Қаҳрамон Эргашов

Сана: 04.01.2017 16:40

Лавозим: 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси
Мавзу: 
Халқ ишончи – олий саодат
Муносабат: 

Шуни таъкидлаш керакки, поёнига етган 2016 йил Ватанимиз истиқлолининг шонли 25 йиллиги нишонланган йил сифатида тарих саҳифаларида муҳрланиб қолади. 

Қолаверса, ўтган йилда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа  – Ўзбекис­тон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Барчамиз гувоҳи бўлдикки, мазкур сайлов миллий қонунчилигимиз ва халқаро меъёрларга мос тарз­да, шунингдек, юқори даражада уюшқоқлик ва якдиллик билан ўтказилди. Унда халқимиз фаол қатнашиб, O`zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлади. Муҳим сиёсий жараёнда умумий сайловчиларнинг 87,73 фоизи иштирок этгани халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти, давлат ва Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси тобора юксалиб бораётганини кўрсатди.

Ҳар бир киши, у қайси соҳада фаолият юритмасин, янги йилда янги режалар тузади. Олдига катта мақсадларни қўяди. Мен ҳам Президентимизнинг Конституция­миз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаларида тилга олинган устувор вазифалардан келиб чиқиб, 2017 йилда халқ дарди билан яшаш, уларнинг муаммоларига ечим излаш, қабул қилинаётган қонунларни ижросини сўзда эмас, амалда таъминлаш учун бор куч ва имкониятларимни сафарбар этаман.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

104