Ғиёсиддин Бобохонов

Лавозим: 
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи аъзоси
Мавзу: 
Халқ ишончи – олий саодат
Муносабат: 

Иш самараси сарҳисобда кўринади, деганларидек, депутатлик гуруҳимиз томонидан 2016 йилда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 78 та депутатлик сўрови жўнатдик. Уларнинг аксарияти ижобий ечим топди.

Бундан ташқари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясида кўриб чиқиш учун 3 та, доимий комиссиялар йиғилишларига эса 5 та масала бўйича таклиф киритдик. Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари  томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни четга экспорт қилиш бўйича яратилган имтиёзлар хусусида вилоят божхона бошқармаси, электр, газ, сув идоралари раҳбарларининг ҳисоботлари тегишли доимий комиссиялар йиғилишларида эшитилди. Ана шу ишларда фаол қатнашиб, зиммамдаги масъулиятни озми-кўпми адо этаётганимдан, энг муҳими, одамларга нафим тегаётганидан бахтиёрман.

Депутатлик билан бирга “Наманган момиқ сочиқлари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқдаман. Ҳар тонг ўз ишимни бошлар эканман, қалбим фахр-ифтихорга тўлади. Яъни, мен бахтли мамлакатнинг бахтиёр фарзандиман. Ота-боболарим орзу қилган ниятга ҳурлик туфайли эришиб, банкда ўз ҳисобига эга эркин тадбиркор сифатида иш олиб бораяпман. Бунинг ортидан 207 кишини иш билан таъминладим.  Улар ўз оилаларининг моддий аҳволини яхшилаш баробарида юртимиз фаровонлигига ҳисса қўшишмоқда.

2016 йилда ҳаётимдаги яна бир унутилмас воқеа бу – мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида падари бузрукворим, корхонамиз таъсисчиси Орифжон Бобохонов Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг фармонларига мувофиқ, “Шуҳрат” медали билан тақдирланганликлари бўлди. Бундай юксак эътибордан бошимиз осмонга етди. 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!