Turkmaniston Prezidenti Toshkentga yetib keldi

23.04.2018, 16:49

Turkmaniston Prezidenti Toshkentga yetib keldi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning taklifiga binoan Turkmaniston Prezidenti Gurbanguli Berdimuhamedov 23-aprel kuni davlat tashrifi bilan mamlakatimizga keldi. 

Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroportida Turkmaniston Prezidenti Gurbanguli Berdimuhamedovni O‘zbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.Aripov kutib oldi. 

Oliy darajadagi uchrashuvlar va muzokaralarda ko‘p qirrali O‘zbekiston – Turkmaniston munosabatlarini rivojlantirish va mustahkamlash masalalari, dolzarb mintaqaviy va xalqaro muammolar muhokama qilinishi rejalashtirilgan. 

Tashrif dasturida davlat rahbarlarining Toshkent shahridagi Ashxobod bog‘ining ochilish marosimida ishtirok etishi ko‘zda tutilgan. Ushbu maskan mamlakatlarimiz va xalqlarimiz o‘rtasidagi do‘stlik va yaqin qo‘shnichilik munosabatlarining yorqin ramzlaridan biriga aylanishi kutilmoqda. Shuningdek, chegaradosh Xorazm viloyatiga tashrif ham rejalashtirilgan. 

Tashrif doirasida O‘zbekiston va Turkmaniston yetakchi iqtisodiy tuzilmalarining biznes-forumi bo‘lib o‘tadi. 

Muzokaralar yakuni bo‘yicha davlat rahbarlarining Qo‘shma bayonoti qabul qilinishi, siyosiy, savdo-iqtisodiy, investitsiyaviy, transport-kommunikatsiya, ta’lim va sport sohalarida ikki tomonlama hamkorlikni yanada mustahkamlashga qaratilgan salmoqli hujjatlar to‘plami imzolanishi kutilmoqda. 

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

Teglar
Kun mavzusi
  • Ko'rildi
    325
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби Худайқулова Шахноза2018-05-01 10:46:57

Ўзбекистон Республикаси, Туркия Республикаси билан ўзаро манфатларга асосланган стратегик хамкорликни янада ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда


O’zLiDeP Олтинсой туман Кенгашининг раис ўринбосари аппарат рахбари Тиркашов Абдурасул 2018-05-01 10:41:01

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрган делегациянинг юртимизда хар бир соха бўйича шартномалар имзоланиб юртимизни янада ривожланишида катта хисса кушади. Айниқса Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида иштирок этиб нутқ сўзлаши икки давлат ўртасидаги ўзоро алоқаларни ривожлантириб янги босқичга кўтарилганлиги бугунги куннинг энг долзарб масала эканлигидир


Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби Худайкулова Шахноза2018-04-28 11:05:03

Президентимизни хорижий давлатлар билан яқиндан муносабатларни яхшилаши давлатимизни хар бир сохада ривожланишида катта ахамиятга эга бўлмоқда


Эрназаров Оллаберган - O'zLiDeP янгиариқ туман Кенгаши раисининг мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари2018-04-23 19:02:35

Қўшни Туркманистон Республикаси билан иқтисодий муносабатларнинг ўзрнатилиши электоратимиз бўлмиш тадбиркорларнинг ҳамда фермерларнинг маҳсулотларини нафақат қўшни Туркманистон Республикасига балки, Касбий денгизи орқали Яқин Шарқ, Африка ва Европа давлатларига экспорт қилиш имкониятини яратади.


Аллаберганов Алишер - халқ депутатлари Янгиариқ туман кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси2018-04-23 18:57:41

Қўшни Туркманистон Республикаси билан стратегик шерикликнинг йўлга қўйилиши икии давлатнинг ҳам иқтисодий ривожланишига катта таъсир кўрсатади.


Раззақов Отабек - O'zLiDeP Янгиариқ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари2018-04-23 18:52:19

Президентимиз маърузаларида жуда кўп маротаба "... биз қўшни давлатлар билан ўзаро рақобатчи сифатида эмас, дўстона муносабатлар ўрнатишимиз керак", -дейдилар. Ушбу тарихий лаҳзалар ва сўзларнинг амалдаги ифодасини қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон Республикалари билан ўзрнатилган муносабатлардан билиб олишимиз мумкин. Бугун эса яна бир тарихий қадам ташланди: Бу эса Туркманистон билан барча соҳаларда ўз тенг ҳуқуқли алоқаларнинг ўрнатилишидир. Ҳурматли ватандошлар ушбу воқеаларни анча вақтлар ўтканидан кейин ҳам авлодларимиз томонидан фахр билан тилга оладиган воқеликдир.


Ҳамраев Сарвар - O'zLiDeP Янгиариқ туман Кенгаши раиси2018-04-23 18:42:59

Дунё давлатларининг ривожланиши ҳозирги кунда дини, маданияти, миллий урф-одатлари бир-бирига яқин бўлган халқларнинг ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришларига туртки бўлмоқда. Президентимизнинг олдиндан кўра билиш қобилияти туфайли Туркманистон билан алоқалар йўлга қўйилиши бугун мана Республикамиз, қолаверса, биз хоразмликларнинг қувончига қувонч қўшди.


Очилов Султонбой - O'zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши Мафкуравий тарғибот ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-04-23 18:31:50

Ўзбек ва туркман халқи - ягона тарих, ўзаро тенглик муносабатларига асосланган мустаҳкам ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт: Икки халқнинг замонавий давлатчиликдаги янги поғонага кўтарилган ўзаро ҳамкорлиги халқларнинг ижтимоий, маънавий ва иқтисодий юкасилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.


Мелибоева Маъмура Толиповна2018-04-23 12:01:07

Кўксарой қароргоҳидаги Олий даражадаги музокаралар аъло даражада ўтишига тилакдошман. Меҳмонимизнинг юртимизга қўйган қадамлари қутлуғ бўлсин


“Сўх дон” масъуляти чекланган жамият БПТ 2018-04-23 11:14:47

Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келиши давлатларимиз ўртасида Анъанавий дўстлик ва ўзаро ишонч муҳитида ўтадиган учрашув Ўзбекистон – Туркманистон ўртасидаги муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамланишга эришилади. бундай олий даражадаги учрашув халқ фаравонлиги, юрт равнақи учун


Fikringizni qoldiring

+