“Ayollar qanoti” – xotin-qizlarni yaratuvchanlik, bunyodkorlik qobiliyatlarini namoyon etishlari uchun sharoit yaratmoqda

31.05.2018, 16:40

“Ayollar qanoti” – xotin-qizlarni yaratuvchanlik, bunyodkorlik qobiliyatlarini namoyon etishlari uchun sharoit yaratmoqda

O‘zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi “Ayollar qanoti” “O’zLiDeP – ayollar manfaatlari himoyachisi” mavzuida davra suhbati tashkil etdi.

Tadbirda O‘zLiDeP fraksiyasi va deputatlik guruhi a’zolari, Nurafshon shahar hokimligi, “Tadbirkor ayol” – O‘zbekiston ishbilarmon ayollar assotsiatsiyasi, bank muassasasi xodimlari hamda keng jamoatchilik vakillari ishtirok etdi.

Tadbirda deputatlar xotin-qizlarni tadbirkorlikka jalb etish, ularga yaratuvchanlik, bunyodkorlik qobiliyatlarini namoyon etishlari uchun sharoitlar yaratish, hamda xotin-qizlarning tibbiy savodxonligini oshirish borasida hayotga tatbiq etilayotgan amaliy ishlar muhokama etildi.

– Mamlakatimiz ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyotini kichik biznes va xususiy tadbirkorlik sohasining istiqbolisiz tasavvur etish qiyin, – deydi O‘zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi ayollar bilan ishlash bo‘limi mudiri Muyassar Jamoldinova. – Shu bois tadbir davomida tadbirkor xotin-qizlar faoliyatiga to‘siq bo‘layotgan muammolarni o‘rganish va ularni deputatlik guruhlari orqali bartaraf etishga qaratilgan amaliy taklif va tavsiyalar ishlab chiqildi.

Tadbirda so‘ngida aholi tomonidan bir qancha murojaat va takliflar bildirildi hamda partiyaga a’zo bo‘lgan xotin-qizlarga partiya a’zolik guvohnomalari topshirildi. Bu kabi amaliy ishlarni viloyatning eng chekka hududlarda ham o‘tkazishga kelishib olindi.

A.TUYChIYEV,
O‘zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi
matbuot xizmati

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    633
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Файзинисо Шукурова O'ZLiDeP Каттақўрғон шахар Кенгаши АЁллар қаноти рахбари2018-06-09 17:27:25

Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларга яратувчанлик, бунёдкорлик қобилиятларини намоён этишлари учун шароитлар яратишда, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш борасида амалий ишлар олиб бориш билан татбиқ этилаётган амалий ишлар ўз натижасини беради. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришда Аёлларимизни хиссаси борлиги таксинга сазовор.


З.Қўзиева Фурқат туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-08 10:45:56

Тадбиркор хотин-қизлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича кўмаклашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.


З.Маматова Навоий вилояти Хатирчи туман Кенгаши депутати2018-06-01 10:19:00

Партия дастурида "Партия аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий -сиёсий хаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алохида эьтиборни қаратади Оналик ва болаликни мухофаза қилиш оилаларда соғлом мухитни кучайтириш уларнинг иқтисодий ва маьнавий- ахлоқий асосларини мустахкамлаш " тўғрисида алохида келтириб ўтилган


Гулбаҳор Тўраева. Қашқадарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими мудири2018-06-01 09:58:03

Депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тадбиркор хотин-қизлар фаолиятида учрайдиган муаммоларни ўрганиш ҳамда ижобий ечимини топишда амалий кўмак берилаётгани, тадбиркор аёллар сафини янада кўпайишига хизмат қилади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-01 09:21:34

Мамлакатимида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг ривожлантиришда аёлларнинг ўз салоҳияти ва ўрни бор


Элиза Бекимбетова O'zLiDeP Нукус шаҳар кенгаши ижрочи котиб 2018-05-31 18:15:52

Партиянинг "Аёллар қаноти" томонидан ўтказилаётган тадбирлар орқали хотин-қизларимизни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, уларнинг фаолиятида учраётган муаммо ва ғовларни депутатлик гуруҳлари орқали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.


Рухсора Авазова - Ўзлидеп Шўрчи туман Кенгаши фаоли2018-05-31 17:33:05

“Аёллар қаноти” томонидан ўтказилаётган тадбирлар хотин-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб қилиб уларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.


Ангор туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Нурматова Нодира Нурматовна2018-05-31 17:27:04

Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни кенгайтириш уларни билим ва кўникмаларини ошириш ЎзЛиДеП "Аёллар қанотининг" асосий вазифаларидан бири хисобланади. Жойларда ЎзЛиДеП "Аёллар қаноти" томонидан қатор тадбирлар ва лойиҳалар ўтказилиб келмоқда, бу эса аёлларимизни жамиятда ўрин эгаллашлари учун хизмат қилади.


Хива туман Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Д.Ибрагимова2018-05-31 17:24:22

Худудларда ўтказилаётган O‘zLiDeP партиясининг "Ишбилармон аёл" кўрик танловларининг туман босқичлари хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларга яратувчанлик, бунёдкорлик қобилиятларини намоён этишлари учун шароитлар яратиш, ҳамда хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлиб ҳизмат қилади.


УзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг Аёллар бўйича ўринбосари К.Нурметова2018-05-31 17:19:41

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасисиз тасаввур қилиш қийин. Шу боис тадбиркор хотин-қизлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича кўмаклашиш зарур.


Fikringizni qoldiring

+