Аҳоли мурожаатлари

Сана: 22.12.2016

қуйи бўғин йиғилишларида муҳокама қилинмоқда

Партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, тарафдорлар сафининг кенгайишида бошланғич партия ташкилотларининг ўрни беқиёс. Миришкор туманида O‘zLiDePнинг 60 та қуйи бўғини бор. Унда 905 нафар партия аъзоси бирлашган. Партия туман Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, партия аъзоларининг сиёсий фаоллигини ошириш  мақсадида аниқ таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган. 

– Қайси сиёсий куч жойларда ғоя­вий-сиёсий ишларни давр талаблари даражасида ташкил эта олса, дастурий мақсадларини қўллаб-қувватловчилар сони ортади, нуфузи яхшиланади, – дейди партия Миришкор туман Кенгаши раиси Искандар Рўзиев. – Шунинг учун биз аҳоли билан ишлашда мафкуравий тарғибот ишларини жонлантириш, қуйи ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллиги, қуйи бўғин етакчиларининг сиёсий билим ва кўникмаларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Айни пайтда бошланғич партия ташкилотлари аҳолининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, саломатлигини муҳофаза қилиш, меҳнат шароитларини янада яхшилашда яқин кўмакчи вазифасини ўтаётир.

“Чандир” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги бошланғич партия ташкилоти ана шундай фаол қуйи бўғинлардан. Бошланғич партия ташкилоти ўз йиғилишларида партия электорати ва аҳолини қийнаб келаётган масалаларга мақбул ечим топишга астойдил ҳаракат қилади. Мазкур тузилма ташаббуси билан умумий йиғилишларда муҳокама этилган қишлоқ ёшларини тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорлик субъектларига лалмикор деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиши учун ер ажратиш, аҳолига кўрсатилаётган хизмат турини кўпайтириш ва сифатини ошириш борасида 10 дан ортиқ масалалар Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашида муҳокама этилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси, “Жейнов пахта тозалаш” очиқ акция­дорлик компаниясидаги бошланғич партия ташкилотлари ҳам маҳаллий Кенгашларга таклиф-ташаббус олиб чиқишда фаоллик кўрсатаётир. Таклифларнинг аксарияти аҳоли мурожаатлари асосида ишлаб чиқилаётгани партия нуфузини янада оширмоқда. Бу сафимизнинг янада кенгайишида муҳим омил бўлаётир.

Сайфулла ИКРОМОВ,

“ХХI asr” мухбири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!