Shavkat Mirziyoyev 15-17-may kunlari ilk rasmiy tashrif bilan AQShda bo‘ladi

10.05.2018, 09:05

Shavkat Mirziyoyev 15-17-may kunlari ilk rasmiy tashrif bilan AQShda bo‘ladi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Amerika Qo‘shma Shtatlari Prezidenti Donald Trampning taklifiga binoan 2018-yil 15-17-may kunlari ilk rasmiy tashrif bilan AQShda bo‘ladi.

Oliy darajadagi muzokaralarda O‘zbekiston – AQSh hamkorligining holati va uni rivojlantirish istiqbollarini muhokama qilish, xalqaro va mintaqaviy ahamiyatga molik dolzarb masalalar yuzasidan fikr almashish rejalashtirilgan.

Vashingtonda davlatimiz rahbari, shuningdek, AQSh Kongressi, Mudofaa vazirligi va Davlat departamenti hamda Jahon bankida ikki tomonlama uchrashuvlar o‘tkazadi.

Rasmiy tashrif yakunida ikki mamlakat Prezidentlari "O‘zbekiston va Amerika Qo‘shma Shtatlari: strategik sheriklik yangi davrining boshlanishi" deb nomlangan Qo‘shma bayonotni imzolashi, turli sohalardagi o‘zaro munosabatlarni yanada mustahkamlashga qaratilgan hujjatlar to‘plamining qabul qilinishi kutilmoqda.

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    360
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши СТМ рахбари Гулмира Амирова2018-05-11 16:27:45

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 15-17 май кунлари расмий ташриф билан АҚШда бўлиши ва амалга оширилиши кутилаётган хар бир иш халқимиз ва ватанимиз манфатларига хизмат қилади .Шунигдек халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан келишувлар бўлади.


Гавхарой Тухтасинова Бектемир тумани2018-05-10 21:11:54

17 май куни Президентимиз АКШ га ташриф буюради.Вашингтонда давлатимиз раҳбари, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.Бу учрашув Узбекистон келажаги ривожи учун катта хисса кушишига ишонамиз.


Annaqulov Botir Qumqo`rgon tuman O`zlidep apparat rahbari2018-05-10 18:44:32

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг АҚШ га қилаётган Давлат ташрифидан, икки мамлакат ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилишига хизмат қилади деб тушунамиз.


Аптаров Аслиддин O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-10 18:41:07

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 15-17 май кунлари расмий ташриф билан АҚШда бўлиши ва икки томонлама ҳамкорликнинг кўплаб йуналишларида келишувга эришиши кутилаётганлиги бизни жуда хурсанд қилди.


Сарвархон Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-10 17:53:52

Президентимизнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи орқали Ўзбекистон - Америка ўртасидаги муносабатларга янги саҳифа очади албатта. Шунингдек, икки томонлама стратегик алоқаларни йўлга қўйилиши, икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга ва ривож топишига хизмат қилади.


Ниязметова Шарофат Ўз Агросуғурта АЖ Хоразм вилоят филиали Урганч туман Бошланғич партия такилоти2018-05-10 17:52:47

Ўзбекистон томони АҚШ билан ҳарбий-техника соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, фан-техника, шунингдек, иқтисодиётни модернизация қилиш масалалари йўналишидаги мулоқотни фаоллаштиришни мақсад қилган. Хусусан, ўзаро инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш ҳамда икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик бўйича ўзаро битимни тузиш йўлидаги ишлар давом эттирилади.


Х.Тўраев Жиззах вилояти .2018-05-10 16:13:33

Ҳамкорлигимизни ривожлантириш йўлидаги ҳаракатларимиз бесамар кетмайди


Зебинисо Қурбонова, Сурхондарё вилояти 2018-05-10 11:46:22

Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлиги юртимизда барча сохаларни ривожланига хисса қўшади.


O`zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши раиси Саъдулла Асадов2018-05-10 11:42:30

АҚШ ҳамкорлиги мамлакатимизни истиқболлини ривожланиши режаларини амалга оширишда катта имконият йўлини очиб беради


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-10 11:27:55

Президентимизнинг АҚШга расмий ташрифи турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамланишга икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янги босқичларга олиб чиқади.


Fikringizni qoldiring

+