Farg‘ona: istiqbolli rejalarning amaliy natijasi

13.06.2018, 13:53

Farg‘ona: istiqbolli rejalarning amaliy natijasi

Xabaringiz bor, bugun davlatimiz rahbari joylarda ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarning borishi, amalga oshirilayotgan bunyodkorlik va obodonlashtirish ishlari, yangi loyihalar bilan tanishish, xalq bilan muloqot qilish maqsadida Farg‘ona viloyatiga tashrif buyurdi.

Eslatib o‘tish joiz, bundan roppa-rosa bir yil avval Prezidentimiz mazkur viloyatga tashrif buyurib, mutasaddilarga qurilish-bunyodkorlik ishlarini keng ko‘lamda davom ettirish, turizm, sanoat, qishloq xo‘jaligi, xizmat ko‘rsatish va servis sohalarini jadal rivojlantirish, aholi uchun munosib turmush sharoiti yaratish yuzasidan tegishli topshiriqlar bergan edi. Ta’kidlash joizki, o‘tgan bir yil mobaynida mazkur topshiriqlar ijrosi doirasida ulkan ishlar amalga oshirildi. Viloyatda yangi sanoat korxonalari, tadbirkorlik sub’ektlari tashkil etildi. Mahsulot ishlab chiqarish va eksport hajmi oshdi. Zamonaviy uy-joylar, infratuzilma ob’ektlari bunyod etildi.

Bilamiz, Farg‘ona tadbirkorlik sohasida o‘ziga xos maktab yaratgan viloyatlardan sanaladi. Aynan shu sohada ro‘y bergan o‘zgarishlar ushbu qatlam manfaatlarini ifoda etib kelayotgan O‘zLiDeP uchun g‘oyat muhim ahamiyat kasb etadi.

Agar raqamlarga murojaat qiladigan bo‘lsak, viloyat iqtisodiy salohiyatini yanada oshirish, xorijiy investitsiyalarni jalb etish borasida aniq chora-tadbirlar belgilab olingan. 2018 yilgi mintaqaviy investitsiya dasturi doirasida 285 loyiha amalga oshirilishi rejalashtirilgan bo‘lib, bugunga qadar 35 loyiha hayotga tadbiq etildi. Ayni paytda viloyatda 212 qo‘shma korxona faoliyat ko‘rsatayotgan bo‘lib, joriy yilning o‘tgan davrida 45 ta xorijiy sarmoya ishtirokidagi korxona ro‘yxatga olingan.

Viloyatda 2018 yil uchun hududiy tasarrufdagi xo‘jalik sub’ektlariga jami 189 million dollarlik eksport prognozi belgilangan bo‘lib, shundan 38 million dollari sanoat va 151 million dollari meva-sabzavot mahsulotlari hisobiga to‘g‘ri keladi. Bu tadbirkorlar uchun eksportga keng yo‘l ochilganidan dalolat beradi albatta.

Barcha sohalarda ushbu fakt va raqamlarni  uzoq davom ettirish mumkin. Lekin, bir narsa aniqki, Shavkat Mirziyoyevning saylovoldi dasturida mamlakatimizning har bir hududini rivojlantirish, iqtisodiyotni modernizatsiya va diversifikatsiya qilish, ulkan bunyodkorlik ishlarini amalga oshirish, aholi hayot darajasini yuksaltirish borasida aniq reja va maqsadlar bayon etilgan edi. Bugun ushbu istiqbolli rejalar joylarda o‘zining amaliy tasdig‘ini topayotganini barchamiz birdek his etib turibmiz.

Muhammadsoli MELIBOYEV,

Xalq deputatlari Farg‘ona viloyat Kengashidagi

O‘zLiDeP deputatlik guruhi a’zosi

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    21
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Ro'yhatga o'tish

Bildirilgan fikrlar

Дилшоджон2018-06-15 15:26:44

КУЗ БУЯМАЧИЛИК ХАЛИ ЖУДА КУП


Қашқадарё вилоят Сиёсий таълим маркази раҳбари О. Мовланов2018-06-14 17:00:45

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда Президентимизнинг ташаббуслари биз ёшларни келажакка бўлган ишончимизни мустаҳкамламоқда.


Халк депутатлари Ёзёвон туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби Адхамжон Мадаминов2018-06-14 13:19:38

Мухтарам Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари давомида вилоят фаоллари билан утказган учрашувларида турли сохаларда амалга оширилиши лозим булган долзарб вазифаларга тухталиб утдилар. Биз албатта мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларида Президентимизга елкадош булиб хизмат киламиз.


