Амалиёт ва назария уйғунлиги - “Ёш фермер” кўрик-танлови

Сана: 27.09.2017 19:30

O‘zLiDeP ёшларни, айниқса, юртимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ёшларга оид қатор лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиб келмоқда.

Жумладан, “Ёш фермер” кўрик-танлови шу кунга қадар мингдан ортиқ иқтидорли ёшларни кашф этди. Куни кеча Наманган вилоятида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида ҳам яна ўндан ортиқ истеъдодли ёш фермерлар кашф этилди.

Унда 33 нафар ёш фермер уч шарт асосида баҳслашдилар. Айниқса, савол-жавоблар шарти иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Сабаби, ёш фермерлар нафақат ўз соҳалари бўйича балки, қабул қилинаётган қатор ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам фикр билдиришди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, Учқўрғон туманидаги “Жўрахон Жўраев” фермер хўжалиги раҳбари Жўрахон Жўраев 1-ўринга, Янгиқўрғон туманидаги “Абдуҳалил” фермер хўжалиги раҳбари Мирзохид Қўзиев 2- ўринга, Учқўрғон туманидаги “Қўғай толаси” фермер хўжалиги раҳбари Улуғбек Исроилов эса 3-ўринга муносиб кўрилди. Ғолиблар танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Мусахон Юсупжонов,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

187