.


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-23 17:53:20

“Обод қишлоқ” дастури асосида олиб борилаётган ишлар миллийлигимизга хосдир, чунки бизда қадимдан маҳаллаларда ҳашар удумларимиз бўлиб келган


М.Фахриддинов туман Кенгаши депутати2018-05-23 17:02:07

2018 йил 18 май куни “Обод қишлоқ” дастури доирасида Тошлоқ тумани, Қумқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида “O`zLiDePнинг обод кўчаси” акцияси бўлиб ўтди. Акцияси доирасида қумқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомот қилувчи аҳоли учун муҳим бўлган қатор тадбирлар режалаштирилди ва ўтказилди. Мазкур тадбирлар “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳундислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида” партиянинг амалга ошираётган режаларидан биридир. Дастлаб акция иштирокчилари кутиб олинди. Қумқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида “O`zLiDePнинг обод кўчаси” акцияси доирасида кўчаларни ободонлаштириш хашари уюштирилди.


Ўктам Қосимов Қизилтепа тумани "Агроэкспорт" МЧЖ номли БПТ раиси 2018-05-23 16:27:26

Президентимиз томонидан Ободонлаштириш бўйича алоҳида вазирлик ташкил этилганлиги таҳсинга сазоввор. Мазкур қарор юзасидан ҳудудларни ифлослантирганлик учун шахсларни жавобгарликка тортишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқилиши кўзда тутилганглиги, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлини кучайтириш билан бир қаторда фуқароларимизни чиқиндиларни махсус белгиланган жойларга ташлашга бўлган эътиборини оширмай қолмайди.Ободонлаштириш ходимлари томонидан атрофни ифлослантирганларни жаримага 1 марта тортсалар 2 -маротаба фуқаронинг ўзи бундай ишни қайта такрорламайди.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби 2018-05-23 16:25:32

"Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг ижросини таъминлашда тегишли корхона ташкилотлардан ташқари Ватанини севадиган хар қандай фуқаро учун муҳим масала бўлиши лозим. Бундай ишларни жамоатчилик биргаликда яъни 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кишилари томонидан амалга оширилиши зарур. Партиямизнинг икки қаноти бўлган Ёшлар ва Аёллар қанотлари ҳамда бошқа бўлимлари томонидан ҳайрия акциялари яъни "Ўз уйингни ўзининг асра"шиори остида ўтказилса жуда мақсадга мувофиқ иш бўларди. Ахир ўзимиздан чиқаётган бундай чиқиндилар экология учун жуда катта таъсир кучига эгалигини доимо билишимиз зарурдир.


М.Абдиримов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат рахбари2018-05-23 15:42:16

Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони жуда чуқур таҳлилларга асосланганлиги, бу борада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида партия фаолларининг доимий иштироки, ҳалқнинг турмуш тарзини яхшилаб боришидан далолатдир.


Навоий вилояти Конимех тумани З.Айдарова2018-05-23 15:33:02

Жойлардаги қишлоқларимизда кенг кўламдаги бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.


Кулматов Улугбек-Шурчи туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-23 15:16:13

Партиямиз фаолларининг жойларда бундай хайрли ишларни килишлари, ахолининг партиямизга булган ишончни янада ортишига сабаб булади.


Навоий вилояти Чингиз Раджабов2018-05-23 14:49:58

Юртимизда кўп ҳайрли ишлар қилинмоқда бу албатта Ватанимизнинг тинчлигидандир.


Fikringizni qoldiring

+