Азизбек Норов

Лавозим: 
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири
Мавзу: 
Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ
Муносабат: 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи юртимиз, халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил бел боғлаган тенгдошларим қаторида мени ҳам жуда тўлқинлантирди, қалбимда фахр ва ифтиҳор туйғусини ҳис қилдим.

Ҳақиқатдан, ёшлар ҳар қандай мамлакатнинг эртанги кунини белгилаб берувчи йирик қатламдир. Шу маънода, уларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш, тарбиялаш ва вояга етказиш энг муҳим вазифадир. Зеро, сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги Президентимиз таъкидлаганидек, сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлод саналган ёшларнинг қандай инсон бўлиб камолга етиши билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис ёшлар орасида зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олиш мақсадида улар онгида, қалбида маънавий иммунитетни янада мустаҳкамлаш зарур. Азал-азалдан халқимиз ёшлар масалалари, уларнинг маънавий олами ва тақдирига катта эътибор қаратган. Буни халқимизнинг буюк алломалари, шоирлари, олиму фузалолари ва давлат арбобларининг қимматли асарларини ўқиб, иқрор бўлиш мумкин.  

Шуни алоҳида айтиш керакки, Юртбошимиз ўз нутқида дунё ҳамжамиятига мурожаат қилар экан, уларнинг эътиборини яна бир муҳим жиҳатга қаратди, яъни бугун ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этди.

Таъкидлаш жоиз, бу ғоят оқилона, ўз вақтида ва бежизга билдирилмаган таклифдир. Негаки, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи лавозимига киришган дастлабки кунлариданоқ ёшлар масаласига жиддий эътибор қаратди. Бунинг исботи тариқасида айтиш керакки, Президентимизнинг мазкур лавозимдаги илк имзолаган ҳужжати айнан “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўлганди. Мазкур қадам Юртбошимиз мамлакатимиздаги ёшлар масалаларига бефарқ эмаслиги ва Ўзбекистоннинг ёрқин келажагини яратишда уларга суянишини англатади. Мазкур Қонунда ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасида белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, Президентимизнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди, қолаверса, Юртбошимиз жорий йилнинг 12 июлида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида ёшлар масалаларига, хусусан, партиялар қошидаги “Ёшлар қаноти”нинг фаолиятини тубдан янгилаш бўйича ўз тавсияларини берди.

Президентимизнинг мазкур тарихий маърузасини чуқур ўрганиш ва унинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш бўйича O‘zLiDePнинг ҳудудий Кенгашлари томонидан алоҳида тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, мазкур режага мувофиқ партия қошидаги “Ёшлар қаноти”нинг фаоллари иштирокида жойларда интерфаол усулларда тадбирлар ўтказиш белгилаб олинди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!