Tahir Abdusamatov2018-06-14 13:02:57

Афсус Президентимизга хали хам ростини айтадиган мардлар йук(! Фаргонада Хамма жой кузбуямачилик булган холос , саал чукуррок каралса маълум булади. Ман тадбиркор сифатида мана 1,5 йилдан бери фаргонада бир канча Коррупцион бюрократик тусикларга дуч келганман ва бу тусиклар хали хам бор!!! Оддий халк Билан гаплашиш керак. Экспорт килаетган жуда куп фаргоналик тадбиркорлар Кушни Наманган ва Андижон дан уз товарларини экспорт килишмокда, сабаб фаргонадаги амалдорларнинг Коррупцион Иш юритиши бу тадбиркорларни кийнаб юборган. Узим 5-6 тасини жуда яхши танийман, Фаргона рахбариятидан ута норози.


Анварбек Холметов2018-06-14 11:20:31

Кузатувларим Президентимизнинг жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида амалга ошираётган ҳудудларга ташрифлари ўзининг ижобий натижасини бераётганини кўрсатмоқда. Бу жойларда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантирилиши, янги иш жойлари яратилиши, ободонлаштириш ишлари, аҳолининг табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланиши ва бошқаларда ўз аксини топмоқда.


Абдурахимов Ғиёсидин Джўраевич O'zLiDeP Қўштепа туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари–аппарат раҳбари2018-06-14 09:54:19

Мухтарам президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, фермерларимиз яратаётган янги анорзорлар, галладан яратилаётган мўл хосил, уларни ўз вақтида йиғиштириб олиш ва такрорий экинлар экиш тўғрисида керакли топшириқлар берилди. Электоратимиз вакиллари бўлган тадбиркорлар ва фермерлар маъсулият билан ишлаш зарур эканлигини хис қилмоқдалар. Шунингдек келгусида вилоятимизда олиб бориладиган бунёдкорлик ишлари янада жадаллаштирилади.


Н.Рузиева Учқудуқ туман аппарат раҳбари2018-06-14 09:52:43

Ҳаммамизга маълумки ҳозирги кунда ислоҳ қилинмаган ҳеч бир соҳа қолмади десак муболаға бўлмайди.Ҳар бир вилоятга туман ва шаҳарларга Президентими ўзлари ташриф буюриб алоҳида топшириқларни бирма-бир тақсимлаб топшириқ бермоқда айниқса туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш ривожлантириш, тадбиркорликка кенг йул очиб бериш билан аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли қарор ва фармонлар чиқармоқда.


А.Аминов Тошлоқ тумани кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати.2018-06-14 09:05:02

Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимиздаги энг чекка ҳудудлар ҳам ободонлаштирилиш билан бир вақтда тадбиркорлик фаолияти ҳам ривожланмоқда. Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифлари давомида ҳам асосий электорат вакиллари бўлган тадбиркорлар ва фермерларнинг Фарғона вилояти иқтисодиётини ривожланишига қўшаётган хиссаларини алохида этиборга лойиқ. Эришилган ютуқлар замирида меҳнатимиз ётибди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусан тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб қувватлаш уларни хуқуқ ва маънфатларини химоя қилиш Бош мақсадимиз бўлиб қолади.Тадбиркорлик, фермерлик, ишбилармонлик манфаатларини қўллаб қувватлаш O‘zLiDeP туман Кенгаши хамда депутатлар гурухи вазифасидир.


А.Ўрмонова Тошлоқ тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-06-14 08:59:22

Мухтарам Президентимиз томонидан ўтган бир йил аввал Фарғона вилояти ташрифлари чоғида мутасаддиларга қурилиш-бунёдкорлик ишларини кенг кўламда давом эттириш, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Таъкидлаш жоизки, ўтган бир йил мобайнида мазкур топшириқлар ижроси доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Вилоятда янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектлари бунёд этилди. Хурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудини ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш борасида аниқ режа ва мақсадлар баён этилган эди.Ушбу режа асосида вилоятимиз янада равнақ топмоқда.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-14 04:12:06

Istiqbolli rejalarning amalga oshirilishida Farg'ona viloyatida olib borilayotgan ishlar maqtovga loyiq.


Fikringizni qoldiring

+