Гулстан Аралбаева

Лавозим: 
Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси
Мавзу: 
Халқ ишончи – олий саодат
Муносабат: 

2016 йилда фидойи, меҳнатсевар, сабр-қаноатли ўзбек аёли янада қадр топди. Биз, аёллар давлатимизнинг, халқимизнинг ҳурмат-эътиборини ҳар куни, ҳар бир жабҳада ҳис этиб яшамоқдамиз. Буларнинг ҳаммаси шу табаррук юрт фарзанди эканимиздан барчамизнинг қалбимизни фахру ифтихорга тўлдиради. Аёлларга кўрсатилаётган чексиз эътибор ва ғамхўрлик юртимиздаги меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашда, ёшларимизни зарарли оқим ва таъсирлардан сақлашда, оилаларда, маҳаллалардаги тарбиявий ишларимизни замон руҳига монанд ташкил этишда масъу­лиятни чин дилдан англашга чорлайди.

Депутат сифатида ушбу масъулиятни теран ҳис этган ҳолда  йил давомида O`zLiDeP туман Кенгаши билан ҳамкорликда хотин-қизлар манфаатларини кафолатлаш орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидору салоҳиятини намоён этиш борасида кўплаб амалий ишларга қўл урилди. Хусусан, йил давомида 13 нафар хотин-қизга “Микрокредитбанк”нинг туман филиалидан уларнинг ҳар бирига 5 миллиондан кредит олишга кўмаклашдим. Ҳозирда улар олинган маблағга чорва моллари харид қилиб, фаолиятларини янада кенгайтиришга интилмоқда. Яна 25 нафар опа-сингилимиз шу масалада амалий ёрдам кўрсатишимизни сўраб мурожаат қилган. Янги йилда уларга ҳам кредит олишда кўмаклашиш, ўз бизнесини бошлашда ёрдам бераман.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!