“Navoiy viloyatini tadbirkorlar viloyatiga aylanishiga bor imkoniyatimizni ishga solamiz”

04.04.2019, 10:46

Yashin Dushanov
Yashin Dushanov

O‘zLiDeP Navoiy viloyat Kengashi raisi, O‘zLiDeP Siyosiy Kengashi a’zosi

Prezidentimiz Navoiy shahrida viloyat iqtisodiyotini rivojlantirish, aholi turmush sharoitini yanada yaxshilash masalalariga bag‘ishlangan yig‘ilish o‘tkazdi. Videokonferensaloqa shaklida o‘tgan yig‘ilishda viloyat faollari, deputatlar, davlat va jamoat tashkilotlari rahbarlari, shaharlar va tumanlar hokimlari, nuroniylar, yosh tadbirkorlar, keng jamoatchilik vakillari ishtirok etdi.

Davlatimiz rahbari viloyatni kompleks rivojlantirishga qaratilgan dolzarb vazifalarni belgilab berdi. Qayd etilganidek, Navoiy viloyati yurtimiz sanoatining mustahkam ustuni bo‘lib, uning 10 foiz mahsulotini ta’minlaydi. Islohotlar natijasida o‘tgan yili viloyatda investitsiyalar 1,8 barobar, qurilish ishlari 28 foiz, xizmat ko‘rsatish – 12 foizga o‘sgan. Shuningdek, qariyb 1 trillion so‘m investitsiya hisobiga 420 ta ishlab chiqarish va xizmat ko‘rsatish ob’ekti ishga tushirilgan.

Yig‘ilishda mavjud rezerv va imkoniyatlardan to‘la foydalanilmayotgani ta’kidlandi. Viloyat iqtisodiyoti asosan bir nechta yirik korxonaga bog‘liq bo‘lib qolgani, kichik biznes va xususiy tadbirkorlik yetarli darajada rivojlanmagani qayd etildi.

Davlatimiz rahbari tomonidan viloyatda tadbirkorlikni rivojlantirishga jiddiy turtki berish uchun shunday qulay va jozibador biznes muhitini yaratish kerakki, nafaqat mahalliy, balki boshqa viloyatlar aholisi ham bu yerga kelib, tadbirkorlik bilan shug‘ullanishga intilishi, boshqacha aytganda, Navoiy viloyati – tadbirkorlar viloyatiga aylanishi kerakligi borasida belgilab bergan ustuvor vazifalari barcha mutasaddi tashkilotlar qatori O'zLiDeP va uning deputatlik korpusi oldida ham katta mas’uliyat yuklaydi.

O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi deputatlik guruhlari orqali viloyatning har bir tumanlarida kichik biznesni rivojlantirish, xorijiy investitsiyalarni keng jalb qilishga ko‘maklashish, ularni qo‘llab-quvvatlash, viloyat iqtisodiyotini yuqori bosqichga olib chiqish va bu orqali minglab ish o‘rinlari yaratalishiga astoydil harakat qiladi, deputatlik nazoratini olib boradi.

Davlatimiz rahbari Navoiy viloyatini eksportga yo‘naltirilgan innovatsion va yuqori texnologiyali ishlab chiqarishlar bo‘yicha erkin iqtisodiy zonaga aylantirishni taklif qildi. Investitsiyalarni faol jalb qilish, yangi zamonaviy korxonalar tashkil etish va aholini ish bilan ta’minlash masalalariga alohida e’tibor qaratdi. Navoiy viloyatida 2019-2020 yillarda amalga oshiriladigan umumiy qiymati 26 trillion 368 milliard so‘mlik 511 ta investitsiya loyihasidan iborat dastur ishlab chiqilgani ma’lum qilindi. Birinchi navbatda, Nurota, Xatirchi, Tomdi, Konimex kabi rivojlanish darajasi past bo‘lgan tumanlarda yangi sanoat korxonalarini tashkil etishga ustuvor ahamiyat qaratish lozimligini qayd etib o‘tdilar.

Bu borada ham partiyamiz faollari, mahalliy kengashlardagi deputatlik korpusi vakillari orqali deputatlik nazoratini olib boradi. Tadbirkorlar va ishbilarmonlar manfaatlarini himoya qilish, aholi bilan yuzma-yuz muloqotda bo‘lish, xalq farovonligini ta’minlash partiyaning eng ustuvor vazifalaridan biri bo‘lib qoladi.


  • Ko'rildi
    195
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Танирбергенов Байрамбай Аскербаевич O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари2018-05-15 12:09:05

Қўшни давлатлари билан стратергик шериклик ҳар томонлама ўзи оқлашига шак-шубҳа йўқ. Шунки бу ҳамкорлик давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган билан аҳамиятлидир.


Даврон Темиров. Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-01 18:22:35

Ўзбекистон ва Турманистон халқлари азалдан ёнма-ён , ахил ва тотув яшаб ,дўстликни улуғлаб келишмоқда. Давлат раҳбарларининг яхши қўшничилик муносабатлари доирасида олиб бораётган оқилона сиёсатлари ўзаро ҳамкорликни юксак чўқиларга олиб чиқмоқда.Бу эса ота-боболари бир дарёдан сув ичган, тарихий илдизлари туташиб кетган халқларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашда мухим аҳамият касб этаётир.


