O‘zLiDeP deputati tashabbusi bilan 2 kilometr masofaga ichimlik suvi quvurlari tortildi

13.06.2018, 17:53

O‘zLiDeP deputati tashabbusi bilan 2 kilometr masofaga ichimlik suvi quvurlari tortildi

Xalq deputatlari Karmana tuman Kengashidagi O‘zLiDeP deputatlik guruhi a’zosi Kamoliddin Astanaqulov o‘z saylovchilariga hisobot berdi.

Ta’kidlash kerak, deputat hisobot davrida 70 dan ortiq deputatlik murojaatlari va so‘rovlari chiqardi. Uning tashabbusi bilan Karmana tumanidagi “Talqoq” mahallasi “Lubaton” qishlog‘idagi 60 dona elektr simyog‘ochlar yangilandi. 2 kilometr masofaga ichimlik suvi quvurlari tortildi.

Bundan tashqari, K.Astanaqulovning deputatlik murojaatlariga asosan “Lubaton” qishlog‘idagi markaziy ko‘cha dasturga kiritilib, 800 metr qismi asfaltlashtirildi. Joriy yilning may oyida Karmana tumanidagi “Talqoq” mahallasida o‘tkazilgan sayyor qabulda fuqarolardan tushgan murojaatlarga asosan tuman obodonlashtirish bo‘limiga chiqarilgan deputatlik murojaati natijasida xonadonlarni raqamlashtirish ishlari olib borilmoqda.

O‘zLiDeP Navoiy viloyat

Kengashi matbuot xizmati

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    18
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ туман бўлими аппарат раҳбари2018-06-14 15:20:29

ЎзЛиДеП депутатларининг бундан кийен ҳам халқ билан ёнма-ён бўлиб, халқни дарду-ташвиши билан яшашида куч ва қувват тилаб қоламан.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-14 14:55:59

Биз бугунги кунда депутатларимизнинг кўплаб самарали фаолиятларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Халқни мавжуд муаммоларига ўз вақтида ижобий ечим топилишига кўмаклашган депутатларимизни чин маънода ҳақиқий жонкуярлар деб атасак асло муболаға бўлмайди назаримда.


O‘zLiDeP Яшнобод туман Раиси Саидолим Насретдинов2018-06-14 13:30:58

Дарҳақиқат, бугунги кун талабларига жавоб берадиган шароитлар яратиш орқали ҳудудлар тараққиётини ошириш каби жуда актуал масала кўтарилган. O`zLideP Депутатларига ҳудудлар ҳолатини ўрганиш вақтида вужудга келаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этишларида куч-қувват тилаб қоламан.


Маликахон Жалолова2018-06-14 10:56:20

Халқнинг дардини тинглаб уни қийнаётган муаммоларга ечим топа олган депутатлар халк ишночига киради ва халкимиз депутатларга ишона олади деган фикрдаман


Маликахон Жалолова2018-06-14 10:56:20

Халқнинг дардини тинглаб уни қийнаётган муаммоларга ечим топа олган депутатлар халк ишночига киради ва халкимиз депутатларга ишона олади деган фикрдаман


Маликахон Жалолова2018-06-14 10:56:20

Халқнинг дардини тинглаб уни қийнаётган муаммоларга ечим топа олган депутатлар халк ишночига киради ва халкимиз депутатларга ишона олади деган фикрдаман


Б.Ражабов Шовот туман кенгаши депутати2018-06-14 10:36:33

Жонкуяр депутатларнинг ташаббуслари билан жойларда олиб борилаётган амалий ишлар ўз натижаларини бермоқда. Халқ дардига қулоқ тутиб, уларнинг розилигини олиш савобли иш.


Жиззах вилоят Мустақиллик МФЙ БПТ фаоли А.Собиров2018-06-14 10:25:16

Депутатларимиз ташабуси билан қилинган сай-харакатлар ўз самарасини беради.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-14 10:17:02

O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан бу каби самарали амалий ишларнинг олиб борилиши халқимиз ишончини оқлашимизда муҳим аҳамиятга эга.


O‘zLiDeP аъзоси Бахадирханова Нилуфар, Яшнобод тумани2018-06-14 09:56:14

Хар-бир худуддан сайланган депутатлар ўз округларини синчковлик билан ўрганиб чиқиб, мавжуд муаммоларни ҳал этишда сидқидилдан ҳаракат қилишса, халқ миннатдор бўлиши билан бирга, худудларда жуда куп яхши ўзгаришларга сабабчи бўлишлари аниқ.


Fikringizni qoldiring

+