O‘zLiDeP rahbari: terimchilarning ish haqini o‘z vaqtida berish – mehnat unumdorligini oshiradi

27.09.2018, 18:12

O‘zLiDeP rahbari: terimchilarning ish haqini  o‘z vaqtida berish – mehnat unumdorligini oshiradi

O‘zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo‘mitasi raisi, O‘zbekiston fermer, dehqon xo‘jaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi vazifasini bajaruvchi Aktam Xaitov Sirdaryo tumanidagi “Xasan Chiltonov” fermer xo‘jaligiga tashrif buyurdi.  

Tashrif chog‘ida O‘zLiDeP rahbari dastlab fermer xo‘jaligi dala shiyponida tuman fermerlari bilan muloqot o‘tkazdi.   

Muloqot davomida partiya yetakchisi A.Xaitov mamlakatimizda yangi dehqonchilik tizimiga mos, tuproq unumdorligini oshiradigan va ekinlardan yuqori hosil olishni ta’minlaydigan ekish tizimlari joriy etilayotgani, qishloq xo‘jaligi ekinlarini belgilangan me’yorlar asosida sug‘orish, oziqlantirishga alohida e’tibor qaratilayotganini ta’kidladi.

Shuningdek, paxta yig‘im-terim mavsumida aholining majburiy terimga jalb qilinishini oldini olish, terimchilarni sog‘-salomat borib kelishlari, ularning ovqatlanishlarini ta’minlash hamda terimchilarning ish haqini o‘z vaqtida berish bo‘yicha taklif va tavsiyalar berdi.

Tashrif yakunida ko‘p tarmoqli fermer xo‘jaliklarini rivojlantirish, bu bo‘yicha xorij tajribasini o‘rganish bo‘yicha taklif-mulohazalari bildirildi.

E.JO‘RAYEV,

 O’zLiDeP Sirdaryo viloyat

                                                                                 Kengashi matbuot kotibi

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

 

 

  • Ko'rildi
    543
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Хуршид Рахмонов Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати,,O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, "КУбаро-Диёр" ф/х раиси2018-09-28 15:17:28

Халқимизнинг бойлиги бўлган олтинга тенг пахтамизни нес нобут қилмай териб олишда теримчиларга муносиб ҳақ тўлашимиз ҳамда уларни қўллаб-қуватлаб боришимиз уларнинг иш умундорлиги янада оширади бу менинг ўз тажрибамдан ўтган. Кунлик пахта терим пулларини ўз вақтида кунлик бериб борилса, самарали ва сифатли пахта теришларида хизмат қилади. Яна бир эътибор қаратса арзигулик тарафи шундаки, банк томонидан накд пуллари ўз вактида таъминланиб борилса, ўз ўзидан ихтиёрий теримчилар сони кўпайгандан кўпаяди. Вактинча ишсиз аҳоли вакиллари учун даромад олишларида катта имкон бўла олишига ишончим комилдир. Партиямизнинг самарали ва масъулиятли ишларида улкан зафарлар тилайман.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-09-28 09:11:28

O‘zLiDeP раҳбари: теримчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида бериш – меҳнат унумдорлигини оширади, бу хакикат. Ер билан тиллашадиган фермер хужаликлари тамонидан эрта бахордан килинган мехнатлари натижаси бу- накд пуллари уз вактида банк тамонидан таъминланиб борилса, уз узидан ихтиёрий теримчилар сони купаяди. Вактинча ичсиз лар учун даромад топишига имкон булади.


Н.Атаназаров Косон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухи рахбари2018-09-28 08:36:37

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Республикамиз туманларига ташрифидан кўзланган мақсад фермер хўжалигига амалий ёрдам бериш, мамлакатимизда янги деҳқончилик тизимига мос, тупроқ унумдорлигини оширадиган ва экинлардан юқори ҳосил олишни таъминлайдиган экиш тизимлари жорий этилаётгани, қишлоқ хўжалиги экинларини белгиланган меъёрлар асосида суғориш, озиқлантириш, пахта йиғим-терим мавсумида аҳолининг мажбурий теримга жалб қилинишини олдини олиш, теримчиларни соғ-саломат бориб келишлари, уларнинг овқатланишларини таъминлаш ҳамда теримчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида бериш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб бормоқдалар.


Fikringizni qoldiring

+