Раҳимжон Ҳакимов

Сана: 22.12.2016 17:03

Лавозим: 
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси
Мавзу: 
Устувор вазифалар ижросига барчамиз бирдек масъулмиз
Муносабат: 

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида баён этилган устувор йўналишлар моҳияти ва уларни ҳаётга татбиқ этишда партия ва унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси олдида турган долзарб вазифалар юзасидан партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Маърузада туман ва шаҳарларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этиш масаласи илгари сурилгани айни муддао бўлди. Ушбу таклифнинг ҳаётга татбиқ этилиши халқ манфаатлари, шу жумладан, тадбиркор ва фермерларнинг манфаатлари ҳам тўлароқ ҳимоя қилинишига хизмат қилади,  аҳолининг давлат органларига ишончи янада ортади.

Кези келганда айтиш жоизки, биз – депутатлар ҳам йилнинг ҳар чорагида сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб келмоқдамиз. Учрашувларда сайловчилар томонидан турли муаммо ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид таклифлар билдирилмоқда. Маърузада айтилган таклиф эса мавжуд муаммоларни ўша жойнинг ўзида ҳал этилиши ижроия ҳокимияти органи масъулияти ортишида дас­туриламал вазифани ўтайди. 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

66