Аёллари эъзозланган юрт

Ташрифлар: 13

Сана: 07.03.2017 17:56

Юртимизда аёлларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик алоҳида эътироф этишга арзийди. Кўкламнинг ташрифидан қувонган кўнгиллар бу эътирофни баҳорнинг илк айёми билан хуш кўрадилар.

Бугун жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллиги билан барча хотин-қизларимизга ибрат мактабини кўрсатиб келаётган аёлларимиз кўпчиликни ташкил қилади.Улар юрт тараққиётига, мамлакат фаровонлигига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Андижонда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Оила илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда “Аёллари эъзозланган юрт” мавзуида байрам тадбири ташкил этилди.  

Тадбирда хотин-қизларнинг жамоатчилик ишларидаги фаоллиги, сиёсий-ижтимоий ҳаётдаги самарали иштироки, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ижросини таъминлашда опа-сингилларимизнинг ўрни ва роли ҳақида илиқ фикрлар билдирилди, уларга гулдасталар ҳамда эсдалик совғалари улашилди.

– Яшариш ва янгиланиш фасли дилларни қувончга тўлдирмоқда, – дейди партия вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Элёрбек Авулов. – Айниқса, гўзаллик ва нафислик ифорини олиб келган баҳорнинг илк кунларида хотин-қизлар байрамини қарши олишимиз барчамизга янада кўтаринки руҳ, ўзгача шукуҳ бағишлайди. Фурсатдан фойдаланиб, меҳридарё онажонларимизни, опа-сингилларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман. Сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, меҳр ва муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлишига тилакдошман. 

Тадбирда аёлларга партиянинг вилоят Кенгаши томонидан гулдасталар ҳамда эсдалик совғалари улашилди. Дилтортар наволар, билдирилган истаклар даврага кўтаринкилик бахш этди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши 

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!