“Ayollar qanoti” faollari “Elbek-Aqmang‘it” faoliyati bilan tanishdi

06.06.2018, 18:13

 “Ayollar qanoti” faollari  “Elbek-Aqmang‘it” faoliyati bilan tanishdi

O‘zLiDeP Nukus tuman Kengashi “Ayollar qanoti” faollari partiya g‘oyaviy maqsad va dasturlarini elektorat vakillari orasida targ‘ib qilish va tadbirkorlik sub’ekti faoliyati bilan yaqindan tanishish maqsadida tumandagi “Elbek-Aqmang‘it” MChJda bo‘ldilar.

Uchrashuv davomida korxona rahbari M.Madaminova ishtirokchilarni korxona faoliyati va ishlab chiqarish jarayoni, korxonada ishchilar uchun yaratilgan sharoitlar bilan yaqindan tanishtirdi.  

– Faoliyatimizni “Milliy bank” tuman filialidan 200 mln so‘m imtiyozli kredit olib boshlagan edik, – deydi tadbirkor. – Hozirda tikuv seximizda tegishli korxona va tashkilotlarning maxsus kiyimlari, ayollar uchun turli xil bejirim ko‘ylaklar, maktab formalari ishlab chiqarilyapti. Eng muhimi, 21 nafar xotin-qiz doimiy ish bilan band. Seximiz yonida faoliyat yuritayotgan to‘yxona va oziq-ovqat do‘konlarida esa 43 nafardan ortiq ishchi-xodim mehnat qilmoqda.

Ta’kidlash kerak, korxona rahbari kelgusida faoliyatini yanada kengaytirib, eksportbop mahsulotlar ishlab chiqarish va yangi ish o‘rinlari yaratishni rejalashtirgan.

Asem SIRIMBETOVA,

O‘zLiDeP Qoraqalpog‘iston

Respublikasi Kengashi xodimi

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    601
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-08 19:11:55

Аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиб беришга кўмаклашиш партиямизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланди. Иқлим шароити анча мураккаб бўлган Қорақалпоғистон шароитда ҳар бир аёлни ижтимоий муҳофазага олиш, уларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кўмаклашиш партиямизнинг долзарб вазифаларидан биридир.


Халилов Жамшидбек Рахманович Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби.2018-06-07 19:30:18

2017-2021 йиллдарда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бойича Харакатлар стратегияси ижросини таъминлаш хамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакиллантириш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, хунармандчилик, касаначилик фаолиятларига кенг жалб этиш орқали оилавий бизнесни ривожлантириш, касб-хунар коллежлари битирувчи қизларининг бандлигини таъминлаш бизнинг асосий мақсадимиздир. Ўз тадбиркорлигини кенгайтириш эвазига ишсизлар сонини камайишига ҳисса қўшаётган меҳнаткаш аёл тадбиркорларимиз қанчалик кўпайса мамлакат равнақига катта ҳисса қўшади


Томди тумани агроиқтисодиёт коллежи БПТ раиси И.Тулепова2018-06-07 15:06:08

Тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш партиямизнинг энг мухум вазифалари.


Исмоилова Гулчехрахон Қува тумани "Аёллар қаноти" раиси, партия фаоли 2018-06-07 13:50:40

“Аёллар қаноти” фаоллари партия ғоявий мақсад ва дастурларини электорат вакиллари орасида тарғиб қилиш ва тадбиркорлик субъекти фаолиятини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш долзарб масаладир деб мақсад қилганмиз


М.Ахмадалиева Қува тумани Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, туман кенгаши депутати2018-06-07 13:47:17

Аёллар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш партиямизнинг дастуримиз мақсад ва вазифасидир


Қ.Эшқораева Навоий вилояти Учқудуқ тумани2018-06-07 11:06:38

Ўз тадбиркорлигини кенгайтириш эвазига ишсизлар сонини камайишига ҳисса қўшаётган меҳнаткаш тадбиркорларимиз сафи қанча кўпайса юртимизда иқтисодий ўсиш даражаси юксалади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-07 10:24:07

Шу каби тадбиркорларимиз янаям кўпайсин ва фаолиятлари бундан хам кенгайиб бораверсин, биз уларни доим қўллаб-қувватлаймиз


Fikringizni qoldiring

+