O‘zLiDeP tadbirkorga “nol” qiymatda bino ajratishga ko‘maklashdi

16.07.2018, 12:33

O‘zLiDeP tadbirkorga “nol” qiymatda bino ajratishga ko‘maklashdi

Hazorasplik Ro‘zigul Davlatyorova go‘zallik saloni ochish maqsadida  tuman hokimiyati balansida turgan binodan foydalanish uchun O‘zLiDeP tuman Kengashidan ko‘mak so‘ragan edi.

Partiya tuman Kengashining tashabbusi va sa’y-harakati bilan uning murojaati atroflicha o‘rganib chiqildi.

– Ko‘pdan beri o‘z biznesimni boshlash harakatida yurgandim, – deydi R.Davlatyorova. – Lekin tadbirkorlik qilish uchun ham alohida bino kerak. Shu bois, bu masalada O‘zLiDeP tuman Kengashidan ko‘mak so‘ragandim. Partiya faollariga rahmat, ular tuman hokimi O‘ktam Qurbonovga yozma ravishda xat bilan chiqib, murojaatimni  ijobiy hal etib berdi. Endi tadbirkorlik faoliyatimni yo‘lga qo‘yib, tengqurlarim bandligini ta’minlayman.  

Ta’kidlash kerak, O‘zLiDeP minglab xotin-qizlarni ishlab chiqarish korxonalarini ochib, yangi ish o‘rinlari yaratishda yaqindan yordam berib kelmoqda. Biz bu xayrli ishlar davomiy bo‘lishiga ishonamiz.

Musharraf RAHIMOVA,

O‘zLiDeP Xorazm viloyat Kengashi

ayollar bilan ishlash bo‘lim mudiri

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    679
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Шовот туман Кенгаши 2018-07-17 15:42:54

Партиямизнинг жойлардаги кенгашлари тамонидан амалга оширилаётган ишлар тахсинга лойиқ


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-17 11:22:42

Мурожаатни ижобий ҳал этилишида ўз ҳиссаларини қўшган ва фаол бўлган депутатларимизнинг иш фаолиятларига янада куч-ғайрат тилаймиз


Худайбердиева Моҳидил Норбоевна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-07-16 16:29:05

Партиямизнинг бош мақсади ҳам тадбиркорларни қуллаб -қўвватлаш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни партия воситалари билан ҳал қилиш ҳамда энди тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ишбилармон кишиларга ёрдам беришдан иборат.Демак, ҳазаросплик касбдошларимиз ушбу муаммони биргина хат орқали ҳал этганлиги қувонарли ҳол.Барча муаммолар шу тарзда ечилса, менимча муаммолар диярли қолмайди.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа тумани бўлими ижрочи котиби2018-07-16 14:56:23

Партиямиз томонидан туманларда бўш турган бинолардан фойдаланиш юзасидан туман хокимликлари билан биргаликда лойихалар ташкил этилса ва семинар тренинглар ўтказилиб тадбиркорга хам амалий, назарий ва ҳуқуқий билим ва мажбуриятларини тушунтирилса мақсадга мувофиқ бўларди.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа тумани бўлими ижрочи котиби2018-07-16 14:56:23

Партиямиз томонидан туманларда бўш турган бинолардан фойдаланиш юзасидан туман хокимликлари билан биргаликда лойихалар ташкил этилса ва семинар тренинглар ўтказилиб тадбиркорга хам амалий, назарий ва ҳуқуқий билим ва мажбуриятларини тушунтирилса мақсадга мувофиқ бўларди.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-16 14:27:42

Давлатимиз тамонидан каъбул килинаетган барча корорлар ва фармонлар бажарилиши билан катта ахамиятли. Шу каби халкнинг муражаати хам шу жойнинг узида вакт кетказмасдан хал килинса халкнинг рахбар ходимларга хурмати ошади. Энг асосийси халкимизнинг розилиги. Ҳазорасплик Рўзигул Давлатёрованинг ишларига ривож тилаймиз


Умида Исаева 2018-07-16 14:03:20

O'zliDeP Аёллар қаноти бўлими томонидан фаол аёлларни қўллаб қувватлашда чарчаманг деб тилаб қоламан. Биргаликда биз кучмиз.


Fikringizni qoldiring

+