To‘rtko‘llik tadbirkorning kredit olish bo‘yicha murojaati shu yerning o‘zida hal qilindi

27.06.2018, 10:28

To‘rtko‘llik tadbirkorning kredit olish bo‘yicha murojaati shu yerning o‘zida hal qilindi

O‘zLiDeP To‘rtko‘l tuman Kengashi tomonidan To‘rtko‘l industrial pedagogika kasb-hunar kollejida sayyor qabul tashkil etildi.  

Sayyor qabulda hudud aholisidan 12 ta murojaat kelib tushdi va 2 masala joyida hal etildi.  

Jumladan, shu hududda yashovchi Odilbek Xusaynov o‘zining tadbirkorlik faoliyatini yanada kengaytirish maqsadida “nol” balansdagi bo‘sh turgan imoratlarni olib berishda yordam so‘rab murojaat qildi. Uning murojaati O‘zbekiston Savdo-sanoat palatasi tadbirkorlikka ko‘maklashish markazi direktori Sh.Saburov tomonidan nazoratga olindi.

Shuningdek, tadbirkor Baxtiyor Seytimov ham o‘zining tadbirkorlik faoliyatini yanada kengaytirish maqsadida 4 foizlik 17 mln 200 ming so‘m miqdoridagi kreditni olishda amaliy yordam so‘rab murojaat etdi. Uning murojaati tijorat banki xodimlari tomonidan o‘rganilib, yaqin kunlarda hal etiladigan bo‘ldi.

Umuman, sayyor qabul davomida mahalla ahli o‘zlarini qiynab kelayotgan savollarga batafsil javob olishdi.

Y. MATKARIMOV,

O‘zLiDeP To‘rtko‘l tuman

Kengashi apparat rahbari

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    606
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

КОНСТАНТИН2018-11-21 21:49:25

Яхши ишлар буляпди


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими Абдуллаев ТУрсунали2018-06-27 17:28:31

Партиямиз депуталари тамонидан жойларда утказилаетган саёр каъбуллар куплаган муоммаларни урганиб тегишли мутасадди корхона рахбарлари билан биргаликда куриб чикиб тез кунда хал килиш чоралари курилмокда. Бу дегани халкимизнинг депутатларга ишончи ошишига асос булади


Навоий вилояти Ч.Раджабов2018-06-27 17:17:43

Сайёр учрашувлардан кўзланган мақсадларга эришилганидан халқнинг қувончи чексиз,


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-27 17:07:20

Халқни элни керак бўлса ҳар бир фуқарони эшитган, тинглаган уларни таклифи, муаммолари ва талабларини таҳлил қилиб мушоҳада юртган натижада ўз вақтида ваколати доирасида ҳукумат ёрдамида ижобий томонлама ҳал этган хар бир раҳбарнинг келгусидаги амалга оширишни режа қилган ишларида куч кувват тилайман.


Жонибекнинг Дусти2018-06-27 16:36:23

Тўрткўл кенгашининг фаолияти жонлангани рост бўлсин. Буёғига омад тилаймиз


Жонибекнинг Дусти2018-06-27 16:35:04

Тўрткўл кенгаши ҳам фаоллашиб қолганидан хурсандмиз.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-27 16:26:17

Сайёр қабул давомида кўтарилган муаммолий масалалар ўз ечимини топиб ижобий натижаларга эришилмоқда


Акрам Шахаров, Жиззах вилояти2018-06-27 14:54:04

Ҳудудларда ўтказиб борилаётган сайёр қабул давомида фуқаролардан келиб тушган муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида албатта депутатларимизни ўрни юқори бўлмоқда.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-06-27 12:49:37

Партиямиз томонидан ўтказилаётган бундай сайёр қабуллар жойларда халқимизни оғирини енгил этишга хизмат қилмоқда. Сайёр қабуллар натижасида давлат дастурлари, қонунлар ва Президент қарор, фармонлари бажарилиши устидан таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатилишига ҳам эришилмоқда.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-27 12:40:38

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган сайёр қабулларда кўплаб фуқароларимизни қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда.


Fikringizni qoldiring

+