Мухлиса Акрамова

Сана: 22.12.2016 17:18

Лавозим: 
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари
Мавзу: 
Устувор вазифалар ижросига барчамиз бирдек масъулмиз
Муносабат: 

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида: “Яратганнинг бебаҳо мўъжизаси бўлган азиз аёлларимиз, қадрли оналаримиз, меҳрибон рафиқаларимиз, мунис опа-сингилларимиз, севимли қизларимиз ва набираларимиз ҳаётда бизга барча тўсиқларни енгиб ўтиш, олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиш йўлида доимо ғамхўрлик қилиб, ҳамиша чексиз ишонч, куч ва мадад берадилар. Сизларнинг оналик меҳрингиз ва саховатингиз, аёллик тароватингиз ва меҳр-оқибатингиз учун биз сизлардан умрбод қарздормиз”, дея таъкидлади. Қалбларимизни фахр-ифтихорга тўлдирган ушбу самимий сўзларни эшитиб, аёлларини улуғлаб, ардоқлаб яшайдиган халқнинг вакиласи эканимдан бениҳоя қувондим.

Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида хотин-қизларга алоҳида эҳтиром, эътибор кўрсатилди. Шу боис, бугун ўзбек аёли ҳар жабҳада фаол, бахтли ҳаёт кечирмоқда. Соғлом, баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказмоқда. Партиямиз сафида фаолият юритаётган аёллар ҳам O‘zLiDeP ғояларини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этишга интилишмоқда. Улар фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган қатор лойиҳа, кўргазма ва кўрик-танловлар мунтазам ташкил этилмоқда.

Айни пайтда опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш учун уларга ҳар томонлама имконият яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш борасида партиямиз томонидан ишлаб чиқилган “Ишбилармон аёл”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Фермер аёллар”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила” номли йирик лойиҳаларни янги ғоялар билан бойитиш бўйича иш олиб бораяпмиз. Қолаверса, жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришга эътибор қаратаяпмиз. Мақсад – чекка туман ва қишлоқларда яшайдиган опа-сингилларимизни ҳам қамраб олишдан иборат. Албатта, бунда партия фаоллари, маҳаллий Кенгашларга партиямиздан сайланган депутат аёллар, тадбиркор ҳамда фермер опа-сингилларимизнинг кўмагига таянамиз. 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

118