Yakka tartibdagi tadbirkorlar 2023 yil 1 iyulgacha barcha turdagi soliqlardan ozod etildi

19.07.2018, 17:28

Yakka tartibdagi tadbirkorlar 2023 yil 1 iyulgacha barcha turdagi soliqlardan ozod etildi

Prezidentimizning joriy yil 14 iyul kuni “Aholi bandligini ta’minlash borasidagi ishlarni takomillashtirish va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori qabul qilindi. Qarorga muvofiq, endilikda   aholining ijtimoiy ehtiyojmand qatlamlari tijorat banklaridan garov ta’minotisiz kredit oladi va qishloq joylarda hizmat ko‘rsatishni tashkil etgan tadbirkorlar 5 yilgacha barcha turdagi soliqlardan ozod etiladi.

Mazkur hujjatning yana eng muhim jihati shundaki, bundan buyog‘iga ishsiz shaxslarga, mehnat migratsiyasidan qaytgan fuqarolarga, turmushida og‘ir hayotiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, kam ta’minlangan oila a’zolariga va aholining boshqa ijtimoiy ehtiyojmand qatlamlariga garov ta’minotisiz eng kam ish haqining 100 baravari miqdoridan oshmagan hajmda mikrokreditlar ajratiladi. 

Birinchi marta mikrokredit olgan yakka tartibdagi tadbirkorlar uni olgan sanadan boshlab 6 oy mobaynida qat’iy belgilangan soliq to‘lashdan ozod etiladi. 

Qishloq tumanlarida (bundan aholi soni 5 ming kishidan ko‘p bo‘lgan aholi punktlari mustasno) sartaroshxona xizmatlarini, yakka tartibdagi buyurtmalar bo‘yicha kiyim tikish xizmatlarini, poyabzal ta’mirlash xizmatlarini ko‘rsatish bo‘yicha faoliyatni tashkil etgan, shuningdek, jamoat hammomlarini tashkil etgan yakka tartibdagi tadbirkorlar 2023 yil 1 iyulgacha barcha turdagi soliqlar to‘lashdan ozod etildi.

Qodir ShOYIMOV,

O‘zLiDeP Samarqand viloyat

                                                                                    Kengashi bo‘limi mudiri

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    480
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Улмас2018-07-25 00:12:21

Президентимиз томонидан олиб борила етган ислохотларга катор фармонларга карамай чекка вилоятларда эскича караш халигача яшаб келаепти. Туман хокими томонидан бир тадбиркорга имконият яратиб бериш урнига унинг олдига турли бохоналар билан катор тусиклар куйиш уз кучини курсатиб куйиш максадида ииб ходимларидан фойдаланиб уни ишлашига йул бермаслик агар у ногиронлиги белгиланган шахс булсачи уни кура била туриб чекланган имкониятларини янада чеклаб куйиш холатлари учраб турибди. Масалан мен тадбиркорман. 30000000 кридитим бор лекин 1 ойдан бери туман хокимининг ман манлиги сабаб фаолиятимни тухтатиб уйда утиришга мажбурман бировга айтсам хеч ким ишонмайди. Хар куни тинимсиз банк кридит фоизларини сураб келаяпти ишламасам кандай тулайман. Туманда ишлаш учун хамма шароитлар булишига карамасдан истедодли актер хокимнинг дастидан кундан кун боткокка ботиб кетаяпмиз. Шуми президентимизни тадбиркорларни куллаб кувватлаганлари ахвол шу зайлда кетаверса мен сунгги чора куллашга мажбур буламанми инсон факат чорасизлик ва адолатсизликни енга олмасагина уз жонига касд килиш хакида уйлаб колар экан кани эртангги истикболли еруг кунга ишонч ? Тадбиркорни атайлаб шундай аянчли ахволга солиб куйиш ва уни йукликка махкум килишга хакки йук эди. Хаммаси жонга тегди


Xatamova Hilola2018-07-22 22:36:24

Тиниб тинчимаётган президентимизга хамда юкори ташкилотларда кумаклашаётган рахбарларга улкан мувафакиятлар тилайман. Халк хизматида хечам чарчамайлар.


Xatamova Hilola2018-07-22 22:36:23

Тиниб тинчимаётган президентимизга хамда юкори ташкилотларда кумаклашаётган рахбарларга улкан мувафакиятлар тилайман. Халк хизматида хечам чарчамайлар.


Xatamova Hilola2018-07-22 22:33:05

Тадбиркорликни бошловчилар учун катта ютук деса хам булади. Эндиликда тадбиркорлик килмокчи булганларга хеч бир бахона йук. Бор булила ишсизлар сони камаяди. Буёгига нолиганлар ишёкмаслар хисобланса керак.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-22 19:39:05

Президентимизнинг жорий йил 14 июль куни “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори биринчидан, аҳолининг ночор қатламларини ҳимоя қилади, иккинчидан уларни тадбиркорликка етаклаб, ўз турмуш шароитларини яхшилаш имконини беради, учинчидан, қишлоқ жойларда маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожига имкон беради.


ФАРХОД2018-07-21 14:36:59

УЯЛИ АЛОКА ОПЕРАТОРЛАРИГА ВОСИТАЧИЛИК ХИЗМАТЛАРИ КУРСАТУВЧИ ДИЛЕРЛАР ТУГРИСИДА ХАМ БИРОР ЕНГИЛЛИК БУЛСА ЯХШИ БУЛАР ЭДИ.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-20 10:21:09

Bu YaTT lar uchun juda katta imkoniyat.


Abdumalik2018-07-19 22:47:35

Вапше гап йук Аллох умриларини узок кисин мартабалари Амир темурникиданам ошиб кетсин халким диб ениб яшавоттила тимвотганлари йук сизни хакизда нотугри гапирганлар уялиб косин угилларимам шу президентимизга ухшаб элга юртга хизмат киладиган президент булиб етишиб чикишсин омин Аллох ёр бусин сизга хурматли президент


Abdumalik2018-07-19 22:47:34

Вапше гап йук Аллох умриларини узок кисин мартабалари Амир темурникиданам ошиб кетсин халким диб ениб яшавоттила тимвотганлари йук сизни хакизда нотугри гапирганлар уялиб косин угилларимам шу президентимизга ухшаб элга юртга хизмат киладиган президент булиб етишиб чикишсин омин Аллох ёр бусин сизга хурматли президент


Fikringizni qoldiring

+