Бабаев Абдулкасим УзЛиДеП Мискин Аккамиш О.Ф.й БПТ райиси2018-04-28 13:06:36

Турткул ва элликала туманларида азалдан Туркманистон Билан куда анда булиб борди келди килиб яшаб юрган Туркман халки учун Газ-ачак пост чегарасидан бир ой утиб кайтишга имконият берилишини фкир яни таклиф киламан


Холмирзаев Алишер, Халқ депутатлари Дехконобод туман Кенгаши депутати номидан 2018-04-28 09:25:54

23-24 апрел кунлари Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонда бўлиб ўтди иккала мамлакат ўртасида бир неча битимлар имзоланиб келгусида мамлакатларимиз ўртасида биринчи навбатда дўстлик савдо иқтисодий фаолият йулга кўйилиб мамлакатимизни дунёга чиқишига катта имкониятлар беради қолаверса мазкур дустлик ортидан келажакда Орол денгизи муаммоси хам хал этилиши иккала малакат тадбиркорлари хам бу учрашувдан мамнунлиги ўзаро товар айирбошлаш кенг йулга кўйилишидан дарак Туркманистон Президенти Мамлакатимиз рахбарини бундай яратиб бераётган имкониятидан партиямиз тарфдорлари тадбиркор фермерларимиз, ишбилармонларимиз унумли фойдаланиши керак деб хисоблайман. Ҳамкорлик ва яхши қўшничилигимиз абадий бўлсин.


Бобомурод Болтаев, Халқ депутатлари Дехконобод туман Кенгаши депутати номидан 2018-04-28 09:25:00

Қўшни давлатлар билан яқин муносабатта бўлиш албатта икки мамлакат учун ҳам ҳар томонлама фойдали ҳисобланади. 23-24 апрел кунлари Муҳтарам Президентимиз ўзининг биринчи давлат ташрифини Туркманистон Республикасидан бошлаган эди. Сабаби асарлар давомида бир дарёдан сув ичган икки халқ ўртасида жуда катта алоқалар ўрнатилган. Ушбу ташриф давомида эришилаётган мақсадлар негизида партитямиз электоратлари манфатлари йўлида хизмат қилишга биз ҳам умид қилиб қоламиз ва ўз муносабатимизи билдиришимиш керак деб хисоблайман. Ўзбекистон хам Туркманистон, Авғонистон, Покистон ва Хиндистон хамкорлиги ташкилоти билан хамкорлик қилишга келишилди.Икки давлат ўртасидаги хамкорликка бундан кейин хам барқарор ривожланишига тилакдошмиз.


Рустам Тулаганов - ЎзЛиДеП Дехконобод туман Кенгаши Раиси биринчи ўринбосари, Апарат рахбари 2018-04-28 09:23:40

Мамлакатимиз раҳба ри Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23-24 апрел кунлари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонда бўлиб ўтди иккала мамлакат ўртасида бир неча битимлар имзоланиб келгусида мамлакатларимиз ўртасида биринчи навбатда дустлик савдо иқтисодий фаолият йулга куйилиб мамлакатимизни дунёга чиқишига катта имкониятлар бермокда қолаверса мазкур дустлик ортидан келажакда Орол денгизи муаммоси хам хал этилса ажаб эмас.Иккала малакат тадбиркорлари хам бу учрашувдан мамнунлиги ўзаро товар айирбошлаш кенг йулга куйилишидан дарак .Мамлакатимиз рахбарини бундай яратиб бераётган имкониятидан партиямиз тарфдорлари тадбиркор фермерларимиз,ишбилармонларимиз унумли фойдаланиши зарур. Бизнинг шаҳримиз саноатлашган шаҳар хисобланганлиги сабаб муҳтарам юрбошимиз томонидан амалга оширилган ва имзолаган битимлар ўз натижасида беради ва шаҳримиз ривожига ўз хиссасини қўшади деган умиддамиз. Биз хам ушбу характларни доимо қўллаб қувватлаймиз.


Дўсмуродов Хусан2018-04-28 09:03:53

Туркманистон президентини ташрифи икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-камуникация, таълим ва спорт сохаларида жадал ривожланиш ва ўзаро хамкорликнинг янада кенгайишига хизмат қилади.


O`zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши Кўлоб БПТ раиси Ўктам.Дониев2018-04-27 19:34:18

Берилаётган 7% кредит чекка кишлок ва овулларга яшаётган ахолимизни янада тадбиркорликга кизикишини кундан кунга ошириб бормокда


O`zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши Мохларойим БПТ раиси Максуда Зарипова2018-04-27 18:50:35

"Обод кишлок" лойихаси худудларимизни ривожланишини ва халкимизни фаравон яшашаши учун кўйилган катта кадам деб ўйлайман


O`zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши аппарат рахбари Умиджон Худойкулов2018-04-27 18:41:03

Албатта савдо,иктисодий хамкорлик хакида суз кетар экан бу борадаги хамкорлик икки томон учун хам манфатлидир


Fikringizni qoldiring

+