Озиқ овқат хавфсизлиги долзарб вазифа

Ташрифлар: 210

Сана: 18.03.2017 14:49

Ўтган йили АҚШнинг The Economist Intelligence Unit изланишлар маркази томонидан ўтказган тадқиқотга кўра, 109 та мамлакат иштирок этган озиқ-овқат “хавфсизлиги” рейтингида Ўзбекистонда дунёда 64 ўринни эгаллаган эди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш нафақат мамлакатимизда балки бутун дунё ҳамжамиятида долзарб васифа сифатида қаралмоқда. Сабаби, сайёрамизнинг 30 фоизидан зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслик натижасида, микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошидан кечиряпти. Буларнинг барчаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш нақадар муҳим эканлигини яққол кўрсатиб турибди. 

Дунёнинг икки йирик “Enza zaden” ҳамда “Takii seed” агрокомпаниялари билан ҳамкорлик қилувчи, шу билан бирга, Германиядаги озуқа етказиб берувчи “Compo” компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили “Аgro House” агрокомпания вакилларининг Андижон вилоятига ташрифи мамалакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда томорқачиликни ривожлантириш, фермер ва деҳқонларга сифатли уруғ, озуқа етказиб бериш каби эзгу мақсадларни ўзида ифода этди.

Дастлаб компания хусусида икки оғиз сўз. “Agro House” МЧЖ 6 йўналишда мижозларга хизмат турларини таклиф қилади. Уруғ, ўғит-озуқалар, экин ҳимояси, қишлоқ хўжалиги аксессуарлари, хорижда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик техникаларини етказиб бериш ҳамда агромаслаҳат йўналишларида иш олиб бораётган мазкур компания маҳаллий ишлаб чиқариш компаниялари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатгани замирида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги самарали ислоҳотларга замин бўлмоқда.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси ҳамда O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳамкорлигида партия электорати бўлмиш фермерларнинг аграр соҳадаги кўзга кўринган компаниялар билан ўзаро тажриба алмашиш ва янги, ҳосилдор экин навларини амалиётга татбиқ этишда яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган мазкур агротурда меҳмонлар вилоятнинг Асака ва Хўжаобод туманларида бўлиб, аграр соҳада яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар билан танишдилар. Фермер, тадбиркорлар билан тажриба алмашдилар.

- Мақсадимиз, фермер ва деҳқонларимизнинг замонавий билимларини ошириш, амалиётга жорий этилаётган қишлоқ хўжалиги янгиликларидан хабардор этиш, уларга самарадорлик ва унумдорликда кўмаклашишдир, - дейди “Agro House” маслаҳатчиси Умиджон Имомназаров. – Асака ва Хўжаобод туманларидаги учрашувларда шунга амин бўлдикки, бу ерда фермерлик, тадбиркорликка қизиқувчилар ва шу соҳадан юқори даромад олиб, ўз ишини ривожлантираётган аҳоли кўпчиликни ташкил этар экан. Бундай шарт-шароитларни кўриб келгусида вилоятда ўз филиалимизни ташкил қилиш истаги яна ҳам қатъийлашди.

“Agro House” вакиллри Хўжаобод туманидаги “Навигул” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш ва қадоқлашга қаратилган янги лойиҳа билан танишдилар. Корхона фаолияти билан боғлиқ масалаларда фикрлар алмашдилар. Амалий ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

 “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясининг вилоятдаги вакили Алишер Сирожиддиновнинг таъкидлашича, ушбу учрашувлар вилоятда аграр соҳа бўйича яна бир йирик республика амалий семинарини ўтказилишига туртки бўлди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!