Эркин Холматов

Лавозим: 
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси
Мавзу: 
Тараққиётнинг муҳим омили
Муносабат: 

Эркин иқтисодий зона —  бу минтақадаги муайян чегарадан  ва бошқа ҳудудларидан алоҳида юридик мақомга эгалиги ҳамда миллий ва хорижий тадбиркорлар учун имтиёзли иқтисодий шарт-шароитлар яратилганлиги билан фарқ қиладиган ҳудуддир.  Уни тузишдан мақсад энг аввало – мамлакатни ёки алоҳида олинган ҳудудни стратегик ривожлантиришга доир вазифаларини, яъни ташқи савдо, умумиқтисодий, ижтимоий, ҳудудий ва илмий-техник масалаларни ҳал қилишдан иборат бўлади.

Шу нуқтаи назардан, Президентимизнинг “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналар фаолиятида тўпланган тажриба уларни жадал ривожлантириш ва самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар ва ҳал этилмаган масалалар жуда аниқ тарзда баён қилингани ва энг муҳими эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари аниқ белгилаб қўйилганлиги билан ниҳоятда муҳимдир.

Қарорда эркин иқтисодий зоналарни ихтисослаштириш бўйича аниқ принцип ва ёндашувлар, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли замонавий корхоналар ташкил этиш, бандлик масаласи, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг қулай шароитлар яратиш каби муҳим иқтисодий масалаларнинг аниқ ечимлари кўрсатилганлиги эркин иқтисодий зоналар ҳамда кичик саноат зоналарининг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамиятини янада оширишга хизмат қилади.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!