Maxsus Wi-Fi, bluetooth va radio moduli ixtirochisi “Yosh innovatsiyachi” ko‘rik-tanlovi viloyat bosqichi g‘olibi bo‘ldi (video)

24.05.2018, 16:30

Maxsus Wi-Fi, bluetooth va radio moduli ixtirochisi “Yosh innovatsiyachi” ko‘rik-tanlovi viloyat bosqichi g‘olibi bo‘ldi (video)

O‘zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi tomonidan “Yosh innovatsiyachi” ko‘rik-tanlovining viloyat bosqichi o‘tkazildi. Unda tanlovning tuman va shahar bosqchilarida g‘oliblikni qo‘lga kiritgan 60 nafar yosh ixtirochi qatnashdi.

– Mazkur tanlovga maxsus Wi-Fi, buluetooth va radio modulli loyiham bilan qatnashdim, – deydi tanlovning 1-o‘rin sohibi Oleg Nikitin. – Loyihamning qulaylik tomoni shundaki, u ko‘p funksiyalarni o‘zida jamlagan. Shu bois, loyiha hakamlar hay’ati tomonidan munosib baholandi va ishtirokchilarda katta taassurot qoldirdi.

Azamat Hamroyev Zangiota tuman Agro sanoat kasb-hunar kollejida tahsil oladi. Tinib-tinchimas bu yosh ixtirochi bolalikdan yangi-yangi loyihalar ustida ishlashni yaxshi ko‘radi. Shu sabab, u ishlab chiqqan loyiha ishtirokchilarda katta qiziqish uyg‘otdi va hakamlar tomonidan munosib baholandi.

– Men ishlab chiqqan loyiha qishloq xo‘jalik sohasini rivojlantirishga xizmat qiladi, – deydi yosh ixtirochi. – Chunki Janubiy Amerikaning yovvoyi pomidor ko‘chatini o‘zimizning jaydari pomidor ko‘chatiga payvand qilinsa, ikki barobar ko‘p hosil olish mumkin. Yana bir muhim tomoni, turli kasalliklarga barham beriladi va sifatli mahsulotlar yetishtiriladi.

Shuningdek, tanlov ishtirokchilari “Eng yosh innovatsion g‘oya muallifi”, “Eng samarali innovatsion loyiha muallifi”, “Kichik biznes uchun eng istiqbolli innovatsion loyiha muallifi” hamda  “Eng yaxshi innovatsion ishlanma muallifi” kabi nominatsiyalar bo‘yicha ham taqdirlandi.

Tanlovda g‘olib va sovrindorlarga partiya viloyat Kengashi tomonidan diplom va esdalik sovg‘alari topshirildi.

A.TUYChIYEV,

O‘zLiDeP Toshkent viloyati Kengashi

matbuot xizmati kotibi

  • Ko'rildi
    855
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Сергели тумани Кенгаши аппарат раҳбари Р.Нурқулов2018-05-25 15:29:27

"Ёш инновациячи" кўрик-танловининг республика босқичига муносиблар қатнашиб ғолиб бўлишларини тилаймиз. Шаҳар,туман ва вилоятларда иштирок этганларга ҳам омадлар тилаймиз.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-25 14:22:34

Ёшлар бўлимининг "Ёш инновациячи" кўрик-танлови жуда ҳам чиройли ўтибди. Ушбу лойиха орқали янги янги ёш ихтирочилар ва янги кадрлар партия атрофида бирикадилар. Бу кўрик-танловни бошқа вилоятлар ҳам шундай чиройли ўтказишида омад тилайман.


Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-05-25 11:28:43

"Ёш инновациячи" кўрик танлови иштирокчиларига омадлар O'zLiDeP томонидан ўтказилаётган ушбу кўрик танлов ёш инновациячиларимизни қўллаб қувватлаш, рағбатлантириш бу келажагимизнинг пойдевори мустаҳкам бўлишида роли катта. Ёшлар ўзимизни кўрсата олишимиз ва берилган имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз Мухтарам Юртбошимизнинг бизга билдирган ишочларини оқлашимиз хар биримизнинг бурчимиздир аслида.


М.Ахназарова КР Кенгаши 2018-05-25 11:28:41

"Ёш инновациячи" кўрик-танловининг республика босқичига Коракалпогистон Республикаси, туман, шаҳар ҳамда вилоятлардан иштирок этган катнашчиларга омадлар тилаймиз.Бунака танловлар ёшларимизни янада уз устиларида купрок ишлаб улар орасида ракобат яхши натижаларга эришишга чорлайди. Келажакка куйилган пойдевор мустахкам булишини аник биламиз.Ёшларимизни хозирдан шундай иновацион проектлар билан курикларда катнашиши хаммамизни кувонтирмокда .


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-05-25 10:21:41

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови каби танлов ва лойихалар иқтидорли ёшлар ва ўсмирларни муносиб бахолашга ёрдам беради ва келажакда уларни янада янги ихтиролар яратишларига ундайди.


Гулмира Амирова СТМ2018-05-25 10:03:16

Бундай кўрик танловлар ёшларимизнинг келажаги йўлида хизмат қилади. Уларга янги инвацион ғояларнинг ривожалнишига турки бўлади.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-05-25 09:36:16

"Ёш инновациячи" кўрик танловининг шу кунларда вилоят бочқичлари катта қизиқиш билан ўтказилмоқда. Танлов иштирокчиларига омад тилайман. Республика босқичида энг мукаммал ишланма ва лойиҳалар намойиш этилишига ишонаман.


М.Хайитбоев. Шовот туман Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари.2018-05-25 09:27:55

"Ёш инновациячи" кўрик-танловининг республика босқичига муносиблар қатнашиб ғолиб бўлишларини тилаймиз. Туман ҳамда вилоятда иштирок этганларга хам омадлар тилаймиз.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-25 09:25:14

"Ёш инновациячи" кўрик-танлови орқали мамлакатимизнинг барча худудларидаги ёшлар ўз имкониятлари ва салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлдилар


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-25 09:21:48

O'zLiDeP томонидан ўтказилаётган ушбу кўрик танлов ёш инновациячиларимизни қўллаб қувватлаш, рағбатлантириш бу келажагимизнинг пойдевори мустаҳкам бўлишига далолатдир.


Fikringizni qoldiring

+