Prezident qarori bilan Samarqandda xalqaro universitet tashkil etildi

29.06.2018, 09:37

Prezident qarori bilan Samarqandda xalqaro universitet tashkil etildi

“Ipak yo‘li” turizm xalqaro universitetini tashkil etish to‘g‘risidagi Prezident qarori qabul qilindi, deya xabar qilmoqda "Huquqiy axborot" kanali. 

Qarorga muvofiq Samarqand shahrida “Ipak yo‘li” turizm xalqaro universiteti tashkil etildi.

Universitet turizm sohasida yuqori malakali professional kadrlarni tayyorlash bilan shug‘ullanadi.

2018/2019 o‘quv yilida Universitet bakalavriatiga qabul qilish kvotasi 125 kishi, jumladan, davlat grantlariga ko‘ra 42 kishi etib belgilandi.

O‘zLiDePning Facebook va Instagram’dagi rasmiy sahifasi hamda Telegram’dagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    1338
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Dilnoza2018-09-24 10:48:25

Turizm sohasidagi eng sõngi yangiliklar kiritilib borilsa yaxshi bõlar edi


Мухлинисо Мусаева2018-07-27 12:05:27

Туризмни ривожлантириш мақсадида ушбу Университетга шу сохани тугатган коллеж талабаларини ўқишга жалб этсалар, талабалар 3 йил давомида ўзлаштирган ўқув қўлланмаларини тўхтовсиз давом эттирсалар менимча аьло бўлар эди. хамда туризмни ривожига янада профессионал кадрлар бўлиб етишар эдилар.


Akbar2018-07-03 17:24:04

Qabul qachondan boshlanar ekan va qayerda


Элмуродов Фарход Бойманович-Кашкадарё вилоят Чироқчи туман кенгаши2018-06-30 14:54:47

Президентимизнинг “Ипак йўли” туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарори юртимизда туризм сохасини янада ривожлантиришга асос булади.


Шовот туман Кенгаши 2018-06-29 15:58:05

Мамлакатимизда туризмни ривожлвнтиришга катта эътибор қаратилмоқда, “Ипак йўли” туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилиши бунинг ёрқин далилидир.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-29 12:45:03

“Ипак йўли” туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарори асосида юртимизда ташқи ва ички туризимнинг ривожланиши учун малакали кадрлар тайёрлайди.Бу эса юртимизга сайёхлар оқимини кўпайиши ҳамда сайёхлар учун хизмат қилишни юқорига кўтаради.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-29 10:40:14

Юртимизда ички ва ташқи туризмни янада ривожлантиришни мақсадли чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, жуда қисқа муддат ичида худудларда амалга оширилаётган вазифаларни натижаси ижобий томондан ўзини намоён этмоқда. Яққол куриниб турибдики юртимизга қизиқиш билдириб келаётган хорижий меҳмонларнинг ташрифи борган сайин купайиб, мамлакатимиздаги мавжуд асори атиқалар тарихини, аждодларимиз қолдириб кетган буюк маънавий меросларимизни мукаммал биладиган, шу билан бирга чет тилларини пухта ўзлаштирган кадрлар (гет)ларга эҳтиёж жуда ошиб бормоқда. Айнан Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисидаги Президентимизнинг қарори жуда долзарб ва муҳим бўлиб, университетда таҳсил олаётган ёшларнинг ҳам билим олишларида ҳам амалий жараёнларда жуда яхши рол ўйнайди.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-29 10:36:56

“Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилиши мамлакатимизда туризм соаҳаси ривожланаётган бир вақтда жуда муҳим тарихий воқеа бўлибди. Ишончим комилки, ушбу университет талабалари юртимизда туризм соҳасини ривожига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшишади.


Н.Рузиева Учқудуқ туман аппарат раҳбари2018-06-29 10:05:25

Ушбу “Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилганлиги мақсадга мувофиқдир. Бундай кадрлар етишмаслиги айни ҳақиқат.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-29 10:00:51

“Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилганлиги бу соҳани ривожланишига ва малакали профессионал кадрларни тайёрлашга ҳизмат қилади


Fikringizni qoldiring

+