Нуриддин Муродов

Лавозим: 
Ҳуқуқшунос, O`zLideP фаоли
Мавзу: 
Ёшларимиз манипуляция ўлжасига айланмасин
Муносабат: 

Инсон яралиб,унга ақл берилиб, онги чархланибдики, фикр юритади, тасаввур қиладива тафаккур юритади, ғоялар, ғоялардан эса мафкура яратади,мафкураки, мангўликка даъвогар мафкураяратмоқчибўлади.

Лекин, кекса ва навқирон мозий гувоҳдир.Инсон ҳеч қачон диндан кучли ғоя, диндан кучли мафкура яратаолмаган. Яратаолмайди ҳам. Чунки, динни инсон яратмаган. У мукаммал ғоя, абадиий мафкура, илоҳий китобдир. Инсонга эса, эътиқод хос бўлиб, у токай  эътиқодга таяниб яшайди. Эътиқодки, одамликни номоён этади.

Мана шуни яхши билган, азизу-мукаррам, муқаддас дея сифатланган инсон зотинингайро вакиллари яъни,“эътиқоддан кечганлар”,“одамликдан йироқлашганлар”ана шу абдиий эътиқод китобларини  ниқоб қилиб,ўз манфаатларига мослаб талқин қилишгача борди. Бу манфаатларки,ғаразли мақсадларга эришишнинг пўхта ишланган стратегиясигаасослангандир... Ёшларимизнинг онгини манипулияция қилиш орқали айни шу мақсадларгаэришиш эса, уларнинг асосий стратегиясидир.

Ёшларимизда борки камчилик фақат уларнинг ёшлигида, ёлғизгина бойлиги ҳам уларнинг ёшлигидадир. Ёшларимизни – камчилигимизни тўлдирайлик, бойлигимизни – ёшлармизни ҳимоя қилайлик. Ёшларимиз онгини манипулияция қилишларига йўл қўйиб бермайлик, бўзғунчи ғояларни яратиб,яна уни динларга ўраб, тарғиб қилаётган бўзғунчилардан асрайлик, одамлик йўлидан адаштиришларига имкон яратиб бермайлик.Иккинчи даражали амалларга қаттиқ боғланиб қолиб, уларнинг камоли бирламчи эканлигини унутмайлик, бурчимизни бажарайлик, ёшларимизни асрайлик, ҳимоямизга олайлик, токи кеч бўлмасин... Сўнг “адашган ёшлар” деб надомат чекиб юрмайлик!. Бунга ҳаққимиз йўқ...Илло, бу биз - катталарнинг фарзимиз...

Ёшларимиз – фарзандларимиз...Уларнинг эса,“ёмони, адашгани” бўлмайди.Бироқ, фарзандига ўз вақтида одамлик йўлини кўрсата олмаган, улар тарбиясида қатъиятлик қилаолмаган, оилада масъулиятни ўз зиммасига ола билмаган, уларнинг мурғак онгини ёт ғоялардан ва “ёмон”лардан ҳимоя қила олмаган, бефарқликка бефарқ бўлган, огоҳликдан огоҳ бўлмаган, ҳали - ҳануз оқни қорадан ажрата олмаганимиз,биз –  ота–оналар – катталарнинг масъулиятсизлигимизбўлади ҳалос...

Ёшларимизни асрайлик!

Kun.uz

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!