Qashqadaryoda “Ishbilarmon ayol” ko‘rik-tanlovining viloyat bosqichi o‘tkazildi

16.07.2018, 18:15

Qashqadaryoda “Ishbilarmon ayol” ko‘rik-tanlovining viloyat bosqichi o‘tkazildi

Kuni-kecha O‘zLiDeP Qashqadaryo viloyat Kengashi “Ayollar qanoti” tomonidan “Aziz va yagonamsan, jonajon O‘zbekistonim!”  shiori ostida “Ishbilarmon ayol” ko‘rik-tanlovining viloyat bosqichi o‘tkazildi.

– Xotin-qizlarni tadbirkorlikka yo‘naltirish orqali bandligini ta’minlash, jamiyat va davlat boshqaruvidagi ishtirokini kengaytirish borasida partiyamiz tomonidan amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar o‘z samarasini bermoqda, –– deydi O‘zLiDeP Qashqadaryo viloyat Kengashi ayollarning siyosiy faolligini, jamiyatdagi o‘rni va mavqeini oshirish  bo‘limi boshlig‘i Gulbahor To‘rayeva. – “Ishbilarmon ayol” ko‘rik-tanlovi iqtisodiyotimizni yuksaltirishda yangi-yangi loyihalarni amalga tatbiq etib, aholi farovonligini oshirishga munosib hissa qo‘shayotgan shijoatli, tashabbuskor xotin-qizlarni kashf etish, zamonaviy ishbilarmon ayol qiyofasini yaratishga xizmat qilmoqda.

Tanlovda ishtirokchilarning ishlab chiqarayotgan mahsulotlarini ko‘rgazmasi tashkil etildi. Ishtirokchilarni baholashda xotin-qizlarning  zamonaviy ishlab chiqarishni yo‘lga qo‘yish orqali yangi ish o‘rini yaratgani va eksportga yo‘naltirilgani hamda import o‘rnini bosadigan mahsulot ishlab  chiqarganiga e’tibor qaratildi.

Ko‘rik-tanlov yakuniga ko‘ra, “Usto Aslon Tabib” MChJ rahbari Ruxsora Aslonova va Umrinso Homidova 1 o‘ringa loyiq, deb topildi. G‘oliblarga va faol ishtirokchilarga partiya viloyat Kengashining diplomi va hamkor tashkilotlarning esdalik sovg‘alari bilan topshirildi.

O‘zLiDeP Qashqadaryo viloyat

Kengashi matbuot xizmati

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    225
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Миришкор туман “Тадбиркор” БПТ раҳбари Бекмуродова Лобар2018-07-17 15:02:08

O‘zLiDeP "Аёллар қаноти" томонидан ўтказилаётган "Ишбилармон аёл"кўрик танлови тадбиркорлигни ривожлантиришга ва тадбиркор аёлларнинг билими ва тажрибасини оширишга муносиб бир туртки бўлди десам муболаға бўлмайди.


Маъмура Мелибоева Жиззах шаҳар2018-07-17 11:41:43

Тадбиркор аёллармизнинг сафи янада кўпаяверсин. Тадбиркор инсон бой бўлади. Халқ бой бўлса - юрт хам бой бўлади


Панжа Нуртаев O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши депутати2018-07-17 11:31:02

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ўтказилиши бу жамиятимизда хотин-қизларга берилаётган юксак эътибордан дарак. Ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларимизни қўллаб қувватлашда бундай кўрик-танловларнинг ахамияти катта.Ўзим тадбиркор бўлганлигим сабабли яратилаётган шароитлар ва имкониятлар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Танлов ғолибларига омад тилайман.


Панжи Нуртаев O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши депутати2018-07-17 11:28:11

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ўтказилиши бу жамиятимизда хотин-қизларга берилаётган юксак эътибордан дарак. Ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларимизни қўллаб қувватлашда бундай кўрик-танловларнинг ахамияти катта.Ўзим тадбиркор бўлганлигим сабабли яратилаётган шариотлар ва имкониятлар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Танлов ғолибларига омад тилайман.


Бахром Эшмуродов Қамаши туман Кенгаши депутати 2018-07-17 11:25:19

Аёл тадбиркор бўлса, ҳаёти гўзаллашади, оила фаровонлиги ортади, жамият ҳаётидаги иштироки фаоллашади. “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови иқтисодиётимизни юксалтиришда янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиб, аҳоли фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган шижоатли, ташаббускор хотин – қизларни кашф этиш орқали замонавий ишбилармон аёллар қиёфасини яратди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.


Гулшода Газиева Қамаши туманидаги "Файёза Дилмуродовна" хк БПТ раиси2018-07-17 11:22:14

"Ишбилармон аёл" кўрик- танлови орқали худудлардаги тадбиркор, ишбилармон ва фермер хотин-қизларимизни партия томонидан қўллаб-қувватланиши орқали лойиҳалар давомида янги тадбиркорларни кашф этмоқда.


Зайниддин Эшонқулов O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши депутати2018-07-17 11:18:27

Ишбилармон аёл менинг назаримда бугун барча хотин-кизлар бу сузга лойик булса керак. Чунки бугун жамиятимизнинг барча сохаларида узининг мехнатлари, ташаббуслари билан юксак натижаларни кулга киритиб келаётган аёлларимиз борки, улар оилада хам мехрибон она, ишбилармон, тежамкор уй бекасидир. Аёлларимизни мехнатларини муносиб рагбатлантириб, уларнинг иктидорларини юзага чикаришга каратилган бундай танловлар купаяверсин.


Абдумалик Номозов O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши раиси2018-07-17 11:17:20

Жамиятимизда аёлларнинг ўрни беқиёсдир, шундай экан аёлларга бўлган эътибор кундан-кунга тобора ошиб бормоқда. Жумладан тадбиркорлик соҳасидаям қаратилаётган эътибор, берилаётган имкониятлар бир талай. O'zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам шулар жумласидандир. Аёлларимизнинг тадбиркорлик ва ишбилармонликларини қўллаб-қувватлаган ҳолда уларга мувофақиятлар тилаймиз


Ботирали Турдиев Қамаши туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-17 11:16:08

Аёлларимиз томонидан яратилаётган замонавий кийим кечаклар хар хил хушбичим махсулотларни кўриб хавасим келди. O'zLiDeP томонидан ташкил қилинган ушбу лойихада қатнашаётган хотин қизларимиз келгусида ўзларига керак бўладиган зарур малумотлар ва кўникмаларга эга бўлшди деб ўйлайман.Бундай кўрик танловлар ишбилармон аёлларнинг сафини кенгайишига хизмат қилади. Уларда тадбиркор аёлларимиз бир-бирлари билан тажриба алмашиш, малака ошириш, фаолиятини янада кенгайтириш имконига эга бўладилар.


Сергели туман Кенгаши ижрочи котиб М.Бозорова2018-07-17 09:32:09

O‘zLiDeP "Аёллар қаноти" томонидан ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови аёл тадбиркорларимиз фаолияти учун муҳим аҳамиятга эгадир. Уларни келажакда ўзига бўлган ишончини кучайтиради деб уйлайман.


Fikringizni qoldiring

+