Ғайрат Бекмуродов

Сана: 04.01.2017 16:38

Лавозим: 
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари
Мавзу: 
Халқ ишончи – олий саодат
Муносабат: 

Ҳар қандай фаолиятга холис баҳони доим халқ беради. Хўш, мустақил юртимиз солномаларида зарҳал ҳарфлар билан ёзилажак, “Соғлом она ва бола” йили, деб ном берилган 2016 йил  қайси унутилмас жиҳатлари билан ёдда қолди?   Юртимизда ҳаётга татбиқ қилинаётган иқтисодий ислоҳотларда, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий жабҳаларда O‘zLiDeP фаолларининг, хусусан, биз – депутатларнинг қанчалик ҳиссаси бор? Энг асосийси, сайловчи ишончини оқлай олдикми?

Якунланган йилда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати сифатида жойлардаги мавжуд муаммолар ечимини ваколатимиз доирасида ҳал қилиш мақсадида мутасадди ташкилотларга 15 та депутатлик сўрови юборилди, уларнинг аксар қисми ижобий ҳал қилинди. 10 дан ортиқ депутатлик гуруҳлари йиғилишларида мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди. Бироқ, амалга оширган ишларимиздан кўра, ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар кўплигини O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши қошидаги “Халқ қабулхоналари”га юртдошларимиз томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ҳам кўрсатиб турибди. Бу эса бизни ҳушёрликка чорлайди.

Қолаверса, мавжуд қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосий вазифамиздир. Бу борада, айниқса, маҳаллий Кенгашларимиздаги депутатларимизга катта масъулият юкланган. Бу борадаги ишларимизни келгуси йилда янада жонлантиришимиз керак. Лекин, тан олиб айтишимиз керак, ҳали жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш талаб даражасида эмас. Маълумки, қуйи бўғин фаоллари бевосита ташкилотларда, ўқув даргоҳларида, яшаш масканларида аҳоли билан ҳамиша алоқада бўлиб, уларнинг қувончу ташвишидан, муаммоларидан яхши хабардор бўлишади. Шу сабаб, келгуси йилда ушбу йўналишдаги ишларимизни янада жонлантиришни режалаштириб қўйганмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни 2017 – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили билан чин дилдан табриклаб, уларга оилавий хотиржамлик, мустаҳкам соғлиқ, Ватан равнақи йўлидаги фаолиятларига муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

87