“Nukus Evro Stroy” rahbari talabalarga master-klass o‘tdi

01.06.2018, 16:04

“Nukus Evro Stroy” rahbari  talabalarga master-klass o‘tdi

O‘zLiDeP Qoraqalpog‘iston Respublikasi Kengashi tomonidan Berdaq nomidagi Qoraqalpoq davlat universitetida “Startup” loyihasi doirasida  uyushmagan yoshlar va tadbirkorlik faoliyatini boshlash istagida yurgan yigit-qizlar uchun amaliy muloqot tashkil etildi.

Tadbirda tajribali tadbirkor va ishbilarmonlar, iqtisodchilar tomonidan mamlakatimizda kichik biznes va xususiy tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirish borasida hayotga tatbiq etilayotgan izchil islohotlar hamda yangi qabul qilinayotgan qonunlarning mazmun-mohiyati haqida batafsil ma’lumotlar berildi.

– Avvallari tadbirkor bo‘lish uchun juda ham sansonarlik, qog‘ozbozlik ko‘p edi, – deydi “Nukus Evro Stroy” MChJ rahbari Azat Shimbergenov. –Qog‘ozbozligini tushinish uchun kamida iqtisodchi bo‘lish kerak edi. Uning ustiga metindek iroda talab qilinardi. Hozirgi paytda esa tadbirkor chet tilini bilishi kerak xolos. O‘zlaringiz guvohi bo‘lib yuribsiz, O‘zbekiston mahsulotlari va xizmatlari dunyo bozoriga chiqayapti. O‘zim bir necha yillardan beri xorijdan zamonaviy uskuna olib kelaman va korxonamizda mahalliy xom ashyodan eksportbop qurilish materiallarini ishlab chiqaramiz. Yana bir gap. Tadbirkor bitta soha bilan cheklanib qolmasligi kerak. Hamisha izlanishi, bir joyda to‘xtab qolmasligi lozim. Shu bois tadbir davomida yoshlarga o‘z biznesini boshlashi uchun zarur ko‘rsatmalar, tavsiyalar berdik.

Tadbir davomida yoshlarga tadbirkorning o‘z tajribasi haqida aytgan har bir ma’mulomoti juda katta qiziqish uyg‘otdi.

Lola QALLIXANOVA,

O‘zLiDeP Qoraqalpog‘iston Respublikasi

Kengashi matbuot kotibi

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    704
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

С.Рузымбаева- O‘zLiDeP Қонликўл тумани «Келажак депутати» гурухи аъзоси2018-07-03 09:40:16

«Одамлар эшитганига эмас-курганига ишонади» деган гап бор. Ёшлар давлатимизда олиб борилаётган тадбиркорлик фаолиятини жойларга бориб кўрса, амалий тажриба олса, ушбу соҳага бўлган қизиқиши ортиб, янги ғоялар, янги иш услуби шаклланади. Бундай мастеркласс тадбирлари қишлоқ жойлардаги ёшлар ўртасида ҳам ўтказилиб борилса ёшларнинг тадбиркорликга бўлган қизиқишлари ортиши сўзсиз.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-06-04 08:32:00

Жамиятимиздаги ешларни фаолликка чакириш уларнинг тадбиркорлик йуналиши буйича билим савиясини ошириш ва ватанга содик талапчанг инсонлар булиб етилиши борасидаги УзЛиДеП ташаббуси билан амалга оширилаетган барча тадбирларимиз уз самарасини курсатиб келмокда. Бу албатта бизни кувонтиради, бир тамонидан тадбиркорлик давр талаби булгани учун хам шу сохани куллаб кувватлаш ищлари билан партиямиз обруйси кун санаб ортиб бормокда.


Муқаддас БЕКНАЗАРОВА – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши 10-Тошёп сайлов округи депутати, O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.2018-06-02 17:51:58

Тадбиркорнинг ёшлар билан уларнинг даврасида ҳамсуҳбат бўлганию, тажрибаси билан бўлишгани таҳсинга сазовор, албатта. Бундан ташқари, ёшларимиз тадбиркорнинг иш ўрнига саёҳат қилсалар, тадбиркор эса ўз иш ўрнида мастер-класслар ўтказиб берсагина, ёшларимиз нафақат назарий, шу билан бир қаторда ҳам ҳаётий, ҳам амалий тажрибага эга бўладилар деб ўйлайман. Ҳамда бундай мастер-классларни ўтказиш орқали ёшларимиз онги, ҳаётий тажрибаси, тадбиркорликка бўлган иштиёқи янада ошади, натижали самара беради.


О.Атақулов-Навбаҳор тумани2018-06-01 17:06:48

Ёшларимиз орасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида юрганлар кўпчиликни ташкил этади. O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидаги тажрибали тадбиркорлар билан учрашув ёшларни руҳлантириши табиий.


Ч.Абдураимов - ЎзЛиДеП Денов туман Кенгаш аппарати рахбари2018-06-01 16:51:31

"Нукус Евро строй! маъсулияти чекланган жамияти рахбари Азат Шимбергенов каби эндиги тадбиркорлар нафақат чет тилини билиш, балки махаллий хом-ашё эвазига экспортбоб махсулотлари ишлаб чиқаришга харакат қилаётгани арзирли холатдир


Сурхондарё вилоят Кенгаши Тадбиркорлар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Абдулллаев Турсунали2018-06-01 16:29:31

Юртимиздаги ёшларни тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи булган ёшларга яқиндан ёрдам бериб, уларни хар томонлама қуллаб қувватлашимиз керак.


Бекназаров Қутлибай Нийетбаевич (ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими)2018-06-01 16:25:57

Ушбу тадбир жойларда ҳам давом эттирамиз. Шунки, тажрибали тадбиркор билан мулоқот давомида ёшлар томонидан тадбиркорларга ўз қизиқишларини ва ғояларни тақдим этмоқда.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-01 16:08:17

Уюшмаган ёшлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган йигит-қизларга жойларда ҳам кўплаб амалий мулоқотлар ташкил этишимиз лозим


Fikringizni qoldiring

+