Баҳром Ниёзматов

Лавозим: 
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси
Мавзу: 
Сайловчи ва депутат: амалий ишлар зарур!
Муносабат: 

Ўн кун давомида Андижон вилояти, Шахрихон туманидаги қайси хонадонга кирмайлик, одамларда ташаббускорлик, жонсараклик кўзга ташланди. Айниқса, уларнинг ишбилармон бўлиб, нафақат ўз хонадони, балки бутун эл-юртимизга наф келтириш истаги кучли эканлиги таҳсинга сазовордир. Бироқ гуруч курмаксиз бўлмаганидек, аҳоли томонидан баъзи камчиликлар рўй-рост айтилди. Мисол учун, туманнинг Найнаво қишлоғида истиқомат қилувчи Азизбек Шукуров томорқасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш мақсадида банкдан кредит ололмай сарсон эканлигини баён этди. Вазият ўрганилиб, муаммо жойида ҳал қилинди. Насибахон Раҳимова эса оилавий шароити туфайли шу кунга қадар суюлтирилган газ баллонини ололмаётганлигини айтди. Ушбу мурожаат ҳам ўз вақтида қондирилди. Тўғри, бир қарашда ушбу муаммолар кичкинадек кўриниши мумкин. Бироқ, денгиз ҳам майда томчилардан ташкил топганидек, муаммо каттами-кичикми, барибир унинг ортида инсон тақдири турганлигини бир зум бўлса-да, унутмаслигимиз лозим.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!