Сағиндиқ Турманов

Лавозим: 
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси
Мавзу: 
Тараққиётнинг муҳим омили
Муносабат: 

Давлат ўзида  эркин иқтисодий зоналарни ташкил этар экан, энг аввало хорижий капиталини, ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларини, товарлар ва хизматларини тўғридан-тўғри жалб қилиш, экспорт базасини ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқариш, менежмент ва меҳнатни ташкил қилишнинг янги усулларини амалда қўллаш мақсадларини кўзлайди. 

Эркин иқтисодий зонага пул тиккан инвесторларни эса ишлаб чиқаришни истеъмолчига яқинлаштириш, экспорт ва импортга бўлган божхона пошлиналари билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларнинг камайтирилганлиги, инфратузилманинг яқинлиги, нисбатан арзон бўлган ишчи кучидан фойдаланиш имкониятлари, маъмурий тўсиқларнинг камлиги, ҳудудни ривожлантириш масалалари қизиқтиради.

Бинобарин, эркин иқтисодий зоналарнинг хўжалик юритиш шакллари, ташкил этилишининг ҳамда миллий иқтисодиётга уйғунлашувининг даражаси, тақдим этилган имтиёзлар тизимига қараб тавсифланиши алоҳида аҳамиятга эгадир.

Президентимизнинг “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналарни аниқ тавсифлаш билан бирга, уларни кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб юқори малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида урғу берилмоқдаки, бу масалаларни ҳал этилиши ҳам давлат,  ҳам инвесторнинг эркин иқтисодий зонани ташкил этиш ва унга сармоя киритиш борасидаги мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!