Дилшод Шоумаров

Сана: 22.12.2016 17:09

Лавозим: 
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари
Мавзу: 
Устувор вазифалар ижросига барчамиз бирдек масъулмиз
Муносабат: 

Президентимиз маърузасида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашда бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш вазифаси белгиланди.  Партиямиз дастурига ҳамоҳанг бўлган ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қатъий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишимиз ва партиянинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастурига киритишимиз лозим. 

Қолаверса, электорат билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг қонуний талаб ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чора-тадбирлар кўриш зиммамизга янада катта масъулият юклайди. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида партиямизнинг туман ва шаҳар бўлимларида ҳам “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлашга аҳамият қаратяпмиз. Яъни, уларнинг ваколат ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, бирорта ҳам мурожаат эътиборсиз, жавобсиз қолмайдиган тизим фаолиятини йўлга қўйиш асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Ана шундагина давлатимиз раҳбари ўртага ташлаган “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ибратли тамойил ҳаётда ўз тасдиғини топади.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

107