“Ishbilarmon ayol”ko‘rik-tanlovining Samarqand viloyat bosqichi g‘olibi Sayyora Salimova mahsulotlari Yaponiyaga eksport qilinmoqda

24.06.2018, 12:45

“Ishbilarmon ayol”ko‘rik-tanlovining Samarqand viloyat bosqichi g‘olibi Sayyora Salimova mahsulotlari  Yaponiyaga eksport qilinmoqda

 O‘zLiDeP Samarqand viloyat Kengashi tomonidan “Ishbilarmon ayol” ko‘rik-tanlovining viloyat bosqichi o‘tkazildi.

Tanlovda loyihaning tuman, shahar bosqichlarida g‘oliblikni qo‘lga kiritgan 48 nafar faol ishbilarmon, tadbirkor, fermer, hunarmand xotin-qizlar ishtirok etdi.

–Bugun viloyatda tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanib kelayotgan 22 ming nafardan ortiq fuqaroning 3 mingga yaqinini xotin-qizlar tashkil etadi, – deydi O‘zLiDeP Samarqand viloyat Kengashi bo‘lim mudiri M.Cho‘liyeva. –Shu bois, tanlov davomida kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni rivojlantirishga munosib hissa qo‘shayotgan xotin-qizlarni vatanimiz kelajagi yo‘lidagi intilishi, izlanishlari, erishayotgan yutuqlarini rag‘batlantirishga alohida ahamiyat berdik.

– Ko‘p yillardan buyon tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanaman, – deydi Tayloq tumani “EkoPlaneta” MChJ xususiy korxonasi rahbari Sayyora Salimova.  – Ayni chog‘da korxonamizda 50 nafar ishchi-xodim mehnat qilmoqda. Mahsulotlarimiz esa nafaqat ichki bozorda balki Yaponiya davlatiga ham eksport qilinmoqda. Shu kunlarda Rossiya va Qozog‘iston davlatlariga  mahsulot eksporti borasida kelishuvlar amalga oshirish harakatidamiz.                             

Tanlovda Sayyora Salimovadan tashqari Z.Xudoyorova va R.Muhammadiyevalar ham tanlovning respublika bosqichiga yo‘llanma oldi.

Baxtigul QARShIYEVA,

O‘zLiDeP Samarqand viloyat

Kengashi matbuot kotibi

O‘zLiDePning Facebook hamda Instagram'dagi rasmiy sahifasi va Telegram’dagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    118
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-25 15:22:47

Ишбилармон аёлларнинг сафи кўпаяверсин. шу кунлар ичида Хоразм вилоят босқичи ҳам бўлиб ўтади, Кўрик танлов иштирокчиларига омад, бундан кейинги ишларига ривож тилаймиз.


Анварбек2018-06-25 12:41:12

Жамиятда аёлларнинг ўз ўрнини топишида мамлакатимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очилаётган бир пайтда хотин-қизларнинг мазкур соҳадаги интилишларини қўллаб-қувватлаш жуда муҳим саналади.


Джураев Рузимурод Каттақўрғон туман Кенгаши депутати ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси2018-06-25 10:45:20

Тадбиркор ва ишбилармон хотин қизларга партиямиз томонидан алоҳида эътибор кўрсатиб келинади.Жуда чиройли ташкил қилинган курик танловнинг вилоят босқичи ҳам шу эътибордан бир нишона холос.Сайёра Салимовага Республика босқичида омадлар тилаб қоламиз.


З.Қўзиева O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши фаоли.2018-06-25 09:40:38

Танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларни ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, эришаётган ютуқларини рағбатлантиришга асос бўлмоқда.


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-06-25 09:38:08

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш хамда ушбу танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларни ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, эришаётган ютуқларини рағбатлантиришга асос бўлмоқда.


O‘zLiDeP Косон туман кенгаши ижрочи котиби Ю.Салимов2018-06-25 08:59:32

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш ҳамда O’zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифалардан биридир.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-25 05:55:00

Ушбу танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларни ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, эришаётган ютуқларини рағбатлантиришга асос бўлмоқда.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-06-24 13:22:45

Тайлоқ тумани “ЭкоПланета” МЧЖ хусусий корхонаси раҳбари Сайёра Салимовага омад ёр бўлсин. Республика боскичида ҳам яхши ўринлар олиб келишига тилакдошиман


Fikringizni qoldiring

+