Аҳоли дарди-ташвиши депутатлар эътиборида

Сана: 11.08.2017 14:14

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Ангор туманидаги “Новшаҳар” маҳалла фуқаролар йиғинида мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йилнинг 12 июлдаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузасининг мазмун-моҳиятини, ҳамда партиянинг мақсад ва вазифаларини аҳоли ва партиянинг қуйи бўғинлари, фаоллари ва электорати вакиллари ўртасида тарғиб қилишга қаратилган халқ билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Муҳтарам юрбошимиз томонидан таъкидланганидек олиб бораётган ислоҳoтлaримизнинг мувaффaқияти, aввaлaмбoр, сиёсий пaртиялaрнинг eтуклик дaрaжaсигa, улaрнинг жонажон Ватанимиз олдидаги мaсъулиятини ўз зиммaсигa oлишгa қaй дaрaжaдa тaйёр экaнигa бeвoситa бoғлиқдир. Бугунги замон шиддати, эскича, бир қолипда қотиб қолмасдан янгича, замон билан ҳамнафас бўлишликни талаб қилмоқди. Шу сабабдан сиёсий партияларнинг фаолиятини янгича руҳда ташкил этган ҳолда сайловчилар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш жараёнида фаол иштирок этишни самарали йўлга қўйиш партия фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланмоғи лозим.

Тадбир давомида маҳалла аҳолиси болалар боғчасини ташкил этиш, тоза ичимлик сувини ўтказиш каби жамоатчилик эътиборидаги масалалар кўтарди. Ушбу муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати Эркин Жабборовга бириктирилди.

—Қишлоғимиз аҳолисининг кўпчилиги фермер хўжаликларида мавсумий ёлланма ишчи сифатида ишлашади. Уларга меҳнат шартномаси асосида меҳнат дафтарчаси очиш ва юритишда фермер хўжаликларига имтиёзлар бериш тўғрисида таклиф билдирдим, - дейди Навшаҳар маҳалласи маслаҳатчиси Ў.Мавлонова. —Шунингдек, маҳалламизнинг қўли гул тикувчиси Саида Ортиқовага ўз тадбиркорлигини бошлашга ёрдам беришларини сўраб партия фаоллари ва  депутатларга мурожаат қилдик. Мурожаатимиз бесамар кетмади. Ҳудудимиздан  сайланган маҳаллий Кенгаш депутати Хайрулло Аллаёров банкдан кредит олишда амалий ёрдам бериш учун бириктирилди. Мана шундай амалий ишлар вақти келди. Ўйлаймизки, Президентимизнинг маърузаларидан хулоса чиқарган депутатлар фаоллиги яққол сезилиб, аҳоли дарди ва ташвишини дилдан ҳис этадилар.

М.Жўраева,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва мавқейини ошириш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

154