“Yangi avlod kadrlari” loyihasi doirasida Milliy universitet bilan hamkorlik qilinadi

07.06.2018, 21:39

“Yangi avlod kadrlari” loyihasi doirasida Milliy universitet bilan hamkorlik qilinadi

O‘zLiDeP Toshkent shahar Kengashi Mirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universitetida “Yangi avlod kadrlari” loyihasi doirasida davra suhbati tashkil etdi.

 Tadbirda partiya Toshkent shahar Kengashi faollari, Xalq deputatlari Toshkent shahar va tuman Kengashlaridagi O‘zLiDeP deputatlik guruhi a’zolari, universitet professor-o‘qituvchilar, talaba-yoshlar hamda ommaviy axborot vositalari xodimlari ishtirok etdi.

– Mazkur loyihadan ko‘zlangan maqsad – partiya ish faoliyatida kadrlar zaxirasini shakllantirish va ularning malakasini oshirish, partiyaning rivoji uchun munosib faollarni tanlab olish, – deydi  O‘zLiDeP Toshkent shahar Kengashi yoshlar bilan ishlash bo‘limi yetakchi konsultanti Dilnoza Tajiyeva. – Shu bois, loyiha doirasida kadrlarning bilimi, saviyasi, tajribasi, jamoatchilik o‘rtasidagi obro‘si xususida keng va batafsil o‘rganishga harakat qildik. Chunki partiyalar safini bilimli, tashkilotchi va vatanparvar yosh kadrlar bilan to‘ldirish ustuvor vazifamiz.

 Tadbir davomida siyosiy jarayonlarga qiziqishi baland bo‘lgan 30 nafar yoshlar istiqbolli kadrlar zaxirasiga olindi.

Tadbir so‘nggida O‘zLiDeP Toshkent shahar Kengashi va Milliy universitet o‘rtasida memorandum imlozandi.

Murodjon O‘RINOV,

O‘zLiDeP  Toshkent shahar

Kengashi matbuot kotibi

  • Ko'rildi
    534
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Яшнобод туман Кенгаши Алимовп м2018-06-13 11:25:12

Янги авлод кадрлари лойихаси мутахассислиги ижтимоий соха булган ешлар учун кенг имкониятдир


Дониёр2018-06-09 22:49:34

Идея хорошая. В политической партии должны работать кадры, которые не боятся высказывать свои мысли какие бы они ни были! Для демократизации нужна свобода слова!!!


Тошкент ш.ЁШЛИК ТШ раиси А.Косимов2018-06-08 16:33:37

Бу тадбирнинг мазмун мохиятини чукур англаган ёшларимиз уз максадлари сари олга интилишларига кенг имкониятлар яратилиб берилмокда.Шундай экан партиямиз уз олдига куйган олий максадларига эришишига ишонамиз.


Учтепа туман Кенгаши аппарат рахбари - К.Агзамов2018-06-08 12:49:33

Келажак ешларимизнинг кулида албатта. Улар билимли, илгор, сиесий савияси кучли, ватанпарвар булсалар бу бизнинг ютугимиз. «Янги авлод кадрлари» лойихасининг ташкилотчиларига кузлаган максадларига эришишларида омадлар тилаймиз ва уларни доимо Куллаб кувватлашга тайермиз.


Тошкент шаҳар Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими Таджиева Дилноза Баҳадировна2018-06-08 12:43:44

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатидан мақсад албатта - партиямиз сафига билимга чанқоқ, сиёсий билимга эга ёшларни жалб қилишга қаратилган. Ушбу лойиҳа орқали партиямиз ёш истиқболли кадрларни танлаб, уларни малакасини ошириб раҳбарлик лавозимларига тавсия қилади. Ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга чақириб қоламан. Ёшлар бизнинг - Келажагимиз!


С.Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши.2018-06-08 12:28:00

Ушбу лойиҳа орқали партиямизга қизиққан, фаол, замонавий фикрлайдиган, ўз устида ишлайдиган кўплаб ёшларни ватаниз тараққиётига ҳисса қўшишида ҳамда етук кадрлар бўлиб етишишида катта аҳамиятга эга.


Нигора Иргашева2018-06-08 11:23:18

Келажак ешлар кулида. Улар билимли, илгор, сиесий савияси кучли, ватанпарвар булсалар бу бизнинг ютугимиз. «Янги авлод кадрлари» лойихаси ташкилотчилари ва етакчилари кузлаган максадларига эришишларида омад, куч-гайрат тилаймиз ва уларни доимо Куллаб кувватлашга тайермиз.


Яккасарой туман Кенгаши Аминов Д2018-06-08 11:10:25

Бундай лойихаларни қуллаб қувватлайман


Яккасарой туман Кенгаши Умаров К.2018-06-08 11:09:35

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ёшларимизга ўзини кўрсатишга ва келажаги учун имкониятдир


Якасарой туман Кенгаши Жураева М.2018-06-08 11:08:40

Партиямиз томонидан бундай лойихалар бўлганлиги жуда хам яхшидир. Биз ёшлар бу лохаларни қуллаб қувватлаймиз..


Fikringizni qoldiring

+