“Yosh kitobxon” tanlovi endilikda davomli ravishda o‘tkaziladi

16.05.2018, 18:54

“Yosh kitobxon” tanlovi endilikda davomli ravishda o‘tkaziladi

“Yosh kitobxon” tanlovi endilikda Vazirlar Mahkamasi tomonidan ishlab chiqiladigan nizom asosida davomli ravishda o‘tkaziladi

Buyuk allomalar, adib va mutafakkirlarimiz ijodiy merosini keng o‘rganish va targ‘ib qilish maqsadida yoshlar o‘rtasida kitobxonlik tanlovlarini tashkil etish to‘g‘risidagi Prezident qarori qabul qilindi.

Qarorga muvofiq “Yosh kitobxon” tanlovi endilikda Vazirlar Mahkamasi tomonidan ishlab chiqiladigan nizom asosida davomli ravishda o‘tkaziladi.

Nizomda:

alohida nominatsiyalar bo‘yicha tanlovlar tashkil etish;

2018 yilgi tanlovlarni Abu Rayhon Beruniy, Abu Ali ibn Sino, Mirzo Ulug‘bek, Alisher Navoiy, Zahiriddin Muhammad Bobur, Muhammad Rizo Ogahiy, Berdaq singari mutafakkirlar ijodi va faoliyati, jahon adabiyotining durdona asarlari, shuningdek, “Alpomish”, “Go‘ro‘g‘li”, “Kuntug‘mish” kabi xalq dostonlari bo‘yicha o‘tkazish;

keyingi tanlovlarni davrlashtirgan holda davom ettirish uchun tegishli ro‘yxatlarni shakllantirish;

tanlov g‘oliblarini mukofotlash va rag‘batlantirishning aniq mexanizmlarini ishlab chiqish, xususan, respublika bosqichida birinchi o‘rinni egallagan qatnashchilarni yengil avtomobillar bilan taqdirlash, ikkinchi va uchinchi o‘rin sohiblari va faol ishtirokchilarni ham munosib rag‘batlantirish choralari nazarda tutiladi, deyiladi "Huquqiy axborot" kanalida berilgan xabarda.

Teglar
Kun mavzusi
  • Ko'rildi
    120
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Мансуров Хамид Жарқўрғон туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-16 18:44:18

Инсоннинг хаётида китобнинг ўрни беқиёсдир. Ёш кутубхон кўрик танловининг давомли равишда ўтказилиши барча ёшларни қувонтиради


диля2018-05-16 17:42:47

Ёш китобхон танловига факат ёшлар иттикининг баъзи бир етакчилари катнашса керак-да. Тулик маълумотни кайси сайтдан ёки адресдан олса булади. Етакчилар факат узларига якин укувчилар ишлашади.


Ҳанифа Примова, Навоий шаҳар партия фаоли, БПТ раиси2018-05-16 09:11:21

"Ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун китобдан миннатдорман" Рус ёзувчиларидан бирининг ушбу сўзлари фарзандлар тарбиясида китобнинг ўрнини яққол кўрсатади. Китобхонлик бўйича танловга ҳукумат эътибори бу стратегия - бугун натижа бермаслиги мумкин, лекин эртага ёшларни маънавиятли, элнинг корига ярайдиган инсонлар бўлишига катта хизмат қилади. Муҳими танловда иштирокчилар сонини кўпайтиришда партиямизнинг ҳам ўрни катта бўлиши керак!


П.Ансатбаев O'zLiDeP ҚР Кенгаши бўлим мудири2018-05-15 20:13:52

Бу танлов ёшларни янада кўпироқ китоб ўқишга чорлайди


М.Бекматова Навоий вилояти 2018-05-15 18:55:26

Юртимизда ёшларда китобга бўлган қизиқиш ва меҳр янада ортади.


Матлюба Насруллаева - ЎзЛиДеП Шўрчи туман Кенгаши фаоли2018-05-15 17:30:32

“Ёш китобхон” танловининг ўтказилиши ёшларимизнинг буюк тарихий меросимизни кенг ўрганиб, уни тарғиб қилишига асос бўлади.


Тнибеков Руслан ЎзЛиДеП ҚР Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 16:50:14

Инсон ҳаётида китобнинг ўрни беқиёс. Ҳар биримизнинг билимларимиз асосчиси китобдир. Шунинг учун ҳам бу танлов орқали китоб ўқийдиган ёшларимиз кўпайиб, жамиятизда юксак манавиятли комил инсонлар сони ортаберсин деймиз.


Б.Ражабов-Шурчи туман Кенгаши фаоли2018-05-15 16:44:11

“Ёш китобхон” танлови ёшларимизни янада китобхонликка жалб килиши борасида яхши гоя ва ташаббуслар билан чикибди. Бу каби амалий танловларни янада купайтириш керак


Муқаддас БЕКНАЗАРОВА – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши 10-Тошёп сайлов округи депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.2018-05-15 16:34:44

Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилиниши ва бу бўйича ҳам партиямиз иш фаолияти доирасида ўзгача бир йўналишда танлов ўтказиш орқали ёшларимизнинг саводхонлигини оширишга ўз ҳиссамизнинг қўшган бўлардик.


Саидолимов Баходир2018-05-15 16:34:19

2018 йил апрель ойида Хўжаобод тумани Транспорт касб хунар колежида "Ёшлар иттифоқи" етакчиси, O'zLiDeP аъзоси Ахмедов Жамолдин тамонидан ташкиллаштирилган "Ёш китобхон" танловига мени хам таклиф қилишди. Танловда иштрок этаётган ёшларнинг билим савияси, илмга чанқоқлигини кўриб хавасинг келади. Бундай танловларнинг давомлилиги, ёшларимизни дунё қарашини янада кенгайтиради.


Fikringizni qoldiring

+