Қудратбек Раҳимов

Лавозим: 
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири
Мавзу: 
Ишбилармонлик муҳити яхшиланмоқда
Муносабат: 

Давлатимиз раҳбарининг “Бош мақсадимиз - мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир”, деган илғор фикрлари айни шу куннинг ишбилармонлари учун дастуриламал бўлиб хизмат қилиши керак.  Бунда, аввало, макроиқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлаш ва барқарор юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштариш зарурдир.

Бугун тадбиркорлик қиламан деган инсоннинг йўли очиқ. Бу йўналишда фаолият бошламоқчи бўлганлар учун ҳам имкониятлар етарли. Айниқса, бунда “Ягона дарча” марказларининг аҳамияти муҳимдир. Ҳозирда вилоятдаги 17 та шаҳар ва туманда “Ягона дарча” марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Уларга мурожаат қилувчи тадбиркорлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Мазкур марказлар томонидан 16 турдаги хизмат кўрсатилаётган бўлса, келгусида улар сони кўпайтириб борилаверади. Сифати ва ошкоралиги, фойдаланиш имкониятлари эса кенгайтирилади.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш, муаммоларини ҳал этишга ёрдамлашиш борасида ташкил этилаётган турли тадбирлар, давра суҳбатлари, семинар-тренингларнинг ўтказилиши ушбу йўналишда фаолият юритаётган, бошламоқчи бўлган, тўсиқларга дуч келаётганларга имконият кўпригини ўтамоқда. Шунингдек, Андижонда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлиги ва фаоллигини оширишга қаратилган “Тадбиркор иқтисодиётнинг таянчи”, “Тадбиркорлар мамлакат иқтисодиётининг таянчи” “Тадбиркорга солиқ имтиёзлари”, “Бизнес режа”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” каби қатор мавзуларда бўлиб ўтаётган тадбирларда ишбилармонлар ўзларини қийнаётган саволларига жавоблар олмоқдалар, муаммолари ечим топмоқда.

Аҳоли фаровонлигини юксалтириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, ёшлар ва аёллар учун доимий иш ўринларини яратиш сингари долзарб масалаларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бугун асосий ўринга чиққанлиги бежиз эмас. Демак, бу борада бизнинг олдимизда жуда кўп амалий чора-тадбирлар турибди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!